Асосий мавзулар
9 октябр 2019

Салим Абдувалиев «Қизил китоб»га кирган бўри ва айиқларни отган

Аксарият ўзбекистонликлар орасида Салимбой дея сиғиниладиган, бошқа манбаларда «криминал авторитет» аталган Салим Абдувалиев «Қизил китоб»га кирган айиқ, бўри ва йўлбарсларни отиб ўлдирган.

Бу маълумотни қирғизистонлик икки видеоблогер маълум қилди. Улар тарафидан тармоқда ëйинланган видеода Салим Абдувалиев уйида кўргазмага қўйилган терисига сомон тиқилган ўнлаб ҳайвонлар акс этган.

“Буларнинг ҳамасини Салим акамлар ўз қўллари билан ўлдирганлар», дейди блогер «Қизил китоб»га кирган ҳайвонларнинг ўзига хос қабристони бўйлаб репортаж олиб борар экан.

Тасвирларда камида икки қўнғир айиқ, битта бўз бўри, турна, лочин, қирғий ва жайра кўринади.

Шунингдек хонгул дея билинган ноëб бухоро буғуси, архар ва йўлбарслар ҳам репортаж олиб бораëтган блогер тарафидан “Салим ака тарафидан отиб ўлдирилган”, дея тарифланади.

Бу ҳайвонлар Марказий Осиë фаунаснинг ноëб вакиллари сифатида «Қизил китоб»га киритилган. Уларни овлаш жиноят ҳисобланади.

Видеоблогерлар Салим Абдувалиевнинг китч буюмлар билан тўлиб тошган уйи бўйлаб сайр қилишади. Тасвир давомида Абдувалиевнинг номаълум рассом тарафидан ўта малакасиз чизилган сержило портрети ва сон-саноқсиз қилич, дубулға ва ошпичоқлар коллекцияси кўринади.

Тошкентлик санъатшунос Акмал Ризаев “Бой ота” уйидаги безак буюмларни “дидсизлик, сохта ҳашамат, китч ва  бачканалик кульминацияси”, дея тарифлади.

Ризаевга кўра,  Салим Абдувалиевнинг уйи “Россия шоу бизнесидаги паразит элементлар келиб, еб-ичиб ëзилиб кетадиган богодельня”дир.

Ризаевнинг айтишича, ўзбекистонлик ва баъзи россиялик санъаткор, шоир ва қўшиқчилар учун Салим Абдувалиев “назарига тушиш” улкан бахт.

Ўзбекистонлик шоир Бобир Бобомурод тарафидан Салим Абдувалиевга бағишлаб ëзилган шеърни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ижро қилиб “бой ота назарига нойил бўлган эди”.

Кўплаб криминал авторитетларни мадҳ этган таниқли шансон қўшиқчи Вилли Токарев Ўзбекистонда Салимбой деб ном чиқарган тадбиркор Салим Абдувалиевга «Салимбай» альбомини бағишлаган.
Вилли басталанган “Салимбай” қўшиғида Салим Абдувалиев бундай мадҳ этилган:

“Қуёш бизни сийлаган пайтда,
Қуёшли сайёрамизга қиш келганида
биз Салимникига меҳмонга бордик.
Дўстлашдик, хайрлашдик –
Салимдек бу дунёда бошқа ҳеч ким йўқ!
Ўзбекистоннинг бағрикенглиги
билан мафтун бўлишдан чарчамайман,
Салим менга нақшли чопон совға қилди!
Салим, Салим, Салимбой –
Тошкент граждани, вақтни кеткизмасдан шароб қуй!”
дея куйлади Вилли Токарев Салимбойга бағишлаган қўшиғида.

Каримов даврида сиëсат ва саройдан масофада тутилган Абдувалиев Мирзиëев иқтидорга келгани ортидан бошқарувдаги амалдорларнинг севимли акахонига айланди.

Мирзиëевнинг президентликка сайланган кунида Абдувалиев Мирзиëев тасвири туширилган майкани кийиб, публика қаршисида намоëн бўлган эди.

Мирзиëевнинг илк иқтидорга келган кунларида Абдувалиев ва Шавкат Миромоновичнинг қўл беришиб турган сурати тармоқда тарқалганди.

Тошкентлик санъатшунос Акмал Ризаев иддаосига кўра, Каримов даврида Салим Абдувалиев собиқ ички ишлар вазири, «Андижон қассоби» ўлароқ тарихга кирган Зокир Алматов шамсияси остида ҳаракат қилган.

Айни пайтда бу иддаоларнинг «Элтуз»да расмий тасдиғи йўқ. «Элтуз» Салимбой Абдувалиевнинг бу борадаги фикрларини кутмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 май 2016
Мақолада ёзилишича, Андижон вилоятида фермерлар ғўзага ишлов беришда катта тажриба тўплаган бўлиб, бугун бу куздаги мўл ҳосил гарови бўлиб ...
23 июл 2018
Тошкент шаҳри ИИББ наркотиклар тарқатиш иши бўйича айбланаётган тадбиркор Жаҳонгир Умаровга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. ИИББнинг ...
26 август 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
24 декабр 2015
Eltuz Мамадали Маҳмудов билан журналист Малохат Эшонқулова қилган видеосуҳбатнинг Иккинчи қисмини эътиборингизга ҳавола қилади. Кеча 23 декабр куни Мамадали ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...