Cатира
29 апрел 2019

«Бол тутган бармоғини ялайди…»

Ўзбекистондаги «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси Искандар Халилов хизмат машинаси сифатида миниб юрган «Малибу-2» автомобили тармоқларда баҳс уйғотди.

“Вақф” раиси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган энг қимматбаҳо енгил автомобилнинг хорижий меҳмонларни муносиб кутиб олиш учун ўзига хизмат машинаси сифатида сотиб олинганини билдирди.

«Малибу-2» Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энг қиммат автомобиль ҳисобланади, унинг нархи қарийб 276 миллион сўм ёки 32600 АҚШ долларини ташкил этади.

«Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбарияти автомобиль хайрия-эҳсонга тушган маблағларга эмас, балки жамғарманинг ўз харажатларига мўлжалланган асосий ҳисоб рақамидаги пулга харид қилинганини матбуотга билдирди.

Билдиришга кўра, қиммат машина сотиб олиш учун пул Ўзбекистон Мусулмонлари идорасидан келиб тушган.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 декабр 2019
22 декабрда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Шу куни расмий равишда рўйхатга олинган ...
2 сентябр 2016
Конституция чекловига қарамасдан 27 йил президентлик лавозимида ўтирган Ислом Каримов дафн қилинар экан, ундан кейин ким бўлади деган савол ...
27 апрел 2017
Нотаниш аёлларнинг уйига бостириб келиб жанжал кўтариши ортидан Президент порталига мурожаат этган хоразмлик Шукуржон Мадраҳимова 27 апрел куни Вилоят ...
1 феврал 2021
Ўзбекистонда 500 дан зиёд товарнинг давлат хариди тақиқланди.  Тақиқ рўйхатига хорижда ишлаб чиқарилган товарлар,  масалан,  автомобиллар,  кондиционерлар,  музлатгичлар,  телевизорлар,  ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...