Асосий мавзулар
26 октябр 2018

Пахта-2018: машина уриб кетган «Андижоннома» ходимининг аҳволи оғир

Ҳеч нарса ўз-ўзидан келмайди, жанг қурбонсиз бўлмайди. Мажбурий меҳнат батамом тугатилиши учун яна кимлардир қурбон бўлиши керак шекилли.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг 19-20-21 октябрь кунлари Қўрғонтепа туманида пахта териб намуна кўрсатгани ортидан вилоятдаги оммавий ахборот воситалари, тўғрироғи, вилоят ҳокимлигига қарашли нашрлар ходимлари пахта теримига жалб этилган.

Шанба, 20 октябрь куни «Андижоннома» бош муҳаррири Саидаҳмад Шукуров пахта теримидан қайтишда хизмат машинасига ўтирмаган. Ходимларини машинасида ҳайдовчиси билан жўнатиб, ўзи ўғли билан йўловчи машинада қайтмоқчи бўлиб турганида ўғли Саиджаҳон Холдоровни «Зил» автомобили уриб юборган. Йигит «Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталарида компьютер мутахассиси бўлиб ишлар эди.

Саиджаҳон зудлик билан Қўрғонтепа тумани шошилинч тиббий ёрдам марказига ётқизилган. Уни марказга, Андижон шаҳрига олиб келмоқчи бўлишган. Бироқ шифокорлар жойидан қимирлатишнинг иложи йўқлигини айтишмоқда. Ҳамкасбларининг сўзларига кўра, йигитнинг аҳволи оғир, ҳали ҳам ҳушига келмаган. Саидаҳмад Шукуров шокда. Бу воқеа ҳоким ва бошқа мутасаддиларга дарс бўладими-йўқми, номаълум.

Чунки пахта теримига мажбурий олиб чиқилиш ҳамон давом этмоқда. Андижон туманидаги айрим мактабларнинг синф раҳбарлари ўқитувчилар пахтага чиқмаслиги учун теримчи ёллаш мақсадида ўқувчилардан 10 минг сўмдан пул йиғмоқда.
Ўқитувчилар ўқувчиларга «ота-онанг дам олиш кунлари пахтага чиқиб берсин», деб айтмоқда.

Шоҳида Саидова,
андижонлик блогер,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 май 2023
Самарқанд Давлат Универстети Рус тили филологияси факултети талабаси  Шодиёна Раҳмонова ўз гуруҳдош ва курсдошларига телеграм номаси йўллаб, 300 минг ...
26 ноябр 2021
Драматург Григорий Горин 1972 йилда ëзган «Номинг ўчсин, Герострат» («Забыть Герострата») асарини 1975 йилда Тошкент театр ва рассомлик институти ...
17 август 2016
Рассом: Туз Eltuz.com
19 август 2019
Ёнидан Муҳаммад Солиҳ китоблари чиққани учун босимга учраётган шоир Маҳмуд Ражаб тергови республикада ўтган ҳафта кечган қуйидаги воқеалар фонида ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...