Асосий мавзулар
8 феврал 2019

Ўзбекларнинг чўққидаги бургутга тақлиди

Бургут тоғнинг тепасидаги чўққида қимирламай ўтирарди.

Қуëн бўлса пастдаги адиру тепаликларда югургани югурган эди.

Бир куни қуëн бургутга қараб: «Мен ҳам сенга ўхшаб қимирламай ўтирсам майлими», дебди. «Ўтиравер», дебди бургут.

Қуëн битта тош устига чиқиб, бургутга тақлидан виқор билан бир нуқтага қийтор кўзларини боқиб қимирламай ўтирибди.

Қуëн ўзини улуғвор ҳис қилибди. «Оламнинг киндиги мен бўлсам керак», деган ўйларга ботибди.

«Эҳ, умрим тириклик ташвишида бир тепадан иккинчи тепага сакраш билан ўтди! Бундоқ тинчгина хотиржам ўтирсам ҳам бўлар экан-ку. Эҳ, ҳузур-ҳаловатга нима етсин!» деб баттар бир нуқтада қотибди қуëн.

Ўша жойда юрган тулки қуëнни кўриб қолибди. Одатда тулкини кўриши билан мингга қўйиб қочадиган қуëн будда ҳайкали каби қимирламай ўтирганмиш.

Тулки бир сакраб қуëннинг бўғзидан тишлабди. Бир пасда бу қуëн оч тулкининг ошқозонидан жой олибди.

Қиссадан ҳисса, ҳаракатдан тўхтаган тулкига ем бўлади.

Бургутга ўхшаб ўтириш учун бургут каби юксак чўққида яшаш керак.

Бедананинг юришини қиламан, деб чумчуқнинг чатаноғи айрилибди.

Ўзинг каби яша ва зинҳор қимирлашдан тўхтама…

Хўп, шу ерда насиҳатни тўхтатиб, ҳаëтга қайтсак. 18 ëшида уйланган йигитга келин бола тарафидан «яшаш стандарти» белгиланган қизил карточка кўрсатилади.

«Каптива» (қиммат мошин), Ўрикзорда вилла. «Версал»да туғилган кун. Айфон. Ўша охирги матоҳ ҳам 700 туради. Кўкида.

Чунки фалончиларда ашнақа тилпон бор, чунки пистиëнчилар ашнақа уйларда яшайди. Гапнинг қисқаси, чўққидаги бургутлар.

Ҳали оғзидан она сутининг ҳиди кетмаган ва бирор касб-ҳунар бошини тутиб, пул топиш санъатини эгалламаган 18 яшар йигит елкасига бу зил-замбил оғирлик юкланади.

«Уйландингми, таъминлаб қўй», дейишади жунбул жамоат.

Йигит аланг-жаланг қилиб ўрис ëки қозоққа кетади.

Йўлда у тушган автобус ëниб кетади (бу ҳолатнинг варианти кўп. Ҳамқишлоқ уриб ўлдиради. Бошига бетон тушиб келади ëки ичбуруғдан ўлади). Келин боланинг номига темир тобут келади. Қучоқлайвер энди муздай мурдани.

Ассалому алайкум, Ўзбекистон, жума муборак.

Rassom Tuz
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 апрел 2018
Нукус кўчасига бурилишдаги, олдинги винзавод рўпарасидаги озиқ-овқат дўконига қараб кетяпман. Қарасам, байрамона кийинган милиционерлар, байроқча ушлаган талабалар сафланиб туришибди. ...
25 июн 2016
23 май куни Германиянинг Тошкентдаги элчихонасидан чиқиб озроқ яëв юриб, тошкентликлар орасида “ажралиш ҳайкали” дея ном чиқарган монумент олдига ...
10 феврал 2017
Президент Мирзиёев кунора ўтказаётган турли йиғилиш ва учрашувларида давлат амалдорларини аямай танқид қилмоқда. Мирзиёев 9 январ куни милиция ходимлари ...
3 ноябр 2021
Рассом Кирпи
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...