Cатира
9 июн 2020

«Шўрданак» актёрлари ДАН ходимларидан кечирим сўрашди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси расмий сайти 8 июнь куни “Шўрданак” кўрсатуви муаллифларининг ДАН ходимларидан кечирим сўрагани акс этган видеороликни эълон қилди.

Видеороликда ДАН ходимларининг ижтимоий тармоқларда ҳажв қилиниши эски совет тарғиботи руҳида кескин қораланади. Шунингдек, ДАН ходимларини ҳажв қилган “Шўрданак” актёрлари ўз ишларидан ўта пушаймонда эканликларини, “бу ишнинг бошқа қайтарилмаслигини” билдиришади. 

“ДАН ходимлари ҳақида илгари яхши, чиройли нарсалар қилганмиз, Лекин шу сафар хато ва камчиликларга йўл қўйдик. Қайсидир маънода шу касб эгалари ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслигимиз бизга панд берди. Бу хатоликлар учун пушаймондамиз, афсусдамиз”, дейди, жумладан, актёр Чўлиев.

Ҳамкасбининг тазаррусини “Шўрданак” актёри Дониёр Ҳасанов давом эттиради. У ДАН ходимларининг ҳажв қилинишини “ижодий гуруҳнинг фожеаси”, дея атайди.

“Шу йигитлардан бирортаси билан юзма-юз келиб қолганда бўладиган ҳолатдаги хижолатликдан ҳозирдан ич-этимни еяпман”, дейди Дониёр Ҳасанов.

Видеороликда ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасига оид ҳолатлар акс этган видеотасвирлар, фотосуратлар ва мақолалар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан мунтазам назорат остига олингани, ҳолатлар юзасидан ходимлар томонидан мунтазам текширувлар ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилаётгани билдирилган.

Айни пайтда  “Элтуз” Ички ишлар вазирлигини ҳажв қилмаслик мажбуриятида бўлмаган рассом Туз ва унинг ҳамкасблари ўзбек милицияси ҳақидаги чизган ҳажвий суратлар тўпламини эътиборингизга тақдим этади.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 октябр 2019
Рассом Туз Eltuz.com
30 декабр 2019
Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 1991 йилнинг декабрида бўлиб ўтган президентлик сайловида қатнашган эди. Айни воқеагача ва ...
30 июн 2016
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити даврида таҳлиллар, қарашлар борасида сукут сақлаб, гўнг бўлиб ўтирган Ўзбекистон матбуоти ниҳоят турли арбоблару шарҳловчиларнинг ...
25 июн 2023
Пригожиннинг уруш саҳнасидан чекиниб, Ростовда нағма кўрсатгани, Путин билан келишув қилиб, Беларусга қочишини кўплар Путиннинг ғалабасидай қабул қилаяпти. Ҳатто ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...