Асосий мавзулар
3 май 2021

Маданий мерос департаменти “Элтуз” хабарига раддия берди

Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти матбуот хизмати “Элтуз”нинг телеграм канали ва Facebook ижтимоий тармоғида жорий йил 24 апрель куни эълон қилинган хабарга раддия берди. 

“Элтуз” хабарида Хиванинг Ичан қалъасидаги Тошҳовлининг иккинчи қаватидаги тарсайвоннинг ўйма, нақшли қадимий устунлари сотиб юборилиб, ўрнига замонавийлари қўйилгани айтилган эди. 

Шунингдек, унда Ичан қалъа тагидаги харсанг тошлар ҳам қазиб олингани, бу эса қум устида қурилган шаҳар учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши билдирилганди.

Маданий мерос департаменти матбуот хизмати “Элтуз”га жўнатган баёнотда маълум қилинишича, 2018 йилда темирйўл вокзали қуриш учун Хива шаҳрининг Ота дарвоза деб аталувчи тарихий деворларидан бир қисми бузиб ташлангани ҳақидаги маълумотлар асоссиздир.

“Элтуз” ўз саҳифасида эълон қилган фотосуратда кўриниб турган йўл Кўҳна Арк мажмуаси ҳарам қисмининг олди ва аҳоли хонадонлари ўртасидан ўтказилган йўлдир. 

Ушбу йўлнинг табиий тош қопламалари олиб қўйилишига сабаб шуки, йўл тагидан ўтказилган оқова сув тизимини яхшилаш учун таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади департамент баёнотида.

Унда айтилишича, бу ишлар 2021 йилда Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форумига тайёргарлик доирасида ўтказилмоқда. 

Департамент эскирган оқова сим тизими янгилангандан сўнг йўлдан олиб қўйилган тошлар яна жойига қайтарилиши, аслида бу тошлар қадимий эмас, балки улуғ аллома Ал-Хоразмий юбилейи муносабати билан 1983 йилда ўрнатилган бўлиб, улар тарихий аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлаган. 

“Амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари натижасида Хива вайрон эмас, балки обод бўлади.  Ичан қалъада ҳеч қандай маданий мерос объектлари бузилмаган”, дейилади департамент баёнотида. 

Тағин ўқинг
20 июн 2022
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Мамлакат тарихидаги энг муҳим ҳужжатни ...
3 октябр 2015
Кеча бозорга боргандим дигин, катта ровотни бекитиб Истам исваркачи исварка қип ташапти, катта биноларди тепасига «Барча янтоқ теримига», «Янтоқ ...
27 сентябр 2017
Фарғона вилоятида ҳуқуматнинг ўқитувчи ва шифокорларни пахтадан қайтариш буйруғига қарамай, улар ҳамон далада қолиб пахта теришмоқда. Маълум бўлишича, шифокорлар ...
12 март 2021
Бу ерда ўзлари учун йиғлашмас, Бу ерда йиғлатар бировнинг дарди. Бу ерда бировнинг ғами муқаддас, Бу ерда табаррук ўзганинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...