Асосий мавзулар
29 июл 2019

Уйи бузилган урганчлик намойишчилар талаби қондирилди

Урганч шаҳрининг Ашхобод маҳалласидаги уйлари бузилган ва товон пули берилмаганидан ғазабга тўлган халқ ғалаён кўтарди.

Пойтахтдан зудлик билан етиб келган бош вазир Абдулла Арипов кўчага чиққан юзлаб фуқаролар билан учрашди ва белгиланган товон пуллари тўлиқ берилишини ваъда қилди.

“Элтуз” суҳбатлашган воқеа гувоҳларига кўра, бузилган уйлари учун товон пулини бир ярим ой кутган одамлар 27 июлга ўтар кечаси Урганч-Хонқа магистрал йўлини тўсиб қўйишган.

Ундан аввалроқ вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов уйи бузилганлар яшаётган чодирларни келиб кўрган ва ўзининг ташрифи учун тайёрлаб қўйилган намунали чодирнинг ичига кирган. Бундан ғазабланган халқ ичида ҳоким бўлган чодирни бузиб, ҳокимнинг устига ағдаришган.

Ҳоким у ердан қочиб кетгач, миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари норози фуқароларни қуршовга олган. Вилоят ҳокими Фарҳод Эрмонов уйи бузилганларга тўланадиган товон пулининг 50 фоизи уч кун ичида, колган 50 фоизи 10 августгача берилиши ҳақида ваъда бериб, уйи бузилганлар бепул қум ва шағал билан таъминланиши, қолган курилиш материаллари эса 10 фоиз арзонлаштирилган нархда сотилишини айтган эди.

Ҳокимнинг ваъдасида турмагани устига қурилиш материаллари нархларининг кескин ошиб кетиши шаҳар марказидаги уйлари бузиб ташланиб, ўзлари Урганч туманичеккасидаги Чондирқиёт қишлоғидан ажратилган ер майдонига қувилган одамларнинг норозилигини келтириб чиқарган.

27 июль куни Хоразмга етиб келган бош вазир Абдулла Орипов норозилар билан учрашиб, эрталабгача ҳамманинг ҳисоб рақамига товон пули 100 фоиз тушишини, бир фоиз ҳам ушлаб қолинмаслигини ваъда қилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 август 2018
Ҳукумат буюртмасига кўра, ўзбек мухолифатини ёмонотлиқ қилувчи китоб ёзган Олег Якубов билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг 2000 йилнинг 27 ...
5 апрел 2017
Ўқувчиларнинг жинсий тегажоғлигидан ҳамкасбини ҳимоя қилган Тошкент шаҳар Олмазор туман 315-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси 60 яшар Гулбўстон Низомиддинова ...
18 феврал 2019
АҚШ пойтахти Вашингтонда Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Cotton Campaign халқаро коалицияси вакиллари билан учрашди. Бу учрашув коалициянинг йиллик стратегик йиғилиши ...
29 март 2022
Тошкентлик блогер 37 ёшли Ақида Моҳирова (Aqida Xanum)  ўз бисотидаги энг қадрли сувратни сотиб рус босқинчилари қамалида қолаётган Украинанинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...