Асосий мавзулар
22 май 2019

Экспорт учун экин эккан фермернинг ери пахта кластери учун тортиб олинди

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида фермерлик билан шуғулланаётган Ҳайдарали Исломов ери тортиб олингани боис Туркияга 100 тонна шивит (укроп) ва 60 тонна нўхат етказиб бериш шартномаси барбод бўлгани ҳақида билдирди.  Ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева и Малоҳат Эшонқулова 19 май куни фермер билан унинг даласида учрашишди.

Шу йилнинг бошида фермер 5 гектар далага укроп эккан ва нўхат экиш учун далага ишлов берган. Март охирига келиб, ўз ёнидан 67 миллион сўм харж қилиб, экиш ишларини тугатгач, ҳокимлик унга ери пахта кластери учун олиб қўйилганини билдирган.

Фермернинг сўзларига кўра, 2018 йилнинг апрелида экспорт маҳсулотлари етиштириш учун 30 йилга ижарага ер олган ва 130 миллион сўмлик нўхат ва шивит етказиб бериш учун турк ширкатлари билан шартнома имзолаган.

«2018 йили ҳокимлик мени қизил қалампир экишга мажбурлаган эди, бу менга катта зарар келтирди. Бу йил мен яна пул сарфладим. Йилнинг бошида ернинг кластерга берилиши ҳақида огоҳлантиришмади. Мен ерга ишлов бердим, уруғ сотиб олдим. Энди мен қарзимни қандай қайтараман ва Туркияга маҳсулот етказиб бериш шартномасини қандай бажараман?»- дейди Исломов ҳуқуқ фаолларига.

Фермер ўз ерининг қайтарилиши ва зарарнинг қопланишини сўраб хўжалик судига мурожаат қилди. Биринчи инстанцияда ютқазгач, 2 май куни апелляцияга шикоят жўнатди, бироқ ҳокимлик 30 апрель куни трактор олиб келиб унинг ерларини суриб, барча шивит ҳосилини йўқ қилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 феврал 2019
Бу гап пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги рус тилли аҳолининг Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан 18 февраль кунги учрашуви пайтида ...
14 июн 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 32-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Узун замонлар орзу қилганимиз ...
7 январ 2024
Ўзбек ватандошларининг Туркияда қамоққа олинганига оид расмий билги: Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида 2024 йил ...
20 март 2023
Ўзбекистон президенти Мирзиёев, Туркиялик сайловчиларни май ойида бўлиб ўтадиган президент сайловида 20 йилдан бери ҳокимиятда бўлган Эрдўған номзодини “тўлиқ ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...