Cатира
4 июн 2016

Наргиз Зокирова: «Собиқ эрим ажрашишга 40 минг доллар сўраяпти»

Машхур ўзбек хонандаси, Россиянинг «Голос» шоу юлдузи Наргиз Зокирова (44) 2 июн куни ўзининг италиялик эри Филипп Балцано билан никоҳини бекор қилганини эълон қилди. Эр хотин бирга 20 йил яшашган. Хонанданинг сўзларига кўра, ажралишнинг асосий сабаби оиладаги „молиявий келишмовчилик“ бўлган.

«Мен суд орқали ажрашишга қарор қилдим, чунки муроса вариантлари Филга тўғри келмади. Бутун ўтган йил давомида менинг топганим унинг кўплаб қарзларини тўларшга кетди. Менинг собиқ эрим мени шантаж ва пўписа қилишга ўтди. У мендан ажралиш учун 40 минг доллар талаб қилди..“, дея келтиради Наргизнинг сўзларини юлдузлар ҳаётини ёритадиган сайтларнинг бири.

Наргиз Зокирова гарчи зокировлар ижодий сулолосининг машҳур вакиласи саналсада, унинг ёрқин ташқи қиёфаси консерватив ўзбек жамияти томонидан тоқатсизлик билан қаршиланади. 2015 йилнинг апрелида у ижтимоий тармоқдаги танқидларга жавобан, Ўзбекистонни жаҳаннамга қиёслаган ва анча кескин оҳангдаги изоҳини тармоққа қўйган, бироқ сал ўтмай бунинг учун кечирим сўраган эди.

«Тинч қўйинглар энди, сизга ўхшаганлардан қочиб чиққанимга аллақачон 20 йилдан кўпроқ бўлди, айнан Ўзбекистон номли жаҳаннамдан қочиб чиққанман!
Бугун ҳам у ерда яшаётган ўз яқинларим зарарига бўлса ҳам! Мен уларни кўрмайман, уларни телбалардек соғинаман, аммо сиздай жирканч, разил жаҳолатпараст ва риёкорлар туфайли, мен ватанни тарк этишга мажбур бўлгандим! Нафақат мен, балки бутун машҳур сулолам қадрига етмаган, аксинча ҳар томонлама камситган ва ўзининг аянчли даражасига туширган ватанни! Бу сулолани сиз том маънода ерга кўмиш ўрнига, қадрига етишингиз керак эди! Мен бобом, бувим, тоғаларим, онам, отам Ўзбекистон маданиятини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшганидан фахрланаман! Мен ўз насабим билан фахрланаман!!! Ва билишингизни истардимки, қанчалар тубан ва дағал янгарамасин, сиз каби каби менинг шарафимга жирканч ва қабиҳ изоҳлар ёзиш учун тили лаънатга борган ҳаромзодалардан ниҳоятда уяламан, мен Ўзбекистонни нафақат истамайман, балки таг-туги билан ўз ҳаётимдан суғуриб ташлайман! Мен асли СИЗНИНГ, ҳа айнан СИЗНИНГ республикангиздан эканимни унутинг! Мен СИЗДАН эмасман! На диним, на кўринишим, на руҳим ва на қалбим билан ҳеч қачон сиздан эмасдим! Мен эркин одамман! Менинг ватаним — АҚШ, Россия, Доғистон, Ҳиндистон, Хитой… Нима бўлса бўлсин, фақат СИЗ эмас! Мени ва оиламни тинч қўйинглар, ўтинаман!!! Ва худо ҳаққи менинг саҳифамдан, ўзингиз айтмоқчи «шайтондан» узоқроқ кетинг! Бу ерда сизга жой йўқ «диндорлар»!».

Рассом Туз ўша кезларда бошқа бир ҳолатни, рус жамияти томонидан ҳам Наргиз Зокировага нисбатан тоқатсизлик кўринишини ўз мўйқаламида акс эттирганди. Зокировлар сулоласининг кенжа вакиласи Москванинг Backstage ресторанида берган концерти чоғида икки ксенофоб аëлнинг тажовузига учраб, енгил яраланган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 ноябр 2019
«Тошкент савдо маркази»га  (собиқ «Абу Сахий» МЧЖ) қарашли бозордаги дўконлари бузилишидан норози бўлган 700 дан ортиқ фуқаро 16 ноябрь ...
28 март 2016
Наврўз мавзусини давом эттирган «Адолат» газетаси бу байрам эскилик сарқити, диний маросим сифатида тақиқланган, ҳатто коммунист амалдорлар қишлоқма-қишлоқ юриб, ...
14 сентябр 2016
Ўзбекистонда Конституция топталди – яна бир бор унинг арзимас қоғозлар таҳлами эканига ишора берилди. Айни ҳолатни акс эттирган рассом ...
2 феврал 2022
Бухоро вилоятидаги “Bukhara brilliant silk” фабрикаси таъсисчиси, 4 ойдан бери қамоқда қолаëтган Бахтиёр Жўраевнинг онаси Робия Дониëрова ютубдаги чиқишида ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...