Асосий мавзулар
17 апрел 2019

Президентни танқид нишонига айлантирган фармон

Президент Шавкат Мирзиёевнинг маҳаллий муқобиллари мавжуд импорт дориларнинг давлат харидларини тақиқлаш тўғрисидаги яқинда қабул қилган фармони ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди.

Президентнинг “2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш тўғрисида”ги фармонида бундай тақиқ бир ярим йил муддатга белгиланган.

Фармондан мақсад импорт дориларга қарамликни бартараф этиш ва маҳаллий маҳсулотлар турларини кўпайтиришдир. Шу билан бирга, ҳужжат илгари мамлакатда ишлаб чиқарилмаган дориларни тайёрлашни рағбатлантиришга ҳам хизмат қилиши кўзда тутилган.

Гарчи эзгу ниятларда чиқарилгани айтилаётган бўлса-да, бу фармон ижтимоий тармоқларда салбий қарши олинди ва президентнинг ўзини танқид нишонига айлантирди.

Хусусан, Clara Askarova: “Ҳатто мамлакат президенти ҳам инсонни танлов ҳуқуқидан маҳрум қилишга ҳақли эмас. Аввало, мамлакат фармацевтика саноатини халқаро ишлаб чиқарувчилар даражасига чиқариш керак. Импорт ёки бошқа дориларни маҳаллий муқобиллари бўлса ҳам қандай тақиқлаш мумкин? Маҳаллий муқобиллари фойда бермайди-ку”, деб ёзди.

Anna Dolukhanyan эса: “Афсуски, у ўз қариндошларини хорижда даволатади, шунинг учун ўзига тааллуқли бўлмаган фармонни имзолади”, дея ёзғирди.

Anatoliy Saidov “шифокорлар уни (яъни президентни- таҳририят) фақат ўзбек дорилари билан даволашини” тилаган бўлса, Sh Samar президент бу фармони билан “аҳоли сонини радикал қисқартиришга қарор қилгани”ни таъкидлади.

Oybek Uzbek исмли фойдаланувчи эса янада қатъийлашди: “Бизга бундай президент нега керак? Одамларни соғлиғидан айириш… Ҳатто душманнинг ҳам хаёлига бундай иш келмайди… Кераксиз қурилишларга пул бор, керакли нарсаларга эса йўқ. Унинг керакли нарсаларга нега пул йўқлигини тушуниб етиш вақти келгандир. Чунки пул кераксиз нарсаларга сарфланмоқда…”.

“Бундан аҳмоқонароқ қонунни ҳали ўйлаб топишмаган. Врачларнинг ўзи фақат импорт дориларни ёзиб беришади. Малакали шифокорларни топиш бир муаммо, энди сифатли дори ҳам бўлмайдими”, деб ёзди Нафиса Нуриаҳметова.

Elena Krasnopolskaya “халқ ўзбек дорилари синаб кўриладиган синов каламушлари эмас”лигини билдирди. Унинг фикрича: “Аввал нормал дорилар ишлаб чиқаришни ўрганиш керак. Хорижда тегишли синовдан ўтганидан сўнг уларни қўллаб-қувватласа бўлади”.

“Ахир гаровга авлодлар соғлиғи ва инсон ҳаёти тикилган-ку”, дея норозилик билдирган у.

Nailya Sadrieva “сиёсатга қизиқиш вақти етди”, деб ўйлай бошлаганини билдирган.

“Қайси партия етакчилик қиляпти? Нега у халққа қарши қонунлар қабул қиляпти?… Ҳамма нарсани ўзгартириш керак”, деган тўхтамга келган бу фойдаланувчи.

Сардор Азим
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 ноябр 2016
Терамиз пахта, Ётамиз захда… Қорнимиз оч, пахтадан қоч Дўхтирга Пахта… Қозонда макарон Ошқозон ҳайрон Домлалар дер: «Пахтани тер қолмасин ...
19 январ 2016
Етти йилдан буён қамоқда қолаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ғайбулло Жалилов оғир аҳволда Сангородга ўтказилган. Бу ҳақда Eltuzга маҳкумнинг ҳамкасби ...
11 апрел 2020
10 апрель – Абдулла Қодирий таваллуд топган кунда президент томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонуни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...