Асосий мавзулар
17 феврал 2020

Қозоқ ОАВ Ойсултондан “ой” чиққанини яширмоқда

13 февраль кунининг биринчи ярмида қозоқ тилидаги машҳур сайтларнинг деярли барчаси собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон тарқатган хабарга асосий ўринни берди.

Ойсултоннинг Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўрагани ёритилган хабарларга асосланиб, барча сайтлар кимўзарга мақолалар эълон қилишди.

Бундай мақолаю хабарларга минглаб қозоғистонликлар ҳар хил изоҳлар ёзишди.

Изоҳларда, асосан, Нурсултон Назарбоев ва унинг сиёсати жиддий танқид остига олингани сабаб бўлса керакки, набира Ойсултоннинг бошпана сўраб мурожаат қилганига доир хабарлар куннинг иккинчи ярмида қозоқ тилидаги деярли барча сайтлардан олиб ташланди.

Шу тариқа ижтимоий тармоқларнинг қозоқ сегментида Қозоғистон ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Даурен Абаевнинг “Хабар” телеканалидаги «Очиқ мулоқот» дастурида Ойсултон Назарбоев ҳақида телетомошабинлар олдида айтган гапларигина тарқатилди.

Вазир Даурен Абаевнинг жавобини Nur.kz сайти ўз саҳифасида эълон қилди. Унда бундай дейилади: 

«Бу масала (Ойсултон Назарбоев) бўйича юртдошларимга айтгим келади, ҳозир фақат бизнинг жамиятимизда эмас, дунё бўйича сохта ва тўғри хабарларни ажратиш катта муаммо бўлиб қолмоқда.

Айрим гуруҳлар сохта хабарлар тарқатиб, катта компанияларнинг, айрим жисмоний шахсларнинг, ҳатто бутун бир давлатнинг шаънига доғ тушираётганлигини кўриб юрибмиз.

Бироқ бу каби ҳаракатлар замирида айёрона ўйлар, фойда топиш ниятлари яширинган ва бу каби мисоллар кейинги пайтларда мамлакатимизда ҳам кўпаймоқда. Бу ҳар хил фитналарнинг вужудга келишига олиб келиши мумкин.

Ойсултон масаласида ҳам худди шуни айтгим келади. Юртдошлар, бу, биринчи навбатда, унинг онаси Дариға Назарбоеванинг фожеаси. Она учун боладан афзал қандай қиммат нарсалар бўлиши мумкин ва айтгим келадиган яна бир муҳим гап бор.

Айримлар ушбу воқеага Элбоши Нурсултон Назарбоевни ҳам аралаштиргиси келади. Ҳар хил шов-шувлар қилиб, мамлакатни ваҳималар исканжасига туширишни хоҳлайди. Бироқ сизу бизнинг келажагимиз учун жонбахшлик қилган яхши инсонларимизни қандай қилиб бундай гап-сўзларга дахлдор деб ҳисоблаймиз?

Ўзингиз ўйланг, иқтисодиёти инқирозга юз тутган, йўқ бўлиб кетган, ишлаб чиқариш бутунлай тўхтаган мамлакатни 30 йилда ҳозирги даражага кўтариш кимнинг қўлидан келади?

Қозоқ халқи ҳар доим ватанпарвар қаҳрамонларини қадрлаган, елкасида кўтарган, обрўсини сақлаган. Қадрли юртдошлар, шу боис аҳиллигимизни қадрлайлик. Қуруқ сўзларга учиб, яхши ишларни ҳавога совурмайлик».

Фейсбук тармоғидаги саҳифасида Ойсултон Назарбоев ўз оиласини «хасислик ва очкўзликда» айблаб, онаси томонидан таъқиб қилинаётганини айтди.

Ойсултон Назарбоев ижтимоий тармоқлардаги Aisultan Rakhat профилидаги саҳифасида Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўраганини, оила аъзоларини бошқара олмаган бобоси давлатни қаттиққўллик билан идора этганини, мамлакатда коррупцияни авж олдирганини ва бошқа сиёсий қусурларни ошкора баён қилган.

Ойсултон Назарбоев, шунингдек, унинг биологик отаси Нурсултон Назарбоев экани, бу ҳақда у 2015 йили Австрия турмасида вафот этгач, Роҳат Алиевнинг унга етиб келган кундаликлари орқали маълум бўлгани ҳақида билдирди.

Eltuz мухбири

Тағин ўқинг
18 январ 2023
Рассом Туз @eltuz
4 май 2021
Рассом Кирпи
1 ноябр 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Журналист Малохат Эшонқулованинг фаолияти туфайли энди унинг бўлғуси қудаларига босим кўрсатилаётгани ҳақидаги гапларни эшитиб, ҳар қандай ...
11 апрел 2017
Шерали Жўраев халқ севган хонанда 70 ёшга тўлди. У 1999 йилдан буён ўзбек ҳукумати пешволари назарида Муҳаммад Солиҳнинг дўсти ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...