Режим ўзгаради – Акмал Саидов ҳам
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов АҚШ-Ўзбекистон президентлари учрашуви олдидан ўтган давра суҳбатидаги чиқишида замонга қараб ўзгараётганини айтди.
«Ўзбекистон, юртим ўзгарар экан, мен ҳам ўзгараяпман албатта», деди у «Америка овози» журналистининг «Акмал Саидов ўзгаришга қанчалик мойил?» деган саволига жавобан.
Акмал Саидовнинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишига оид халқаро йиғилишларда олдинги Каримов режимни астойдил жазава билан ҳимоя қилгани маълум.
«Кечириб қўясиз! Сиз элементар тарзда билишингиз керакки Ўзбекистон Европа Кенгаши аъзоси эмас! Ўзбекистон Осиё давлати!» деган эди қўлини пахса қилиб, 2013 йили БМТ Кенгаши йиғилишида мамлакатда «қийноқлар» қўлланилишининг қораланишига жавобан.
Бу галги чиқишида эса, мутлақо бошқа оҳанг кузатилмоқда. У Каримов даврида ноҳақ қамалган фаолларнинг турмадан озод этилишини ҳукуматнинг ютуғи дея эътироф этмоқда.
«Мен академик одамман. Мен аввало олимман. Расмий лавозимлар иккиламчи», деди Акмал Саидов ўзининг ўзгарувчан табиатига изоҳ бериб.
Рассом Туз
Eltuz.com