Cатира
18 май 2018

Татьяна Каримовадан сўнг 16 йил ўтиб…

Президент Мирзиёевнинг умр йўлдоши Зироатхон Ҳошимованинг Вашингтондаги Оқ уйда тушган фотосуратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди. Улардан бирида Ўзбекистоннинг биринчи хоними Капитолийдаги ёдгорлик тошига қараб фикр қилаётгани акс этган.

Фото: Фейсбук тармоғидан

Зироатхон Ҳошимова эри, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15-17 май кунлари АҚШга расмий ташрифи чоғида унга йўлдош бўлди, Трампнинг 48 ёшли хотини Мелания хоним эса касаллиги боис унга пешвоз чиқа олмади.

Ҳар икки мамлакат матбуоти бу ташрифни тарихий дея баҳолади, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар қайта илиқлашгани айтилди.

Гарчи Америка-Ўзбекистон муносабатлари анча илгари, 2000-йилларнинг бошларида Ислом Каримов даврида қуюқлашганди.

Россиянинг «Коммерсантъ» газетаси қизғончиқлик билан Ўзбекистоннинг «асал ойи» дея баҳолаган айни даврда мамлакатда АҚШ ҳарбий базаларига асос солинганди.

АҚШ-Ўзбекистон муносабатлари 2005 йилнинг 13 майида Андижондаги тинч намойишнинг қонли бостирилиши ортидан совуқлашди.

Шундан сўнг Ўзбекистонни кўплаб журналистлар, АҚШ демократик институтлари тарк этди.

Бироқ бугунга келиб президент Мирзиёевнинг ташрифи чоғида Андижон фожеаси эсланмади, марҳум президентнинг расмий сафарларида ҳамроҳ бўлган хотини Татьяна Каримова ҳам.

Рассом Туз Ўзбекистон биринчи хонимининг Капитолий майдонида ўрнатилган ёдгорлик тоши ёнидаги ички кечинмаларини ўзича акс эттиради.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 март 2021
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ва сўнгги президенти Михаил ...
6 май 2016
Ўтган ҳафта бошида Eltuz.com Ўзбекистонда энг олий ҳукумат изни билан ягона монополист переференцияси берилган «General motors» ширкати устамалари бўйича ...
27 сентябр 2017
27 сентябр куни Туркиядан Ўзбекистонга қайтиб келган ўзбек ёзувчиси Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Нурилла Отахонов) ҳибсга олинди. Ёзувчининг рафиқаси Гулнора ...
10 ноябр 2018
Ўзбекистон мустақил бўлган 1991 йилдан то шу бугунчага бу мамлакат ҳукумати чет элда бошига иш тушган бирорта ватандошини ҳимоя ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...