Кўзқараш
16 июн 2020

Ўзбек давлатчилиги Шайбонийхондан бошланганми?

1947 йилда чоп этилган илк “Ўзбекистон халқлари тарихи” II жилдининг мундарижасидан бир парча. Бундан нима хулоса қилишимиз мумкин?

– ўзбек давлатчилиги XVI асрдан бошланяпти;

– у даврдаги ўзбеклар тарихчиликда шунчаки “ўзбеклар” деб аталяпти.

Кейинги давр тарихчилигида қандай ўзгаришлар бўлган?

– ўзбекларни фақат Шайбонийхон ўзбекларига боғлаб қўймаслик учун уларни “кўчманчи ўзбеклар” деб аташ урф бўлган. Бундай терминологик фокус ёрдамида ўзбек тарихчилиги “биз Шайбонийхон ўзбекларидан олдинги халқлар авлодимиз”, дейиш имконини топган, айни пайтда қозоқ, қорақалпоқ, татар ва ҳоказо халқлар тарихчиларига ҳам бу маъқул тушган – ўтмишда Олтин Ўрда халқи ўзбек деб аталгани уларга ёқмас эди, шунинг учун улар ҳозиргача “кўчманчи ўзбеклар” атамасини зўр бериб ишлатишади, уларнинг бугунги ўзбекларга алоқадор эмаслигини/кам алоқадорлигини таъкидлашади;

– ўзбек давлатчилиги XVI асрдан эмас, милоддан аввалги VII асрдан бошланади, деган постулат илгари сурилган, чунки юқоридаги аргумент ёрдамида бугунги ўзбекларни бу ҳудудларда минг, уч минг, ўн минг йил олдин яшаган халқларга боғлаш имкони туғилди.

Қайси нуқтаи назар тўғрилиги ҳақида баҳс юритмайман (мутлақ ҳақиқат йўқ ўзи). Айтмоқчи бўлганим – бугунги расмий “миллий” ўзбек тарихи доим ҳам бугунгидай бўлмаган, ўтмиш, тарих, уни бугун қандай қабул қилишимиз йиллар давомида ўзгартириб борилган.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
9 октябр 2023
Мюнхен атрофидаги уйларда ва Бавариянинг Роттах-Эгерн коммунасидаги виллада ўтказилган тинтувлар пайтида нархи 140 минг евролик Mercedes Maybach S500, 180 ...
7 сентябр 2017
Футбол мураббийси Самвел Бабаян, жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмагани ортидан истеъфога кетди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян миллий ...
20 ноябр 2021
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни ўзбекистонлик рассом, 33 ёшли граффити устаси Абдураҳмоннинг бензин нархлари ошганига оид  янги асари пайдо ...
25 апрел 2021
Азиз дўстим, кўзлари интизор синглим, меҳрибон опажонларим, дуогўй онахонлар, юзидан фаришта ëққан отахонлар, акалар, укалар, муқаддас Рамазон ойи муборак!   ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...