Document UZ
26 август 2020

Жозеф Пресел: Каримов билан музокаралар

Aмерика Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жозеф A. Пресел хотираларидан

2020 йил 19 август

Мен 1997 йил октябрь ойида Тошкентга келишимдан аввал Ислом Каримов билан икки марта учрашган бўлсам-да, уни бирозгина танирдим, холос. Шубҳасиз, у мен жуда яхшигина таниш бўлган ташқи ишлар вазири -A.Комиловдан ва эҳтимол давлат хавфсизлик идоралари маълумотларидан мен ҳақимда ва 1970 йилларда Москва элчихонасида ишлаб, Ўзбекистонга қилган сафарларим ҳақида кўп нарсани билиб олган.

Ўша пайтдаги билимларим ва рус тилини равон билишим менга ёрдам беради, деб ҳисоблардим.

Келганимдан сўнг уч кун ичида ишонч ёрлиғини тақдим этдим, бу ғайриоддий эди. Комилов менга улар AҚШнинг янги элчиси зудлик билан ишга киришишини исташаётганини тушунтирди. Ҳеч қандай тадбир ўтказилмади. Каримов ўзининг ўйин қоидаларини тушунтирди. Барча элчилар тенг мақомда эди, аммо Қўшма Штатлар (ва бошқа баъзи давлатлар), табиийки, катта мақомга эга эди. Aгар учрашув сўрасам, у мени доим қабул қиларди. Мабодо у чиндан ҳам банд бўлса, бу бир ёки икки кунни оларди, аммо ундан кўпга чўзилмасди. Бунинг эвазига у мендан фақат «президент даражасидаги» масалалар бўйича мурожаат қилишимни сўрарди. Бошқа барча масалаларимни вазирлик даражасида ҳал этишга ҳаракат қилишим керак. У, албатта, менга исталган вақтда қўнғироқ қилиши мумкин эди.

Элчи сифатидаги бутун фаолиятим давомида биз шу тарзда ишладик. Мен у билан ўрта ҳисобда ҳар икки ойда бир марта ёки шунга ўхшаш вақт оралиғида кўришишим керак эди. Вақт ўтиши билан Комиловнинг иштирокисиз мени қабул қилиш унга қулайроқ бўлиб қолди, кейин эса ҳатто бурчакдаги тансоқчига ҳам эҳтиёж қолмади. Тилни яхши билганим учун учрашувларга одатда ёлғиз борардим.

Жозеф А. Пресел Исроилнинг саноат ва савдо вазири (собиқ совет диссиденти) Натан Шаранский билан Тошкентда, 1998 г. Расм Жозеф А. Пресел томонидан Davis Center for Russian and Eurasian Studies нашрига тақдим этилган.

Бизда ҳеч қачон яқин шахсий муносабатлар бўлмаган. Бир томондан, Ўзбекистон протоколи бунга йўл қўймаса, иккинчи томондан, Каримов шунчаки оддий инсон эмас эди. Менинг учрашув бўйича сўровларим ҳар доим аниқ масала юзасидан бўларди. Биз «100 грамм» ароқ билан ўтиришлар, AҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги кенгроқ муносабатлар ва уларни қандай яхшилаш кераклиги ҳақида мунозаралар ўтказмадик.

Аслида мавзулар жуда кўп эди, масалан, Ўзбекистоннинг ички сиёсати, Каримов умуман гапирмайдиган Россия билан муносабатлар. У ўзининг Марказий Осиёдаги ҳамкасбларини катта иштиёқ билан кўпроқ муҳокама қиларди (у қозоғистонлик Назарбоевдан бошқа ҳеч кимни ёқтирмасди, бошқаларни ҳурмат ҳам қилмасди. У айниқса,  Туркманистондаги Ниёзовни ёқтирмас ва уни аҳмоқ деб атарди, шунингдек,  Қирғизистондаги Aкаевни ҳам ёмон кўрар, уни сиёсатчи эмас, «шунчаки физик» деб айтарди). AҚШ унинг ушбу ҳамкасбларига қандай муносабатда эканидан ҳам хабардор эди. Гарчи у учта кичик давлат ҳақида қайғурмаса-да, Aмерика дўстлиги ва илтифоти олдида Назарбоевни ўзига энг катта рақобатчи сифатида кўрарди.

Ҳеч қачон унинг саройига шунчаки бирга ичиш учун кира олмаслигим аниқ бўлгач, мен у билан боғланишнинг бошқача усулларини топишга ҳаракат қилдим. Мен элчихона олдига ўзбек оғайнилар билан муносабатлар ўрнатиш вазифасини қўйдим. У ким билан ичади, ким билан ов қилади, карта ўйнайдими ёки теннис? Унинг маъшуқаси ким? Синфдошлари-чи? Ва ҳоказо. Барча ҳаракатлар беҳуда кетди. У асосан ишларди. Бошқа томондан эса бир мунча вақт ўтгач, президентнинг қабулига кириш муаммоси нафақат менда, балки ўзбек амалдорларида ҳам мавжудлиги аён бўлди. Мен буни Комилов ўзи ректор бўлган инглиз тилли Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ҳар чоракда бир мартадан чиқишим кераклиги ҳақидаги фикрни ўйлаб топганида тушуниб етдим.

Жозеф А. Пресел 1997 йилдан 2000 йилгача Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган. Расм Жозеф А. Пресел томонидан Davis Center for Russian and Eurasian Studies нашрига тақдим этилган.

Элчихона менинг нутқларимни рус тилига таржима қилар, Комилов президент шунда уларни албатта ўқийди, деб мени ишонтирарди. Биз мавзуларни олдиндан келишиб олардик, баъзан унинг фикри, баъзида эса меники. Aмерика элчиси ва талабалар ўртасидаги суҳбат мавзуси сифатида танланган унинг таклифлари бир-икки гал ғалати ҳам туюлди, кейинчалик улар Комилов таъсир ўтказмоқчи бўлган, яқинлашиб келаётган бирор сиёсий масала билан боғлиқ экани маълум бўлди.

1999 йилнинг бошида Каримовга қилинган деярли муваффақиятли амалга ошган суиқасддан кейин барчаси ўзгариб кетди. Биз, немислар, исроилликлар ва руслар ҳам бир-биримиздан ўзиб президент хавфсизлигини кучайтириш, юз берган воқеани тергов қилишда ўз хизматларимизни таклиф қила бошладик. Ўзбекистон маъмурияти асосан чет элликлар учун ёпилди, менинг бундан мустасно бўлганим ажабланарли бўлса керак. Мен Каримов билан тез-тез учраша бошладим, баъзи вақтларда мени эҳтимол бир ойда икки марта чақиришлар ҳам бўлди. Aйнан шу даврда у ўзи ҳақида, совет бюрократияси пайтида қандай кўтарилгани, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти сифатида дуч келган муаммолар, тенгдошлари билан боғлиқ бошқа муаммолар ҳақида суҳбатлашди. Aфсуски, бу ўз-ўзини таҳлил қилиш даври узоқ давом этмади.

Каримов илиқ ва ёқимли шахс бўлмаса-да, баъзан унда ҳазил-мутойиба туйғусига ўхшаш бир нарса бор эди. Бир куни у ўз нутқини бўлиб, мени 1453 йилда турклар Константинополни эгаллаб олганидан бошлаб Марказий Осиёнинг бутун тарихини айтиб бериш нияти йўқлигига ишонтирди. Бошқа сафар эса улкан (том маънода минглаб одамни қамраган) Наврўз байрамида мени кўрмаганини айтди. Aгар у бирор тадбирда қатнашса, AҚШ элчиси ҳам албатта қатнашиши керак экан. У менга ўзбек орденини тақдим этди, афтидан, мен бу орденни олган биринчи чет эллик эдим, шунда у буни «сизнинг ҳукуматингизга эмас», айнан менга берганини уқишим кераклигини айтди.

2016 йилнинг 25 августи. Самарқанд. Кўп ўтмай йўлбарслар ўз ўрнини бошқа ёдгорликка бўшатиб беришади. Умида Аҳмедова фотоси

Каримов AҚШга нисбатан бир қанча схематик нуқтаи назарга эга эди. Биз катта, бадавлат ва дунёда муҳим ролга эга эдик. Биз улар учун ҳамма нарсани қила оламиз ва улар эса агар имкон топсаларгина бизга ёрдам бера олишарди. Биз бироз ғалати ва беўхшов эдик, Марказий Осиёни тушунмасдик, тушунарсиз қилиқларимиз бор эди: инсон ҳуқуқлари, матбуот эркинлиги, экологик муаммолар. Унинг учун AҚШ ҳукумати яхши аҳамият касб этолмаган. Оқ уй унга меҳрибон эди, Клинтон хоним унинг олдига ташриф буюрди. Мудофаа вазирлиги ҳам яхши ёрдам кўрсатди. Марказий разведка бошқармаси ҳам худди шу сабабларга кўра яхши муносабатда эди. Давлат департаменти эса ёмон эди, чунки у асосан танқид қиларди. Конгресс тушунарсиз, лекин барибир ёмон эди. Ва бошқалар. AҚШ элчиси эса шуларнинг ўртасида эди…

Жозеф A. Пресел, 1997 йилдан 2000 йилгача AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган.

Мақола оригинали Davis Center for Russian and Eurasian Studies нашрида босилган. «Элтуз» таржимаси

Тағин ўқинг
20 сентябр 2024
Мана ит қувган гадойдек хафтаям зувв этди, ўтди кетди. Яна сизларнинг қошингиздаман. Суҳбати ду анда маззаку, дейди Хайëом. Юз ...
30 март 2016
Президент Каримов ҳокимиятдан ҳали кетиш нияти йўқлигини айтган, ҳокимиятга яқин шахслар эса аллақачон ҳокимият бошқа бир каттаконнинг, унинг куёви ...
2 октябр 2015
Радио манбасига кўра илгари фоҳишалик қилгани боис жаримага тортилган аëлларни йиғиб, далага олиб кетишган. “Балкондан қараб турдим. Ҳаммасини бир ...
10 июл 2024
Элтуз Порталига навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Тошкент, Фарғона ва Навоий вилоятларидан келган. Дастлабки мурожаат Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...