Кундалик
2 сентябр 2016

Каримовдан кейинги Ўзбекистон

Конституция чекловига қарамасдан 27 йил президентлик лавозимида ўтирган Ислом Каримов дафн қилинар экан, ундан кейин ким бўлади деган савол ўртага чиқди. Совет тарихини билганлар “Ким жанозани ташкил” қилса ўша раҳбар бўлади дейишмоқда.

Демак республика Бош вазир Шавкат Мирзиëев назоратига ўтади. Мамлакат ташқи сиëсатида Ғарбдан узоқлашиш ва Россияга яқинлашиш жараëни бошланади.

Шу пайтгача Мирзиëев россияпараст, Молия вазири Рустам Азимов эса Ғарб тарафида деган стереотип мавжуд эди.

Бу стереотипнинг яшашга ҳақи борлигини айтган ҳолда баъзи деталларга эътиборингизни қаратсам.

Каримов ўлим тўшагида ëтган уч кун ичида Шавкат Мирзиëев ва Рустам Азимов бир неча марта учрашиб конценсусга келишди.

Бу келишувга кўра, Мирзиëев билан Азимов мамлакатни биргаликда бошқаришади (Путин-Медведев каби)

Кимнинг қайси лавозимда бўлиши ҳақида аниқ гап йўқ, лекин бошқарувда Россия ва Ғарб манфаатлари тенг инобатга олиниши борасида аҳд қилинган.

Ҳозирча билганим, мамлакат Каримов кўмилганидан кейинги илк ойларда мувозантли бошқарилади.

Ҳокимият Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов, Бош вазир Шавкат Мирзиëев ва Вице премьер Рустам Азимов қўлида тақсимланади.

Олдимиздаги бир неча кун ичида Конституциянинг 96-моддасига кўра, Ўзбекистон раҳбарлиги шу кунларда сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев зиммасига ўтади. Президентлик сайлови эса 25 декабрга белгиланди.

Сайлов натижаси ҳам олдиндан маълум.

Абдужамил Дўстмуҳаммад
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 март 2016
“Ҳуррият” газетаси глобаллашув мавзусига ҳам тўхталиб, бу жараённинг ўзига хос салбий ва ижобий томонлари борлиги ҳақида ёзди. Газета “ҳозирги ...
6 сентябр 2024
РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
4 октябр 2022
4 октябрь куни эрталабки соат 08:30 ларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Махам CHIRCHIQ” АЖ корхонаси синтез цехида портлаш содир бўлди. ...
10 сентябр 2024
Воронежда ҳарбий омбор портлади, Рязанда сайлов комиссияси аъзоси хожатхона тешигига тушиб кетди, Иркутскда тоза сувга бағишланган фестивалда канализация ёрилиб сассиқ оқава ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...