Cатира
21 октябр 2022

Ўзбекистон: Мансабдор шахслар она тили бўйича синовдан ўтказилиши мумкин

Малака сертификатини олиш 2023 йилдан талаб қилиниши кутилмоқда.

Мамлакатнинг давлат тилини тарғиб қилиш тўғрисидаги сўнгги баёнотида Ўзбекистон юқори давлат лавозимларини эгаллашни истовчиларнинг барчасидан малака сертификатини тақдим этиш талабини қўйишни режалаштирмоқда.

28 ноябрга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ бўлган қонун лойиҳаси талабларига биноан, мазкур талаб 2023 йилдан кучга киради.

Имтиҳонларни топшириш бўйича давлат органи – Давлат тест маркази томонидан тайёрланган қонун лойиҳасида одамларнинг ўзбек адабиёти бўйича билимлари ҳамда ўзбек тилини билиш даражасини баҳолаш учун мўлжалланган тестлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Тестни апрель ойида ишлаб чиқишни бошлашга тайёрланаётган Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети одамларга адабий ўзбек тилини ўрганишга ёрдам бериш учун бир ойдан икки ойгача давом этадиган қисқа курсларни таклиф қилишни мўлжаллаган.

Имтиҳонни муваффақиятли топширганларга тилни билиши ҳақидаги беш йил муддатли сертификат берилади. Ҳужжат олиш учун тўлов 334 500 сўмни (ҳозир тахминан 33 АҚШ долларини) ташкил қилади.

Ушбу сертификатнинг аҳамияти шундаки, фақат унинг эгаларига, қонун қабул қилинган тақдирда, юқори давлат лавозимларини эгаллашга рухсат берилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинда имзоланган, узоқ вақтдан бери ортга сурилаётган, ўзбек тилини лотин алифбосидан мутлақ фойдаланишга ўтиш режасини амалга оширишни жадаллаштириш тўғрисидаги фармонига мувофиқ, ҳозир ҳам ишлатилаётган кирилл алифбосидан воз кечиш учун тестни лотин алифбосида ўтказиш керак бўлади. Ҳозир давлат идоралари ҳужжатларни тузишда кирилл ва лотин алифбосидан аралаш фойдаланиб, давлат ишларининг аксарияти ҳанузгача рус тилида олиб борилмоқда.

Мувофиқ бўлмаган алифбо ислоҳоти туфайли Ўзбекистон неча йиллардан бери икки томонлама чалкаш ҳолатда қолиб келмоқда. Лотин ва кирилл алифболари бутун мамлакат бўйлаб кенг тарқалган. Баъзи жойларда иккала версияни ҳам ёнма-ён кўришингиз мумкин, лекин кўпинча улардан бири ёки бошқаси ишлатилади. Амалиёт шуни кўрсатадики, каттароқ ёшдаги аудиторияга мўлжалланган ҳамма нарса кирилл ёзувидадир.

Ўтган ойда Мирзиёев томонидан тасдиқланган фармонга биноан, ҳар йили 21 октябрда, яъни 1989 йилда совет ҳукумати ўзбек тилига давлат тили мақомини берган кун ўзбек тили байрами сифатида нишонланади.

Бюрократик ҳужжатларни расмийлаштириш тамойилларини ўзбек тилида ўқитишга ихтисослашган давлат маркази раҳбари Иномжон Азимов ноябрь ойида берган интервьюсида лотин алифбосига ўтиш икки йил ичида амалга ошиши мумкинлигига ишонишини таъкидлади.

“Агар бу муддат яна узайтирилса, келажакда муаммолар пайдо бўлади”, деди у.

Марҳум касбдоши Ислом Каримовдан фарқли ўлароқ, Мирзиёев мамлакат ичидаги барча расмий ва норасмий тадбирларда ўзбек тилида гапиради. У сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеясида ўз она тилида нутқ сўзлади.  Бу Ўзбекистон раҳбари томонидан биринчи марта шундай қилинишидир.

Мақола оригинали Eurasianet нашрида эълон қилинган. «Элтуз» таржимаси. 

Тағин ўқинг
20 сентябр 2018
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида 25 сентябрга режаланган Рауф Парфининг 75 йиллиги тадбирининг тақиқланиши ортидан фейсбук ижтимоий тармоғида ...
22 октябр 2021
Ҳафта ўтиб яна сиз билан кўришиш насиб этди. Мағрурсиз, масрурсиз ва орангизда ҳаётга мафтун, севгидан мажнун кишилар бор.   Бугун мен 24 ...
25 сентябр 2017
25 сентябр куни «Элтуз» мухбирининг Андижондан хабар беришига кўра, ўқитувчиларнинг теримдан қайтарилиши ортидан пахта учун пул йиғиб олинмоқда. Андижон ...
1 июн 2021
Тошкентлик фаол Алексей Гаршин Шоввозсойда Мирзиёев тегишли экани айтиладиган дам олиш маскани яқинигача етиб борди. Бу Тошкент вилоятининг Угом-Чотқол ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...