• Фото: Жамшид ҳақида "Адабиёт" газетаси мақола чоп этганди
Асосий мавзулар
4 май 2020

Қамоқ муддати беш марта узайтирилган диний маҳбус озод қилинди

Йигирма бир йилни қамоқда ўтказган бухоролик 43 яшар Жамшид Восиев бугун, 4 май куни озод этилди. Бу ҳақда унинг қариндоши «Элтуз»га хабар берди.

Тошкентдаги 1999 йил 16 февраль портлашларидан кейин ҳибсга олиниб, конституцион тузумга тажовуз ва диний экстремистик ташкилотга аъзоликда айбланган Восиев 11 йилга қамалган эди.

Жамшид Восиевнинг қамоқ муддати «жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик» сабаби билан турли йилларда беш марта узайтирилган.

Охирги марта Зарафшон шаҳри судининг 2017 йил 16 майдаги ҳукми билан унинг жазо муддатига 3 йил қўшиб берилган.

Шу йилнинг март ойида БМТнинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига бағишланган сессиясида муттасил жазо муддати узайтириб келинган Жамшид Восиев номи тилга олингани ҳақида «Элтуз» хабар берган эди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси эксперти П.Пазартис (Pazartis) Ўзбекистон делегацияси олдида қуйидаги саволларни қўйган:

«Яқинда дин эркинлиги бўйича махсус маърузачига Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига асосан қамоқ муддати узайтирилгани ҳақида хабар келди. “Қамоқда ўзини тутиш қоидалари” билан танишиш учун улар қаердадир расмий шаклда чоп этилганми? Нима учун бу хавотирларни вужудга келтиради? Бизга 1999 йил февраль ойида Жиноят кодексининг 159-моддаси бўйича 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган жаноб Жамшид Восиев ҳақида айтишди. Унинг қамоқ муддати ўзини тутиш қоидаларини беш марта бузганлиги учун узайтирилди. Охирги марта 2017 йил май ойида узайтирилган. У 2020 йил май ойида озодликка чиқиши керак. Аммо унинг қариндоши “ўзини тутиш қоидаларини бузганлиги сабабли” қамоқ муддати яна узайтирилиши мумкинлигидан хавотирга тушмоқда».

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 август 2021
Марказий Осиёнинг йирик давлатлари коронавирусга қарши чуқур ўрганилмаган вакциналардан фойдаланмоқда. Уларда танлов борми? Тўққиз ойлик глобал эмлашдан сўнг Ғарбнинг ...
29 январ 2018
Тожик мухолифатининг энг таниқли вакилларидан бири, ҳозир Германияда муҳожиратда яшаётган журналист Додожон Атовуллаев президент Имомали Раҳмон билан учрашди. Бу ...
18 декабр 2023
Шундай қилиб X Factor нинг энг кучли учлиги маълум бўлди. 17 декабр куни финалистлар Ҳайринисо Акбарова, Жавлон Сафаев ва Шохруҳхон Ҳалимхоновлар ғолиблик ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...