Cатира
10 ноябр 2018

Ўгай ҳукуматни одамлар нега севиши керак?

Ўзбекистон мустақил бўлган 1991 йилдан то шу бугунчага бу мамлакат ҳукумати чет элда бошига иш тушган бирорта ватандошини ҳимоя қилмади.

Ўзбек ватандошларини тақирбош ирқчилар ўлдирса ҳам, ҳақорат қилинса ҳам Ўзбекистон ҳукумати унинг тарафини олиб бир оғиз сўз айтмади. Миллионлаб ўзбек ўз мамлакати элчихонаси ходимлари томонидан муттасил таланди, хўрланди ва камситилди.

Ўзбекистон ўз ватандошлари паспортига чиқиш визасини қўядиган ягона, мохов давлат сифатида қолмоқда. Гўëки Ўзбекистон очиқ осмон остидаги қамоқхона. Ўзбекистонни бошқарган бир гуруҳ собиқ коммунистлар эса унинг бойлигини имкон қадар кўпроқ ўғирлаш учун куну тун тиришишди.

Одамлар газ ва электр бемалол бўлган совет даврини соғина бошлашди. Халқ учун табиат ато қилган газни кўтарасига Хитойга сотган оз сонли коррупционер мулозимлар катта «откат»лар олиб бойигандир-у, аммо бутун бир миллат совуқда дирдирашга маҳкум қилинди. Мустақиллик оддий одамлар наздида фақат азобу уқубат ва йўқсилликни тамсил қилди.

Ўзбекистонни бошқарганларнинг олтин закарли болалари эса бу мамлакатни ўмаришни ўйлашди-ю, лаоқал тилини ҳам ўрганишмади. Мамлакат бошида 27 йил турган Каримовнинг икки қизи, бир ўғли ва набиралари ўзбек тилида гапирмайди.

Бошқа мулозимлар пушти камаридан бўлганлар ҳам русийзабонликни олий мартаба сифатида кўришди ва уларни бойитган эл тилидан ошкора ҳазар қилишди. Зотан, бошқарув элитасидагилар ўзбек тилидан ва феълан мамлакат мустақиллигидан ҳазар қилган криминал тўда эди, холос.

Бугун Сафоеву Барноев каби мулозимлар рус миллатчисини нон ва туз билан қаршиламоқда. Бу вазиятда оддий халқдан не таъма? Нима кўрди у мустақилликдан?

Бу ҳукумат, бу давлат уни ҳимоя қилдими? Унга одам каби яшаш, эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқини ҳам раво кўрмайдиган ўгай ҳукуматни оддий одамлар нега севиши керак?

Отабек Усмон,
мустақил блогер

Тағин ўқинг
20 июн 2018
Сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон 2003 йилнинг баҳорида «Сангород»га этап қилинади. «Асли даволаниш муассасаси бўлишига қарамай, бу зонада этапни кутиб ...
18 январ 2023
Рассом Туз @eltuz
3 март 2022
Россияни Украинага бостириб кришини оқлаятганлар миясини Россия ТВсини бир ёқлама пропагандаси ювган эканлигини кўришимиз мумкин. Айнан шундайлар Путинни босқинчилик ...
8 март 2022
Қозоғистон мухолифати лидери Мухтор Аблязов Фейсбук саҳифасида 7 март куни Россия коммунистлари лидери Зюгановнинг навбатдаги шовинистик чиқиши ортидан қуйидаги ...
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...