Дайжест
19 ноябр 2019

«Ортиқхўжаев-Ваҳобов» иши ёхуд пиёдани қутқараман деб қурбон бўлган шоҳ

Матбуот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаси бўйича таҳлиллар рукнимизнинг янги сонига катта эҳтиёж пайдо бўлди. Зероки, пиар хатоликлар катта даражадаги мансабдорнинг ўз ўрнини йўқотиши хавфини уйғотди.

Бундан бир неча ой олдин Олмазор тумани ҳозирда собиқ замҳокими Ваҳобовнинг кун.уз сайти журналистларига ташлангани ва кейинчалик Тошкент шаҳар матбуот хизмати томонидан Ваҳобовнинг далилларсиз оммавий айбловини эълон қилгани мавзусини таҳлил қилган эдик (https://t.me/nozimsafari/1466).

Ўшанда Ваҳобовнинг баёноти вазиятни чигаллаштирганини айтиб, матбуот хизмати йўл қўйган бир қатор хатоларни санаган эдим. Охир оқибатда прогнозлар ўзини оқлади. Вазият умуман тизгиндан чиқиб кетди. Ҳозирда Ортиқхўжаевнинг ўзига қатъий чора кўрилиши хавфи пайдо бўлди.

Воқеаларнинг қисқача хронологияси:

  • Замҳоким мухбирга ташланди
  • Шаҳар ҳокими кунузчилар билан омадсиз муроса учрашувини уюштирди
  • Замҳоким тухматли баёнот билан чиқди
  • Кунуз Ваҳобовни прокуратурага берди
  • Прокуратура Ваҳобовнинг ҳаракатларида ноқонунийликни аниқламади
  • АОКА прокуратурага тақдимнома киритди
  • Ваҳобов вазифасидан озод этилди
  • Прокуратура брифингда ишда тухмат аломати аниқланмаганлигини билдирди
  • Ортиқхўжаевнинг аудиоси тарқалди
  • Махсус тузилган комиссия вазиятни ўргана бошлади. Ва тушунишим бўйича вазият Ортиқхўжаевнинг истефоси билан тугаши эҳтимоли катта.

Вазиятнинг бунчалик даражага етиб кегани сабабларидан энг каттаси бу негадир шаҳар ҳокими ахмоқлик қилиб қўйган, катта ижтимоий эътироз уйғотган Ваҳобовни ўзининг чуқур ҳимоясига олиш қарорига келгани. Бундай мағлубиятли актив каттароқ талофат олиб келиши аниқ эди. Бундай вазиятда ЖО шунчаки бошида замҳокимга маъмурий чора кўрганида вазият ўша ерда якун топарди. Ҳатто ишдан олиш ҳам шарт эмас эди. Ишдан бўшатса ҳам шунчалик Ваҳобовни яхши кўрса ўнлаб бизнесларидан бошқа иш топса бўларди унга.

Иккинчи хато: Муроса учрашувида Ортиқхўжаев тилига эрк берди.
Учинчи хато: Журналистларга қарши хужум. Баёнотда тухмат билан чиқиш варианти танланди.

Тўртинчи хато: Бу хато тўлиқ матбуот хизматининг бўйнида. Улар шаҳар ҳокимини тухмат варианти мағлубиятли позицияга олиб келишини айтишлари ва бошқа йўлга ундашлари зарур эди.

Бешинчи хато: Кунуз омадсиз муроса учрашувидан сўнг уларда аудиоёзув борлигини очиқ маълум қилди. Ўша учрашувда нималар деб қўйганини билган на ЖО ва на унинг пиар хизмати раҳбари ушбу сигналга зарур эътибор қилмади. Журналистлар билан очиқ урушни давом эттиришди. Ва пиар хизмат раҳбари урушни бугун ҳам давом эттирди. Яна журналистларни айблаб, ноўрин сўзлар қўллади.

Олтинчи хато: Прокуратуранинг 14 ноябрьдаги брифинги. Унда Ваҳобовнинг тухмат қилгани аниқланмади дея шахс даҳлсизлиги ҳақида номутаносиб мужмал сўзлар айтилди. Бу журналистлар жамиятини қаттиқ ранжитди. Қонун мансабдорларга келганда ишламаслиги эътироз уйғотди.

Кейин эса нималар бўлгани барчага маълум. Юқорида саналган хатоларнинг ҳеч бўлмаса биттасига йўл қўйилмаганида шаҳар ҳокими бундай оғир вазиятга тушмасди. Ўзи умуман ЖО ҳокимлигининг илк кунларидан ОАВ ва блогерларга қарши душман кайфиятини ўзида шакллантирди. Уларни ўрнига ўтқизиб қўйиш умидида ёнди. Журналистларга нисбатан терс муносабат энг хато ва нотўғри йўл. Лекин бундай кайфиятни ўзига хос сабаблари бор. Бу ҳақида кейинги сонда.

30-35га яқин ходим ва бир нечта пиар мутахассисларга эга бўлган Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати ўз раҳбари билан қандай қилиб жамоатчилик билан алоқаларда таназзулга учрагани мавзусининг давоми бор.

Воқеалар ривожини кузатамиз.

Нозим Сафаров
блогер-шоумен

Тағин ўқинг
16 феврал 2023
1999 йилнинг 16 февралида Тошкентнинг беш жойида кетма кет портлашлар юз берди. Аввалига Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида бомба ўрнатилган ...
12 август 2019
Рассом Кирпиeltuz.com
8 феврал 2018
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари 5 февраль куни Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовга ёдгорлик яратмасликни сўраб британиялик ...
8 июн 2022
Хоразмнинг Урганч шаҳридаги рус тилига иҳтисослаштирилган мактабда шу мактаб директорининг рус тилидаги оҳанги тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. “Элтуз” мухбирининг ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...