Асосий мавзулар
7 август 2020

Қишга тайёргарлик кўришни унутманглар

Қишга тайёргарлик. Помидор ва қалампирни ўзим етиштириб, қуритиб, ипга ўтказиб деворга илдим. Кўўп бонкаям беркитганмиз. Компотларим ҳам етарли. Озроқ нок ҳам қуритдим.

Бошқа нимаям қилардим? Чойхонада ош ва ароққа тўйиб, болишга ёнбошлаб қилмаган ишларимни айтиб мақтаниб ётишдан қалампирни ипга ўтказиш яхши-ку. Шундай. Раҳматли энам айтарди: «Ёзнинг ювиндиси қишда ош бўлади».

Пандемия ожиз мамлакатларни ёмонам қарзга ботиряптими?

Қарзнинг кўпи ёмон. Қарз кўпайиб кетса, охири ерингни сотиб тўлайсан.

Омин. Ҳеч ким қарз балосига йўлиқмасин.

Демак, қишга тайёргарлик кўришни унутманглар.

Бизнинг Қирқлар қишлоғимиз Найманча мавзесида жойлашган. Одамларимиз қирқ уруғидан. Аммо одамларимиз онгида уруғ-қабилачилик тушунчалари батамом йўқ бўлган. Ўзбекман!- дейди биздагилар. Ҳеч ким уруғ суриштирмайди, уруғини билмайди. Дарвоқе, Қўқон хонларининг дастлабки авлодлари биз томондаги Тарғова, Чомоч қишлоқларида яшаган ва шу ердан чиқиб бориб Қўқон тахтини эгаллаган. Чомоч қишлоғида хонлар авлодлари кўмилган мозор ҳам сақланиб қолган. Бизнинг ҳудудда минг ва қирқ уруғлари авлодлари яшайди.

Туманимизнинг энг чекка (Сирдарёга яқин) қишлоғи аввал Каллакесар деб аталган, кейинроқ (собиқ совет даврида) Пахтакор дея қайта номланган, лекин халқ ҳалиям Каллакесар дейди. 2013-2014 йилларда шу қишлоққа боргандим. Каттагинм қишлоқ. Каллакесарда ичимлик сув муаммоси бор эди. Бутун қишлоқ аҳолиси кўчадаги битта крандан сув оларкан. Яқинда Каллакесардан келган ошинлардан:- Сувларинг яхшиландими?- деб сўрадим.- Йўқ,- деди улар.- Яхшимас. Ёмон,-дедим мен.

Масалан, биз деҳқонлар ўз маҳсулотимизни аҳолига бозор нархидан икки баробар арзонга сотишимиз мумкин, албатта. Дейлик, бозорда олма килоси ўн минг, бизлар эса шу олмани истеъмолчига беш мингдан етказиб берамиз. Бунинг учун маҳсулотимизни «Дамас» мошинага юклаб тўғридан-тўғри маҳаллаларга, домларнинг орасига олиб бориб сотсак бўлади. Агар шундай қилсак, шаҳарликларга ҳар томондан қулай бўлади. Лекин, афсус, бунақа қулай савдонинг иложи йўқ. Чунки шаҳардаги биронта маҳаллага, домларнинг яқинига маҳсулот олиб борсак, биринчи бўлиб участка нозири ва маҳалла раисининг босимига учраймиз. Улар: «Бу ер бозормас, нарсангни бозорга оббориб сот,»- дейди. Мажбур уларга пора берамиз. Кейин берилган пора пул ҳисобидан маҳсулотимиз нархини оширамиз. Менга ўхшаган асаби касал одам эса пораям бермайман, унақа жойларга маҳсулот ҳам олиб бормайман. Яхшиси, шаҳарликлар, тўрт минглик олмани ўн мингга сотиб олганларинг яхши. Умуман олганда, шаҳар ҳокимлиги аҳолига деҳқонлардан тўғридан-тўғри арзон маҳсулот етказиб беришни йўлга қўйса бўлади, негадир шу ишни қилмайди. Ишонинг, олибсотар биздан олган маҳсулотини яна ўзи каби олибсотарга сотади, у эса дўконларга тарқатади, ундан кейин эса аҳолига етиб боради.

«Дўстим, алам қилар, арслон бехабар, Ем бўлиб кетсак гар қумурсқаларга».

А.Ориповнинг шу мисралари замиридаги маънони ҳеч таҳлил қилмадиларинг. Шоир нимадан хавфсираб нидо қиляпти?

Демак, А.Орипов хавфсираган нарса бизнинг замонда содир бўлди.

Хусусан, адабиётда чин истеъдодлар бир ёнда қолиб маддоҳ истеъдодсизлар қадрланадиган бўлди.

Энг зўр носиримизни кам одам танийди, шунингдек, унга (маддоҳ, ялоқи бўлмагани учун) давлат номидан гапирадиган каттаконлар ҳам бефарқ.

Адабий соҳадаги мукофотлар, имтиёзлар (маддоҳ бўлганлари учун) бир гала чала истеъдодларга берилади.

Кучли ёзувчи, ўз фикри билан халқ онгини уйғота оладиган адиблар эса яккалаб қўйилади, назарга илинмайди.

Нега шундай?

Халқ уйғонмасин, ўз ҳаққини талаб қилишни ўрганмасин, деб истеъдодларни жараёнга яқинлаштирмайсизларми? Чунки чин истеъдодда халқни тарбиялаш,вояга етказиш, кучлантириш қобилияти бўлади. Халқ кучли, онгли, маданиятли бўлса, яхши эмасми?

Ёнимиздаги кўчада «дамас»чи кимбировнинг ўғли Тошконга ўқишга кирибди. Контракт! «Дамас»чининг бир тўда ўртоқлари унинг уйига келиб ароқвозлик қилишди. Биз содда ўзбеклар ҳар қандай қувончли воқеани ароқ ичиб нишонлаймиз! Фарзанд кўрсак, бир яшик ароқ олиб жўра-ўртоқларни ичкиликбозликка чорлаймиз! Ҳар қандай жиндай ютуғимизни ароқ ичиб, кир ўрадан баттар сасиб нишонлаймиз. (Тфуу). Қачон пайдо бўлган бизларда бу хунук одат! Наҳотки қувонч ва шодлигимизга шайтоннинг пешобини аралаштирсак. Шу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисизлар?! Умуман, ароқхўр одамни ёмон кўраман! Товба! Шаҳардан узоқдаги қолоқ-қолоқ қишлоқларда ичкиликбозлик авж олган!

Онаси ёки отаси ўлсаям гўё мусибатга чидамай ичадиганлар бор.

Билсангиз, ёмон одатларнинг урчиши, нопокликнинг фазилат деб билиш, таълим соҳасидаги чигалликлар, мураккабликлар, коррупция, бошқарувдагиларнинг зулмкорлиги, жаҳолати, ўғирликлари миллатни тараққиётдан бутунлай кесиб, бир тўда қулларга айлантиради.

Раҳимжон Раҳмат
ёзувчининг фейсбук саҳифасидан

Тағин ўқинг
21 феврал 2022
Бир гуруҳ фаоллар 21 февраль куни Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова коррупцион йўллар билан ўмарган пулларнинг ...
12 феврал 2018
Ўтган йиллар давомида ўзбек мухолифати етакчилигига даъвогарлик қилганлар кўп бўлди. Улар ҳозир ҳам шу даъвосидан воз кечмаган. Бу даъво ...
3 январ 2020
Каримов даврида, тўғрироғи 1997 йили Ўзбекистонда бошланган президент томонидан йилларни номлаш анъанаси 2020 йилга келиб унутилди. Шавкат Мирзиёев ҳукумат ...
4 июн 2016
Машхур ўзбек хонандаси, Россиянинг «Голос» шоу юлдузи Наргиз Зокирова (44) 2 июн куни ўзининг италиялик эри Филипп Балцано билан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...