Асосий мавзулар
13 декабр 2021

Шубҳали харажатлар: ОТБ коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга қандай ёрдам бермоқда?

“Бенквоч” Осиё тараққиёт банки томонидан коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга ажратилган маблағ ҳисобидан молиялаштирилган давлат харидларини таҳлил қилиб, шубҳали ҳолатларни аниқлади. Янги ҳисобот ҳукумат саъй-ҳаракатларини танқид қилгани учун ҳамон таъқиб этилаётган блогернинг хавотирларини тасдиқлайди. Элтуз айни ҳисобот асосидаги мақолани тақдим этади.

Нина Лесихина, жамиятга кўмаклашиш бўйича мутахассис

2020 йил март ойида президент фармони билан Ўзбекистонда Инқирозга қарши жамғарма ташкил этилди. Жамғармада халқаро молия ташкилотлари томонидан ҳукуматга коронавирусга қарши курашиш учун ажратилган кредитлар жамланди. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) жамғармага энг кўп тушган маблағ манбаси ҳисобланади. У мамлакатга 600 миллион доллардан ортиқроқ кредит ажратган.

Жамғарма ишининг шаффофлиги жамоатчилик томонидан танқид қилингач, 2020 йил августда Ўзбекистон Молия вазирлиги жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларни қисман эълон қилди. Таъкидлаш жоизки, вақт ўтган сари очиқ маълумотлар камайиб борди. Бундан ташқари, бизга маълум бўлишича, Ўзбекистондаги жамоатчилик фаоллари эълон қилинган маълумотни олиш имкониятига эга бўлмаган.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан шубҳали давлат харидлари

Барча чекловларга қарамай, “Бенквоч” мавжуд маълумотларни таҳлил қилди ва эҳтимолий коррупциядан далолат бериши мумкин бўлган бир қатор тенденцияларни аниқлади. Тўлиқ ҳисобот инглиз тилида мавжуд.

Масалан, Ўзбекистон президенти ва Тошкент ҳокимига яқин шахсларга тегишли учта компания тиббий объектлар қурилишига оид йирик битимларни қўлга киритди.

29 та компаниядан фақат ўнтаси тиббий бўлмаган объектлар қурилишига оид шартномаларнинг энг кўп қисмига эга бўлди.

Биргина давлат корхонаси – “Navro‘z» давлат қабуллар уйининг ўзигагина Тошкентдаги карантин марказларида овқатланишни ташкил этиш учун ажратилган маблағнинг 84 фоизи берилди.

Бу лойиҳалар бўйича тендерлар ўтказилмагани, мамлакатда ҳокимият устидан жамоатчилик назоратини олиб борувчи мустақил ОАВ ва фуқаролик жамияти каби механизмлар йўқлиги сабабли пудратчиларни танлашдаги бу каби тенденциялар ҳукумат қарорларининг холис ва мустақил эканини шубҳа остига қўйиши мумкин.

Айрим ҳудудлардаги соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан амалга оширилган харидлар аҳоли сонига асосланган эҳтимолий эҳтиёждан сезиларли даражада ортиқ бўлди. Масалан, аҳоли сони деярли бир хил бўлган шароитда Тошкент шаҳри 142 миллиард сўмлик харидлар қилгани ҳолда Тошкент вилоятида бу кўрсаткич бор-йўғи 8,6 миллиард сўмни ташкил этди.

Бундан ташқари, Фарғона вилоятида харид қилинган индивидуал ҳимоя воситаларининг умумий қиймати (369 миллиард сўм) мамлакат бўйича ўртача даражадан деярли уч баробар ортиқдир. Сирдарё вилояти бўйича эса бирорта маълумот йўқ.

Қизиғи шундаки, соғлиқни сақлаш тизими ҳолати ўта ёмон бўлган Қашқадарё, Наманган, Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари нотиббий сектор, жумладан, муниципал инфратузилма объектлари қурилиши учун энг кўп харидларни амалга оширган.

Улстер университетининг криминология профессори Кристиан Ласслетт “Элтуз” билан суҳбатда мавзу юзасидан қуйидаги фикрларни билдирди: “Ҳисобот хулосалари Ўзбекистонда ковид-19 га қарши курашни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган халқаро кредитлар мақсадли ишлатилмаганини тасдиқлайди. Маълумотларда тизимли режа ҳам, устуворликларни белгилашда фактларга асосланиш ҳам йўқ. Маблағларнинг асосий қисми тендер ўтказмасдан, тўғридан-тўғри харидларни амалга ошириш йўли орқали юқори мартабали давлат амалдорлари билан сиёсий алоқаларга эга компаниялар чўнтагини тўлдиргани ҳолати ташвиш уйғотади. Энди жамият халқаро банкирлардан қарздор бўлиб қолмоқда. Улар эса кредит маблағларининг нотўғри ишлатилиши ва ўзлаштирилиши учун ҳар қандай жавобгарликдан бўйин товлаши ҳақиқатга яқин”.

Тағин ўқинг
25 июн 2017
Президент Мирзиёев 13 июн кунги чиқишида Ўзбекистон адлия тизимида авж олган порахўрлик муаммосини кўтарди. «Прокуратуранинг 70 фоизини ишдан олиб ...
29 январ 2019
Ватанидаги янги ҳукуматнинг «очиқ эшиклар» ташвиқотига мафтун бўлиб, тезроқ мамлакатини зиёрат қилишга шошилаётган экспатлар (муҳожирлар – eltuz) бунинг оқибатини ...
26 апрел 2016
Банк масъулининг айтишича, айни пайтда «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан берилган банк пластик карточкалари сони 1 миллиондан ошиб кетган. «Пластик карточкалар нақд ...
30 июл 2016
Ижтимоий тармоқдаги ўзбек сегментига хос иллатлардан бири, бирор мақолада миллат турмушидаги нуқсонлар танқид қилинаётган пайт, чет элларда бундан ёмонлигига ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...