Асосий мавзулар
20 октябр 2021

Ўзбекистондаги кўзга кўринмас сайлов кампанияси

Ўзбекистондаги  президент сайловида амалдаги президент телевидение экранлари ва газеталарнинг бош саҳифаларида устунлик қилмоқда ва унинг рақиблари деярли кўринмайди, дея ёзди журналист Жоанна Лист 12 октябрь куни Eurasianet нашрида чоп этилган мақоласида.  

Мақолада халқаро кузатув миссияси хулосаларидан иқтибос келтирилиб, Ўзбекистонда президент сайлови кампанияси бошланишига икки ҳафта қолганида ҳам номзодлар бир-бири билан ҳеч қандай мазмунли мулоқот қила олишмагани айтилган.

«Ҳозирча танлов иштирокчилари ўртасида тўғридан-тўғри ёки мазмунли алоқа бўлмади», дея билдирган эди 8 октябрь куни ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ўзининг оралиқ ҳисоботида.

24 октябрь куни ўтказиладиган сайловга саноқли кунлар қолган. Бироқ сайлов тарғиботи ўта суст бормоқда, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев танқид у ёқда турсин, ўзига қарши сайлов пойгасига киришишдан ҳам чўчиётган қолган тўртта от устидан ғалаба қилиши аниқ кўриниб қолмоқда.

Сайлов кампанияси давлат томонидан сайловни молиялаштириш бўйича ҳақи тўланган, номзодларнинг кўча-кўйдаги реклама тахталари ва оммавий ахборот воситаларидаги тарғибот материаллари билангина чекланган. Шахсий тартибда кампанияни молиялаштириш тақиқланган.

Давлатга тегишли оммавий ахборот воситалари барча номзодларга тенг равишда бепул жой ёки эфир ажратиши керак, номзодлар, шунингдек, сайлов учун ажратилган маблағлардан хусусий савдо нуқталаридаги реклама жойларини сотиб олишда фойдаланишлари мумкин.

«Ҳуқуқий асос базаси барча номзодларга бир хил ёритилиш кафолатини берса-да, танлов иштирокчиларининг расмий фаолиятини ёритишни сайловолди ташвиқоти, дея ҳисобламайди», дейилади ДИИҲБ ҳисоботида.

Бу фақат битта номзодга фойда келтиради – Мирзиёевга. Президент лавозимида туриб, у телевидение ва газета саҳифаларида устунлик қилмоқда, унинг рақиблари эса деярли кўринмайди.

Улар Баҳром Абдуҳалимов – «Адолат» партияси раҳбари; Алишер Қодиров – «Миллий тикланиш» етакчиси; Нарзулло Обломуродов – Экологик партия раҳбари ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси раҳбарининг ўринбосари ва ягона аёл номзод Мақсуда Ворисова.

Улар парламентдаги мажлисларда иштирок этувчи ва Мирзиёевга садоқатли, қонуний рўйхатдан ўтган бешта сиёсий партия вакилларидир. Мухолиф номзодларнинг сайловда қатнашишга уринишлари эса барбод бўлган, дея ёзади мақола муаллифи.

Рўйхатдан ўтмаган «Эрк» демократик партияси мамлакат президентлигига машҳур қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов номзодини таклиф қилган эди. Аммо у партия мажлиси оломон тарафидан ҳужумларга учраши ортидан ниятидан воз кечганини билдирди.

Июнь ойида Адлия вазирлиги термиз униврситетининг коррупцияга қарши курашган собиқ ректори Хидирназар Оллоқуловнинг «Ҳақиқат ва тараққиёт» партиясини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризасини рад этди.

«Сиёсий партияларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, ДИИҲБ томонидан илгари баҳоланганидек, оғир ва ўзбошимчаликлар қўлланилишига изн беради», дея билдиришади кузатувчилар.

Сайловолди кампанияси сиёсий митинглар ва теледебатлар йўқлиги билан ажралиб турди.

Теледебатларга рухсат берилган, лекин номзодлар улар учун ажратилган эфир вақтини ҳали олишмаган, дея хабар беради ДИИҲБ.

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг баҳолаш харитаси мавҳум эди.

“ДИИҲБнинг кўплаб суҳбатдошлари сўнгги пайтларда медиа муҳитининг яхшиланганини таъкидладилар. Аммо улар, шунингдек, журналистлар ва блогерларни қўрқитиш ва таъқиб қилиш, оммавий ахборот воситаларининг чекланган қонуний асоси ва халқаро оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг баъзи веб сайтларини тўсиш каби эски муаммолар давом этаётганини билдиришди «, дейилади ҳисоботдан келтирилган иқтибосда.

Июль ойидан бошлаб мамлакатда Твиттер, Тик Ток ва ВКонтакте ижтимоий тармоқлари ҳамда Скайп ва WеЧат тезкор мессенжерлари блокланган.

Кузатувчиларга кўра, ҳукумат сайловни ўтказиш бўйича илгариги айрим тавсияларнигина  қабул қилган, айримларини эса эътиборсиз қолдирган.

«Ҳозиргача қабул қилинган тузатишлар ДИИҲБнинг олдинги бир қатор тавсияларини ўз ичига олади, жумладан, кампания тадбирлари тўғрисида хабар беришнинг соддалаштирилган тартиби, кампания пайтида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишдан баъзи ҳимоя чоралари, низоларни параллел ҳал қилиш йўлларини йўқ қилиш ва кампанияни молиялаштириш бўйича оралиқ ҳисобот учун янги талаблар. Асосий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш борасидаги узоқ йиллик бошқа тавсиялар эса эътиборга олинмаган”, дея иқтибос келтиради мақола муаллифи ДИИҲБнинг оралиқ ҳисоботидан.

Тағин ўқинг
9 апрел 2019
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт бўйлаб 9 май куни Россиянинг «Ўлмас полки» юриши ўтказилишига 4 апрелда расман рухсат берди. ...
23 март 2021
Туркманистон ҳукумати карантин қоидалари сабаб ўз талабаларини мамлакат ҳудудига киритмаяпти. Талабалар чегара пунктида қолиб кетган ва бир неча кундирки, ...
16 январ 2017
Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг Тошкентда уй қамоғида сақланаётган катта қизи яқинда Швейцария прокуратураси томонидан пул ювиш айблови бўйича ...
7 май 2021
Зиҳи давроний, Фархунда нишоний. Замон ўлди – Ўрусия замони. Фурқат Ҳорманг, Рамазон ойида рўзаларни тутиб, қалблари иймон нурига тўлаётган ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...