Асосий мавзулар
12 май 2021

Блогерга қамоқ жазоси ислоҳот тарафдорларини даҳшатга солмоқда

Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани суди 10 май куни блогер Отабек Сатторийни товламачилик ва туҳмат қилишда айбдор деб топиб, 6,5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилади. Прокурор икки ой давом этган суд жараёни якунида Сатторийга 11 йиллик қамоқ жазосини сўраган эди.

“Биз бу қарордан норозимиз, – деди Сатторийнинг адвокати Умидбек Давлатов youtube га юкланган изоҳида. – Бу мутлақо адолатсиз ҳукм бўлди”.

Термиз шаҳри ва унинг атрофида жамоат манфаатлари бузилиши ҳақида тез-тез репортаж тайёрлаб тургани билан танилган Сатторийга узоқ муддатли қамоқ жазоси белгилангани ҳамкасб блогер ва журналистларнинг норозилигини келтириб чиқарди.

“Мутлақо ақлдан озиш, – деб ёзди тошкентлик журналист Никита Макаренко инглиз тилидаги твитида. – 6,5 йиллик қамоқ жазосига лойиқ бўлган бирор нарсанинг аниқ далилларини кўрмадим”.

Сўз эркинлиги ҳимоячилари Сатторий ишини Ўзбекистоннинг шаффофликка содиқлиги синови сифатида кўрсатган бўлса-да, расмийлар унга айбловини бошқа мақсад билан ишлаб чиққанга ўхшайди. 

Хусусан, мақсадлардан бири блогерлар сифатида танилган фуқаролик журналистлари қайси чегарани кесиб ўтишлари мумкинлигини белгилаб бериш бўлиши мумкин.

Сатторий иши майда фирибгарликда айблаш ҳолатларини ўз ичига олган бўлса-да, бир неча шикоят унинг журналистик сўровлари объектларини шантаж қилаётгани ҳақидаги даъво атрофида айланди. Унга қарши саъй-ҳаракатлар кўлами эса жуда катта эди. 

30 январь куни уни ҳибсга олиш учун Ички ишлар вазирлиги ходимларидан иборат катта гуруҳ жалб этилган ва терговчилар унинг уйини туни билан тинтув қилишган.

Бироқ терговчилар ўз ишларининг тафсилотларини ошкор қилишдан бош тортдилар.

Сатторий – бутун Ўзбекистондаги ўзи каби блогерлар жамоасининг бир қисми. Уларнинг баъзилари фейсбукдаги аккаунтлари, телеграм каналлари ёки бошқа платформалардан фойдаланиб, давлат аҳамиятига эга бўлган масалалар бўйича шарҳлар ва хабар беришади, баъзида бу жараёнда ўн минглаб издошлар орттирадилар.

Уларнинг аксарияти кўпроқ ўз ҳудудларидаги вазиятни ёритади. Маҳаллий амалдорлар ва халқ орасидаги чуқурликни кўрсатиб беради, баъзан бюрократияни бор бўй-басти билан акс эттиради.

Сатторий қатъий равишда ушбу тоифага мансуб эди, аммо прокуратура у журналистикадан нафақат қонунбузарликларни фош қилиш, балки шантаж учун ҳам фойдаланганини таъкидламоқда.

Ҳукм эълон қилинишидан олдин “Америка овози”нинг ўзбекистонлик мухбири Навбаҳор Имомова Сатторийни қамоққа олишдан мақсад нафақат унинг овозини бўғиш, балки блогерлар учун ҳам иқлимни совитиш бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирганди.

“Тизим ушбу ҳолатдан танқидий овозларни огоҳлантириш, уларни ўчириш учун фойдаланмоқда. Фикр билдириш эркинлигингиз бўлсин, лекин сизни қафас кутмоқда”, деб ёзди Имомова.

Термиз шаҳридан бир соатлик масофадаги кичик шаҳарчада ўтказилган бўлса-да, суд мажлисида матбуот ва жамоат вакилларига тингловларга кириш ҳуқуқи берилиб, жараённинг ошкоралигини таъминлашга ҳаракат қилмоқчи бўлишди. 

Чекка ҳудуд омили мазкур ишнинг маҳаллий даражадан юқори кўтарилмаслигига умид сифатида кўрилган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Аммо пировардида суднинг қарор қабул қилиш асослари ҳатто тўғридан-тўғри алоқадор томонлар учун ҳам ошкор қилинмади.

“Биз ҳанузгача уни қамоққа олиш тўғрисидаги қарор қандай қабул қилинганини билмаймиз, – деди адвокат Давлатов Eurasianet нашрига. –  Тўлиқ тафсилотлар ҳали маълум эмас”.

Манба: Eurasianet

Тағин ўқинг
15 ноябр 2023
Элтуз порталига ёғилаётган шикоятлар оқимини ёритишда давом этамиз ва навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Тошкент, Сирдарё, Андижон вилоятларидан ...
16 май 2018
«Навбаҳор Имомова АҚШ ОАВ тарихида илк бор Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналист бўлди», деб ëзмоқда Ўзбекистон расмий матбуоти. “Америка овози” ...
8 сентябр 2022
Элтуз «600 секунд»нинг 8 сентябрь 12-сонини тақдим этади. +++ Фарғона вилояти судида Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров ва ...
15 октябр 2021
Азиз ва муҳтарам дўсти ëронларим, айтганларимни кўздан эмас, юракдан кечираëтганингиз учун муташаккурман. Ваъзлар ўта  жиддий бўлиб кетгани учун сиздан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...