Асосий мавзулар
26 декабр 2018

Куйлагим Потиникидан чиройли бўлсин!

Янги йил арафасида 9 яшар ўзбек қизи Мадина қорбобога хат ёзди. Нега лотиндамас, кириллда ёздинг, деган саволга қизалоқ Тошкентдаги рус мактабининг 4 синфида ўқишини билдириб, дафтарини очиб кўрсатди. 

Мадинабону дарс дафтари билан

Қизалоқ хатида Қорбободан қуйидаги совғаларни жўнатишни илтимос қилди:

» 1) Адажонимнинг туфлисига қора крем. 2) Аяжонимга манти қасқон. Қўшнимиз манти қасқонимизни қайтиб бермаяпти. 3) Самир укамга папка. Чунки папкасининг ранги менга ёқмайди. 4) Кичкина укам Мустафога бир пачка памперс. Икки пачка бўлсаям майли. 5) Бувижонимга давлениени туширадиган дори».

Қорбобога хат

Хат сўнггида имзо қўяркан, камтарлик билан яна шуни қўшимча қилди.

«Менинг исмим Мадинабону, вечерний куйлак Потиникидан чиройли бўлсин».

Хўш, сиз янги йилда Қорбободан нималарни сўраган бўлар эдингиз?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 октябр 2016
Учкўприк туманидаги 1-МТМ (мактабгача таълим муассасаси) мудираси 29 сентябр куни кечаси пахта теримига бағишланган селектор мажлисига кетаётиб, ҳокимият биноси ...
18 май 2022
Яқинда “Элтуз”да Наманган вилояти солиқ тизимидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида эълон қилинган мақолага мамлакатнинг тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари эътибор қаратмади. “Элтуз” ...
20 январ 2017
Фарғона вилоятида халқ таълими ва бошқа бюджет ташкилотлари хизматчилари буғдой экилган далаларга маҳаллий ўғит – гўнг сочишга чиқарилди. «Туман ...
22 апрел 2016
«Правда востока» газетаси Тошкентда миллий инновация тизими масаласида бўлиб ўтган илмий-амалий анжуманда хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этганини билдирди. Ана ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...