Кўзқараш
22 апрел 2019

Қадимги туркларнинг браҳми ёзуви

Қадимги туркий тилнинг иккита асосий алифбоси бор — Ўрхун-Енисей (кўктурк, руник) ёзуви ҳамда уйғур алифбоси. Бизгача етиб келган матнларнинг мутлақ кўпчилиги мана шу икки алифбода ёзилган.

Аммо қадимги туркий тил учун бошқа ёзувлар ҳам ишлатилган. Парфян, сўғд, эстрангело (сурёнийчанинг несториан-диофизитлар ишлатган варианти) алифболари шулар жумласидандир.

Турк тилли матнларда энг кам қўлланган ва шу боис энг ноёб ҳисобланадиган ёзув эса браҳмидир. Браҳми қадимги ҳинд ёзувларидан бири бўлиб, ундан будда динига эътиқод қилувчилар фойдаланган.

Браҳми алифбоси ёрдамида ёзилган туркча манбаларни топиш ниҳоятда қийинлиги баробарида улар бўйича тадқиқотлар ҳам деярли йўқ. Бир-иккита мақолани айтмаса. Буни қарангки, олис Калгарида (https://en.wikipedia.org/wiki/Calgary) 1981 йили браҳми ёзуви бўйича магистрлик диссертацияси ҳимоя қилинган экан. Шу диссертациянинг 84–121-бетлари қадимги туркий тил учун ишлатилган браҳми ёзувига бағишланади. Ўзбекистон, Қозоғистон ёки Туркия қолиб, олис Канадада шу мавзуни кимдир ўргангани диққатга сазовор.

Хуллас, қизиқувчилар бўлса, ва албатта, инглиз тилидан муаммо бўлмаса, ўзбек тили тарихининг деярли номаълум бир жиҳати ёритилган сифатли илмий иш билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин. Тезисда Ўрта Осиёнинг бошқа қадимги тиллари, жумладан, тоҳар ва хўтан-сак тиллари ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
3 январ 2020
Ёзувчи Набижон Боқий ошкоралик сиёсати шарофати билан 80 йилларда Ўзбекистондаги КГБ архивларига киришга муваффақ бўлган эди. Айни ҳужжатлар асосида ...
26 август 2019
Узоқ йиллар давомида режим пахтақўярлари томонидан оғзи кўпириб мақтанилган “тараққиётнинг ўзбек модели нотўғри бўлгани” мамлакатнинг энг юқори доиралари томонидан ...
15 октябр 2018
Ўзбекистонда Уй-жой кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, эндиликда давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилаётган уйларнинг фақат мулкдорларигина турар жой ...
21 феврал 2023
Ўзбекистон раҳбарияти конституцияни очиб ўқиб кўрса бўларди. (Ҳарф танийди деган яхши ниятдамиз) Конституцияда ватандошларнинг тенг ҳуқуқли экани ва ҳеч ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...