Асосий мавзулар
9 май 2019

Ўзбек журналисти роҳинжа мусулмонлари геноциди ҳақида фильм тақдим қилди

Британияда яшаётган мустақил журналист Шоҳида Ёқуб Бирма (Мьянма)даги роҳинжа мусулмонларига қарши зўровонликлар ҳақидаги «Exiled» («Ҳайдалганлар» ёки «Исталмаганлар») дея номланган фильмни ишлаш жараёни ниҳоясига етганини «Элтуз»га билдирди.

«Роҳинжа масаласи – бу геноцид масаласи. Бу давлат томонидан, яъни ҳарбий хунта томонидан қилинган. Бу тасодифий нарса эмас», деди «Элтуз» мухбири билан суҳбатида фильм муаллифи Шоҳида Ёқуб.

Фильм Мьянма армияси ва буддавийлари томонидан мамлакатда яшаётган роҳинжа мусулмонларига қарши шафқатсиз зўровонликлар, қотилликлар ҳақида ҳикоя қилади.

«Илк бор роҳинжа мусулмонларини ҳайдаш Бирмада диктатура ўрнатилган 1978 йили, кейин 1992 йилда амалга оширилган. Ўшанда 200 мингдан ортиқ одам Бангладешга ҳайдалган. Бироқ Бирма формал жиҳатдан демократияга ўтди дея қаралган 2012 йили уйларни ёндириш, аёлларни ва эркакларни зўрлаш бошланди», дейди фильм муаллифи «Элтуз»га берган интервьюсида.

Шоҳида Ёқуб демократия тўлқинида ҳокимиятга келган Бирманинг бугунги раҳбари, тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати, 20 йил уй қамоғида бўлган Аун Сан Сужи очиқ жамият ишончини қозонмагани, ирқчи ва исломофоб бўлиб чиққанини айтади.

«Бирма жудаям бир ирқчи жамият. Аун Сан Сужи демократиянинг эмас, диктатуранинг ҳимоячисига айланган», дейди Шоҳида Ёқуб «Элтуз» билан суҳбатида.

Роҳинжа халқи, БМТга кўра, дунёда энг кўп таъқибга учраган миллий озчиликдир. Улар ҳамон Бангладешдаги қочқинлар лагерида қолишмоқда. Мьянма ҳукумати эса уларни нолегал иммигрантлар ҳисоблаб, қайтишларига қаршилик кўрсатмоқда.

Видео: https://youtu.be/VMDfWCXS0_4

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 июн 2017
Мардикорлар касаба уюшмасини ташкил қилишга уринган фаол Нураддин Жуманиёзовнинг 2016 йилнинг 31 декабр куни 68 ёшида қамоқхонада вафот қилгани ...
15 декабр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com 14 декабр куни Жиззах шаҳрининг Бобур махалласида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ўқиб берилган МХХ мактуби мазмунидан ...
10 июн 2022
Минутлар соатларни, соатлар эса суткаларни қувалай қувалай бир хафта ўтди. Мана жума келди. Яна «Рассом Туз нима дейди экан?» ...
24 июл 2017
Шоу-Бизнесда чиқарган номини пеш қилиб Ўзбекистон Давлат Консертваториясига ўқишга кирмоқчи бўлиб айни даргоҳ профессори, таниқли бастакор Дилором Омонуллаева олдига ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...