Асосий мавзулар
19 декабр 2019

«Нимани, кимни сайлашимизнинг фарқи йўқ! Свет ўчмаса бўлди…”

Ўзбекистонда аҳоли ўртасида 22 декабрь кунига белгиланган сайлов шаффоф, холис ва адолатли ўтишига ишонч анча сустлигини кузатиш мумкин.

Бош прокуратура академияси доценти Гулчеҳра Маликованинг Ўзбекистонда сайловларни баҳорга кўчириш таклифи юзасидан билдирилган фикрлардаги истеҳзолар шундан дарак беради. 

“Сайловлар ўтадиган қиш кунларида узоқ туманлардаги сайловчилар ва сайлов участкасидаги ходимлар аҳволини тасаввур қилинг. Улар сайлов кампанияси бошланганидан бошлаб 40 кун шу участкада бўлиши керак…

…Ўзбекистонда сайловлар об-ҳавонинг иссиқроқ кунларига кўчирилиши керак. Шу билан сайловчилар ҳам, сайлов жараёнларидаги масъуллар ҳам қийналишмасди”, деди доцент.

У сайловларни апрель ойида ёки Наврўз байрами кунларида ўтказишни таклиф этиб, “бундай пайтда об-ҳаво яхши, одамларда ҳам байрам кайфияти ҳукм суришини” қўшимча қилади. 

“Kun.uz” сайтида ушбу хабар остида қолдирилган изоҳлар нафақат бўлажак сайловга ишончсизликни, балки жамиятдаги муаммолар юзасидан одамларнинг кайфиятини ҳам кўрсатиб беради. 

“Одамлар келмай қолиши мумкин, дейилибди. Бунинг кимга қизиғи бор? Сайловга одамларнинг ярми келмаса ҳам эртаси куни “Ахборот”да эълон килишади “Сайлов кўтаринки руҳда ўтди, қатнашувчилар сони 99,99% бўлди”, деб. Шунинг учун сайлов -40 C да ўтса ҳам натижаси олдиндан маълум”, дейди Karimov Alijon исмли фойдаланувчи.

Эшонов Баҳодир исмли юзер эса “Умуман бўлмаса ҳам хафа бўлмаймиз. Сайлов бошланмасдан туриб депутатларнинг берган интервьюсининг бирортаси халққа ёқмади. Биттаси чиқиб кўп гўшт еябмиз дейди, биттаси 2,5 миллион (яхши яшашга) етади дейди”, деб ёзди. 

Zohidjon Abdujalil o’g’li қолдирган изоҳда эса “Нимани, кимни сайлашимизнинг фарқи йўқ! Свет ўчмаса бўлди…”, дейилади ва бугун мамлакатда энг оғриқли бўлган электр энергияси таъминотига эътибор қаратилади. 

Умуман, изоҳларнинг катта қисмида сайлов баҳона қиш фаслида жуда кескинлашадиган газ ва электр таъминоти муаммоси бироз енгиллашиши масаласи биринчи планга чиққан. 

Ortiqboev Zohidнинг “Иложи бўлса, ноябрь ойидан март ойигача икки ҳафтада бир марта ҳар хил сайлов ўтказайлик. Ким, қанақа сайлов эканининг аҳамияти йўқ. Асосийси, газ-свет ўчмайди”, деган изоҳи кўпчиликнинг фикрини ифодалайди. 

Бунга жўр бўлган Zohidjon Abdujalil o’g’li яна бир изоҳида “Мен сайловни ташкил қилганларга, ўтказаётганларга ўзим ва оиламиз номидан раҳмат айтмоқчиман! Сайлов ташвиқотлари бошлангандан бери, чет элдан кузатувчилар келгандан буён бизда свет ўчмаяпти. Яшасин сайлов! Электрчилар турли баҳоналар ҳам қилишмаяпти, лимит ҳам тугамаяпти, подстанциялар ҳам ёниб кетмаяпти, авария ҳам бўлмаяпти. Қойил, сайловнинг кучини қаранг”, дея истеҳзо қилди.

Гарчи юқоридаги фикрлар саноқли одамлар томонидан билдирилаётганига қарамай, улар аҳолининг аксарият фаол қисмида сайловга нисбатан жиддий қарашдан асар ҳам йўқлигининг бир нишонасидек кўринади. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ëш гўдаклар ва хотин ...
8 март 2018
1910 йили немис коммунисти Клара Цеткина 8 мартни аёллар куни сифатида нишонлашни таклиф қилди. Яъни бу кун аёллар ва ...
30 июн 2016
Шу кунларда ижтимоий тармоқда чинозлик Аҳмадбой лавҳалари овоза бўлмоқда, бу ҳодиса бундан уч тўрт йил бурун президентнинг коррупционер қизи ...
23 феврал 2021
Ўтган ҳафта охирида Тошкентдаги жиноят доираларида “Қора” ва “Граф” лақаблари билан танилган йирик тадбиркор Ғафур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳиддиновнинг ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...