Асосий мавзулар
1 июн 2021

Косонлик ўқитувчилар мажбурий югуртирилмоқда

Қашқадарёлик ўқитувчилар вилоят ҳокими топшириғи билан ҳар куни мажбурий марафонда қатнашаётганидан шикоят қилишмоқда. Косон тумани мактабларидан бирида ўқитувчилик қилувчи аёл аллақачон мактабларда таътил бошланганига қарамай, уларни юргуришга мажбурлашаётгани ҳақида «Элтуз»га хабар берди.

“Косон тумани халқ таълими бўлими бир ярим ойдан бери мажбурий марафон ўтказяпти. 25 май сўнгги қўнғироқ бўлди. Биз энди қутулдик десак, ҳали ҳам марафон тўхтамаяпти”, дея ёзди косонлик ўқитувчи аёл телеграм орқали «Элтуз»га йўллаган мурожаатида.

У биринчи июнь куни болаларини истироҳат боғига олиб бориб, салқин жойларда оилавий дам олишни режалагани, бироқ эрталабдан мактаб директори, жисмоний тарбия ўқитувчилари қўнғироқ қилиб, мажбурий чақиртириб олдиришганини айтади.

“Агар спорт тадбирида қатнашмайдиган бўлсам, ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишим керак экан”, дейди ўқитувчи аёл.

Унинг «Элтуз»га айтишича, марафон учун ўқитувчилар ва болалар юз минг сўмдан оқ кепка ва футболка сотиб олишга мажбур. Ота-оналар таътилдан кейин бу тадбирларга болаларини юбормай қўйишгани боис, энди фақат ўқитувчилар оқ футболка кийиб чиқишмоқда.

Ўқитувчининг сўзларига кўра, Косон туманида дастлаб апрель ойининг иккинчи ярмида бошланган соғломлаштириш марафони якшанба кунидан ташқари ҳар куни давом этмоқда, ўқитувчилар ҳар хил масофага югуртирилмоқда.

«Элтуз» муаммони ўрганиш учун Косон тумани халқ таълими бўлимига қўнғироқ қилди.

Косон ХТБ ходимасининг «Элтуз»га билдиришича, ўқитувчиларнинг муаммоси биргина спорт марафонида вақт йўқотиб, ҳар куни югуришдангина иборат эмас.

“Уларни, масалан, «Обод маҳалла» дастурига кирган маҳаллаларни ободонлаштириш ишларига ҳам муттасил мажбурий жалб қилишади. Лекин бу йил коронавирус пандемияси шарофати билан тумандаги иккита маҳаллага ҳашарга чиқиш тадбири бекор қилинди”, деди у.

Ҳар кунги спорт марафонига изоҳ бераркан, ХТБ ходимаси бу тадбирнинг Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев буйруғига кўра, президент Мирзиёев ташаббуси билан ўтган йили бошланган “5 минг қадам юриш» дастури асосида ўтказилаётганини билдирди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 июл 2017
«Яшнобод демократияси» акс этган реалити шоуда туман ҳокими Дилмурод Турдиев ўзидан олдинги мулозимларга хос бўлмаган фазилатни намойиш қилди. «Маҳалла» ...
20 сентябр 2017
Сирдарё вилоятидаги ягона Олий ўқув юрти Гулистон Давлат Университети талаба ва ўқитувчилари 15 сентябр куни пахта теримига жўнаб кетишди. ...
24 май 2018
Муҳаммад Бекжоннинг укаси Рашид Бекжон ҳам деярли Тошкентдаги 1999 йил 16 феврал портлаши содир бўлган куни қамалган акаси Комил ...
2 апрел 2023
1918 йилнинг 2 апрелида Туркистондаги қозоқ миллий озодлик ҳаракати бўлган «Алаш ўрда» партияси етакчилари ўша даврда СССР раҳбарлари бўлган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...