Cатира
15 апрел 2020

БТРлардан янграган қўшиқ мунозарага сабаб бўлди

Жорий йилнинг апрели бошидан Тошкент кўчаларида БТРларда юриб, карантин боис карнайлар орқали аҳолини уйда қолишга даъват этиш бошланди.

Бироқ тармоқда БТРлардан ҳам кўра, карнайдан янграётган хонанда Рашид Холиқовнинг «Эй, азиз юртим!» қўшиғидан норозилик кўзга ташланди.

Фейсбукдаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳидаги айни мавзу остига қисқа вақт ичида 500 дан зиёд ёзилди.

Кимдир БТРлардан умуман қўшиқ қўймасликни, кимдир ҳарбий вертолётларга карнайлар ўрнатиб, бу ишни ривожлантиришни таклиф қилди.

«Пойтахт кўчаларида ҳарбий техникалар б-н халқни карантин тартибига риоя қилишга чорлаб юрганларга минг раҳмат. Аммо БТР ичидан янграётган Рашид Холиқовнинг » Эй, азиз юртим» қўшиғи кўпчилик қаторида маниям энсамни қотиряётганини яширмайман. Ундан кўра Севара Назархоннинг карантиндаги жасорати намунаси ўлароқ, » Улуғимсан, Ватаним» қўшиғи яхши эмасми?» деб ёзди фейсбук юзери Гулшода Қурбонова.

Унинг тағин ёзишича, «Юлдуз Усмонованинг «Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон!» қўшиғиниям не в тема».

Улуғбек исмли юзер «Настарин гули майда…»ни қўйишни таклиф қилди.

Бир зумда Рашид Холиқов ва Севара Назархон ишқибозлари тарафма-тараф бўлишди. Кимгадир Рашид Холиқовнинг пиширган қозон кабоби ёқмади, кимгадир Севаранинг овози…

Мунозара гуруҳ маъмурининг изоҳларни тўхтатиш талабигача давом этди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 март 2017
Тошкентдаги «Мирза Юсуф» масжиди имом хотиби, 42 ёшли, Раҳматуллоҳ Сайфуддиновнинг эркакларнинг доялик қилишига қарши тарғиботи ижтимоий тармоқда ва турли ...
3 октябр 2018
Дубайдаги қимматбаҳо меҳмонхонага 2 октябрда келиб жойлашган Гулнора Каримова аслида бошқа одам бўлиб чиқди. «Элтуз» манбасининг хабар беришича, Дубайга ...
25 январ 2021
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков боғча болаларига ҳар куни мақом ва миллий куйлар эшиттириш таклифи билан чиқди. Эндиликда мактабгача ...
25 апрел 2020
Сўнгги йилларда Ўзбекистон матбуотда кенг акс садо бераётган, мамлакатга миллиардлаб доллар хорижий инвестицияни жалб этаётган ислоҳотлар ўтказиш йўлига кирди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...