Дайжест
21 январ 2016

Таъмагир котиба ва сони кўпайган текширувчилар

Сифатсиз хизмат учун тўловлар ошади

Sputnik интернет нашри 2016 йил 1 январдан Ўзбекистондаги мобил алоқа операторлари учун солиқ тўловидаги ўзгаришлар кучга киритилиши ва абонент тўлови нархи ошиши улар фаолиятига қандай таъсир этиши ҳақида таҳлилий мақола эълон қилди.

Нашрнинг ёзишича, эндиликда мобил алоқа операторлари рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлганда оддий ставкалар бўйича 7,5 фоиз, 20 фоиздан ортиқ бўлганда эса даромад суммасининг 50 фоизи миқдорида солиқ тўлайди.

“Натижада мобил алоқа операторларининг даромад олишга иштиёқи қолмайди”, деб хулоса қилади нашр.

Мақолада айтилишича, тўловлар индексация қилингандан кейин мобил алоқа хизмати кўрсатиш нархи битта абонент учун ойига ўртача 11757 сўм (3,97 доллар)дан 12507 сўмгача, яъни 6,3 фоиз ошади.

Таъмагир котиба қўлга тушди

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида аҳоли вакилларига нафақа тўғрилаб бериш шарти билан улардан пул ундириб келган маҳалла фуқаролар йиғини котибаси қўлга олинган.

Маълум бўлишича, тергов давомида бу аёл шундай таъмагирлик йўли билан кўплаб инсонлардан пул олгани аниқланган.

Тадбиркорни назорат қиладиганлар сони яна кўпайди

Norma.uz нашрининг ёзишича, Ўзбекистонда назорат қилувчи органлар рўйхати “Ўздавнефтгазинспекция”, “Саноатгеоконтехназорат” ва ИИВ ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳисобига кенгайган.

Айтилишича, автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ қуйиш шохобчаларига эга тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорликнинг технологик талаблари, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ишлари Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ижозатисиз ҳам ўтказилаверади.

Корхоналар даромад келтирмаса, раҳбарлари нўноқ бўлса, унда ўсишга қандай эришиляпти?

Ўзбекистондаги босма нашрларда президент Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг йил якунларига бағишланган мажлисидаги маърузасига шарҳ берилган мақолалар эълон қилинди.

Хусусан, “Правда востока” газетасининг билдиришича, ўтган йили давлатга қарашли акциядорлик жамиятларида ўтказилган инвентаризация натижаси уларнинг 43 фоизини ёки буткул тугатиш, ёки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўтказиш кераклигини кўрсатган. АЖлар раҳбар кадрларининг 51 фоизи эса ўз лавозимига нолойиқ экани маълум бўлган.

Бироқ газетада: “Ўзбекистон иқтисодиётининг асосини ташкил этадиган бундай АЖларнинг қарийб ярми молиявий беқарор, раҳбарларининг ярмидан кўпи нўноқ бўлса, унда мамлакат ҳар йили 8 фоиздан ортиқ ўсишга қандай эришяпти”, деган асосли савол ўртага ташланмаган.

Ёшларни тадбирлар билан чалғитиш масаласи кўтарилди

“Ўзбекистон овози” газетаси ёшларнинг таълим-тарбияси хусусида қайғурар экан, “таълим муассасаларида ҳарбий ватанпарварлик йўналишидаги дарслар, учрашувлар, тадбирлар савиясини кўтариш, юксалтириш долзарб масалага айланаётгани”ни ёзади.

“Қайси мамлакатда ёшлар масаласи эътибордан четда қолган, маънавий қадриятлар оёқ-ости қилинган бўлса, ўша жойда парокандалик, инқироз кузатилмоқда. Буни шу кунларда хорижий мамлакатларда бўлаётган воқеа-ҳодисалар мисолида ҳам кўриб турибмиз”, дея хулоса қилади газета.

“Намунали уй”лардан дод

“Ҳуррият” газетаси таҳририятга келган хатларга шарҳ эълон қилди.

Унда ёзилишича, Бухоронинг Когон шаҳрилик фуқаро “намунали уй”лардан бирини олиш учун дастлабки бадални, кейин шартномада кўрсатилган сумманинг икки қисмини тўлаган. Аммо шу жараёнда фуқаро қурилиш сифатсиз бажарилаётгани кўриб, тегишли ташкилотларга, жумладан, туман ҳокимлигига шикоят қилган. Ҳокимлик эса уйнинг чала-чулпа тикланганига кўз юмиб, аксинча фуқародан уни қабул қилиб олишни талаб қилган. Хуллас, сифатсиз қурилган уй билан боғлиқ иш бир неча бор судда кўрилганига қарамай, фуқаро адолат топа олмай хуноб.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 май 2022
Қўйин чўнтагида Ўзбекистон паспорти бўлмаган аммо ўзбек адабиëти учун жуда мухим сиймолардан бири ëзувчи Ҳамид Исмоилов. У киши телеграмда ...
1 март 2020
Горбачёв даври етиштирган энг таниқли рус-совет журналисти Владислав Листьев 1995 йилнинг 1 мартида Москвада отиб ўлдирилган эди. Ўша пайтда ...
19 октябр 2017
18 октябр куни Тошкентда ўтган Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕҲҲТ) анжуманида журналист Бобомурод Абдуллаев тақдирига оид барча саволлар ...
11 декабр 2024
Ўзбекистон антсемитизм чақириқлар ва нафрат пропгандаси жазосиз қоладиган платформага қачон айланди? Тамал саводи бўлмаган, Европа илм дунëсида ҳеч қачон ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...