Асосий мавзулар
2 апрел 2022

2 апрель куни «Алаш ўрда» Кремлдан мухторият талаб қилган эди

1918 йилнинг 2 апрелида Туркистондаги қозоқ миллий озодлик ҳаракати бўлган «Алаш ўрда» партияси етакчилари ўша даврда СССР раҳбарлари бўлган Владимир Ленин ва Иосиф Сталин билан тўғридан-тўғри телеграф алоқасига чиқиб, ҳозирги Россиянинг бир қисми ва Қозоғистон ҳудудидаги Алаш ўрда давлати учун мухторият талабини қўйишди.

Қозоғистоннинг Семипалатинск (ҳозирги Семей) шаҳрида қароргоҳ қурган Алаш ўрда партияси етакчиси Алихон Букейхонов телеграф ускунасини тиқиллаëтган алоқачига қарата: “Биз «Алаш ўрда» учун автономия истаймиз”, дейди.

Гап Россия таркибидаги чекланган мухторият ҳақида борган бўлса ҳам бу таклиф большевикларни чўчитган.

Eltuz.com мухбири гаплашган тарихчиларга кўра, Кремль «Алаш ўрда» лидерларининг мухторият билан чегараланиб колмасдан, навбатдаги қадам сифатида тўла мустақиллик талаб қилишидан хабардор бўлган.

Ленин ва Сталин бошчилигидаги иқтидор ҳам, Чор манфаатларини қайта тиклаш учун уруш олиб бораëтган Колчак ҳам «Алаш ўрда»нинг мустақил бўлишини истамагани боис, бу ҳаракат устига чизиқ тортилди.

Аввалига ҳаракат ичига “Уч жуз” партияси фаолларидан иборат большевикпараст унсурлар киритилди.

Алаш ўрадани ичдан емириш учун Николай Степнов номи билан танилган ленинчи большевик Алибий Жангелдин сафарбар қилинади.

Тарихий ҳужжатларга кўра, 1918 йилнинг январида Алибий Жангелдин Тўрғай вилоятида большевик ташкилотини қуриб, Алаш ўрдани йўқ қилиш масаласида Сталинга ваъда берган.

Пировардида совет комиссарига айланган Жангелдин 1918 йилдан то 1920 йилгача Алаш ўрдага қарши қуролли фитна ва тажовузлар уюштиргани айтилади.

1918 йилнинг март ойида “Сари арка” газетаси Алаш ўрданинг сиëсий органи бўлган “Қозоқ” газетаси нашр қилинган типография вайрон этилганлигини ëзади.

1917 йилнинг 5 декабрида Оренбургдаги умумқозоқ қурултойида “Уйғон қозоқ” шиори остида тузилган Алаш ўрда давлати 1920 йилнинг 26 августида Қизил армия тарафидан тор-мор қилинди.

Алаш ўрданинг етакчиси Алихон Букейхонов ҳибсга олинди ва 1937 йилниг 27 сентябрида суд қилиниб, “террорчи ташкилотга мансубликда” айбланиб, Москвада отиб ўлдирилди.

Алаш ўрданинг бошқа фаоллари ҳам ўлимга ҳукм қилинди.

Алаш ўрда фаолиятига қарши курашган Алибий Жангелдин Кремль сийловига эришиб, Совет Қозоғистонининг илк раҳбарларидан бири бўлди.

Ботир Ражабов
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 январ 2018
Ит йили сизга садоқат, қўриқланган қўрғон ва жуда кўп миқдорда зангори пуллар келтирсин. Рассом Думҳам Eltuz.com
19 сентябр 2018
«Йигирма иккита маҳкум ва яна шунча войсковой бирданига изо­лятор томон чопа бошлайдилар. Войсковойлар йўл бўйи маҳкумлар­ни дубинкалари билан савалаб ...
6 апрел 2016
Рассом Элсевар яна бир бор Eltuz.com муштарийлари эътиборини Ўзбекистондаги ҳукумат амалдорлари томонидан амалга ошираётган ёввойилик, мамлакатнинг экофондини йўққа чиқаришга ...
27 феврал 2017
Ҳокимиятни оилавий бошқариш минтақада урфга айландими? 21 феврал куни, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг хотини Меҳрибон ўз эрига биринчи вице-президент ...
Блоглар
20 июл 2022
Ўзбек халқи кимга, қайси режимга қарам бўлиб келган эдики, энди у ўзини озод, эркин миллат ...
20 июн 2022
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Мамлакат ...
17 июн 2022
Биз нима учун ўзбек жамиятида «аёллар ҳуқуқи» деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди?Бунинг сабабларини билиш ...