Дайжест
25 январ 2016

Қўшиқчига эшикочар бўлган сенатор ëки турма бошлиғи нега пора олди?

Қамоқхона бошлиғи ўринбосари порахўр бўлиб чиқди

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаси бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари фермердан 5 миллион сўм пора олаётганда қўлга тушди.

Маълум бўлишича, шу вилоятнинг Қизилтепа туманидаги фермер хўжаликларидан бири қамоқхонага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берган.
Қамоқхона бошлиғи ўринбосари етказиб берилган маҳсулотлар пулини тўлаб бериш ва ўзаро ҳамкорлик шартномасини узайтириш учун пора талаб қилган.

Таъмагир мансабдор 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Ўқишга киритувчилар 2 тага камайди

“Куч–адолатда” газетаси Сурхондарёда абитуриентларни пул эвазига ўқишга киритиш билан шуғулланган икки аёл жазога тортилганини маълум қилди.

Айтишилича, бу аёллар бир шахсдан ўғлини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб 6 миллион сўм, яна бир қизнинг отасидан 12 миллион 750 сўм пул олган. Аммо ваъда бажарилмаган.

Демак Ўзбекистонда ҳар йили абитуриентларни олий ўқув юртларига киритиб қўювчилар сони икки кишига камайди, деб хулоса қилсак бўлади.

Судлан(ма)ганлик маълумотномаси олишга талабгорлар бисёр

“Адолат” газетаси “my.gov.uz” ягона интерактив давлат хизматлари порталининг 2015 йилги фаолиятига доир мақола эълон қилди.

Мақолада билдирилишича, 2015 йил якунига қадар ягона порталга 391 881 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 60 фоизи юридик шахслар, 40 фоизи эса жисмоний шахсларнинг мурожаатларидир.

Газета “Судланганлик (ёки судланмаганлик) тўғрисидаги маълумотларни бериш” энг оммабоп интерактив хизматлар сирасига кирганини ёзган.

Сон-саноқсиз валютафурушлардан учтаси қўлга тушди

“Ҳуқуқ” газетасининг яна ёзишича, “Қатортол” савдо мажмуаси ҳудудида валюта савдоси билан ноқонуний шуғулланиб келган уч шахс СВОЖЖДЛҚК (солиқ ва валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш) департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган. Улардан катта миқдордаги хорижий ва миллий валюта олиб қўйилган.

Шунингдек, айбдорларга тегишли бўлган “Ласетти” ва “Матиз” русумли автомобиллар ҳам давлат эгалигига ўтказилган.

Тошкентнинг деярли барча нуқталарида очиқ-ойдин фаолият кўрсатаётган бошқа сон-саноқсиз валютафурушларни ушлаш учун “криша”лардан рухсат тегмаяптимикин?

Хонандалар ТВга Иқбол Мирзонинг рухсати билан чиқади

“Тасвир” газетаси эстрада соҳаси вакилларининг рейтинг даражасини раиси шоир Иқбол Мирзо бўлган Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши қошидаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи белгилашини маълум қилди.

Газетанинг ёзишича, лицензия талабгори бўлган хонанда кенгашга мурожаат билан келганда жонли куйлай олиши керак. Телевидениеда чиқиши учун унга 4 та рейтинг гуруҳи берилади. 1 дан 4 гача бўлган рейтинг гуруҳи концерт-томоша фаолияти кўрсатиш, шу жумладан, телевидениега чиқиш ҳуқуқини беради. 5-6 рейтинг гуруҳи эса фақат тўй, ресторан ва кафеларда аҳолига хизмат кўрсатиш ҳуқуқини беради, холос.

Денис Истомин ҳалол ўйнамайдими?

“Кун.уз” интернет нашрининг ёзишича, келишилган ўйинларда иштирок этишда гумонланаётган теннисчилар рўйхатида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истоминнинг ҳам номи бор.

Ушбу рўйхатга киритилган 16 теннисчидан бири бўлган Д.Истомин айни пайтда давом этаётган Австралия очиқ чемпионатининг ҳам яккалик, ҳам жуфтлик баҳсларида иштирок этиб, биринчи даврадаёқ мусобақани тарк этган.

Давлат ижтимоий тармоқлар ишини назорат қила олмаётганидан аламдами?

Sputnik интернет нашри “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Telegram, Facebook и «Одноклассники» каби ижтимоий тармоқлар ишини чегаралаш таклифини тайёрлаётганига оид хабарлар боис, соҳа экспертининг фикрини ўрганди.

Эксперт мессенжерлар билан боғлиқ таҳдидлар ҳақидаги гап-сўзлар, биринчи навбатда, давлат уларни назорат қила олмаслиги сабабли келиб чиқаётганини айтган.

Унинг билдиришича, ижтимоий тармоқлар ишига таъсир ўтказишнинг ягона йўли интернет ёки мобил алоқани ўчиришдир.
“Ҳамма нарсани кутса бўлади, аммо Ўзбекистон Шимолий Кореяга айланмаса керак”, дейди эксперт.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 сентябр 2016
Ўзбекистонда ҳукумат вакиллари ҳар йилги пахта мавсумини уруш жабҳасига тенглаштиришади. Кўпинча селектор тармоғи орқали Бош вазир (эндиликда президент) Шавкат ...
12 апрел 2021
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 134-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Шоҳнур Оққўзиев ўқувчига 2 баҳо қўйгани учун шогирдининг қариндошлари томонидан калтакланди. ...
4 август 2016
«Адолат» газетаси «йигирма бешинчи довонга ҳам зафарли одимлар билан етиб келган лаҳзалар» ҳақида фикр юритар экан, шу кунларда ҳамманинг ...
15 декабр 2020
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида МФЙ амалдорлари тарози кўтариб, одамлар вазнини ўлчаб юрибди. Ҳаддан ошиқ семизлар эса махсус дафтарга хатланмоқда. Келажакда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...