Асосий мавзулар
20 август 2018

Бош вазир «Мерседес»и «Дамас» билан тўқнашди (янгиланди)

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов минган «Мерседес» 20 август куни Бекобод-Тошкент йўлида «Дамас» енгил автомобили билан тўқнашган.

Ички ишлар идорасининг расмий хабарида авария 31 яшар Б.Саидов бошқарувидаги «Дамас» автомобилининг «қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши сабабли содир бўлгани» билдирилади.

Натижада 66 яшар Р. Толипов бошқарувидаги «Мерседес-Бенс» чап ёни билан «Дамас»га урилган.

Тўқнашув оқибатида машинадаги уч нафар шахс – Р.Толипов, А.Султонов ва У.Қурбонов, шунингдек, “Дамас” автомобили ҳайдовчиси Б.Саидов ва унинг йўловчиси А.Мелибоев жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

ИИВ хабарига кўра, ҳодиса пайтида машинада бўлган Ўзбекистон Республикаси бош вазири А.Арипов «соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлмаган» енгил тан жароҳати олган.

Бундан илгари «Элтуз» нашри иккиламчи манбаларга таяниб, «Дамас» ҳайдовчиси жабрланмаган, деган хабар тарқатган эди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 феврал 2022
Азиз ва мукаррам, ҳар бири дуру жавоҳирлар каби қадрлиларим. Мабодо хафа бўлиб, ғам-ғуссага ботган, ишингиз юришмаган бўлса, бошлаган ишингиздан ...
1 апрел 2022
«НАТО деган аждар, тилидан оқар захар» Тошкентдаги 150 сон мактаб ўқувчиларига НАТОнинг ëвуз ташкилот экани ҳақида «дарсда уқтирилган» Халқ ...
16 октябр 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Мамлакат қонуни, оддий водопровод жўмраги, ёки халқ қўлидаги шиор бўлсин, ҳаммаси ўзгаришга муҳтож. Аксинча уларни моғор ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...