Пиво қучоқлаган мўйловдор
Рассом Туз пиво қучоқлаган аёл карикатурасини чизиб тармоққа қўйди. “Расмга изоҳ ёзинг. Энг яхши изоҳлар «Элтуз»да нашр этилади”. Жавоблар куттирмади. Дастлабки жавобларданоқ расмда Олий Мажлис депутати Мақсуда Ворисованинг тармоқда ёйинлаган фикрларига ишора бор эди.
«Аёлларда пивадан тестостерон авж олади ва пива мўйлови чиқади”, дея изоҳ қолдирган эди президентликка собиқ номзод Мақсуда Ворисова.
Жавоблар қуйидаги тартибда бўлди.
Фарид Усмонов: Давлат жуни билан ўз жунингизни аралаштирманг.
Шуҳрат Убай:
Туз оға, ҳа энди бунинг олдига носвойни ҳам қўйинг-да, кейин мўйлаб қани?
Ғайрат Омон:
Хотинлар пиво нўш айласа, мўйлаби сабза уриб, эрига учталоқ бўлармиш, хабба!
Саидали Аҳтамов:
Дио Ра, узр, хаёлимга биринчи бўлиб сиз келдингиз!
Беҳзод Имомов:
Мӯйловинга мӯйловим.
Шерзод Икромов:
Аёллар, пиво ичманг, акс ҳолда ТВда бижир-бижир бўласиз)
Камол Халилов:
Эмчакка бижир-бижир қўйиш керак)
Нодира Қодирова:
—сочларингизни пивага чайинг, ялтироқ ва жилвакор тароватга эга бӯласиз;
—пива ичган инсоннинг юз ранги тиниқ бӯлади;
—ҳозир фармсаноатнинг ӯтмаган дорисини тавсия этишса, илгари тери куйган ёки жароҳатланган инсонларга пива ичишни тавсия этишарди;
—иштаҳаси йӯқ, озиб кетган болаларга «пивной дрожжа» тавсия этишган;
—пивага гӯштни мариновка қилиб, сӯнг пиширинг, «пористы» юмшоқ бӯлади;
—пивага хамир қоринг, юмшоққина майин кулча бӯлади;
—газ, чироқ йӯқ хонадонларда пива ичилса, кайфият тушиб кетмаслигига ёрдам беради;
– пива дунёдаги энг табиий ичимлик, шунинг учун немислар ақли ва бой экандек;
– ахир Ибн Сино ҳазратлари айтганлар-ку, ҳамма нарсада меъёр бӯлсин деб;
– депутатларнинг кӯзи қачон аниқ муаммоларни кӯришади.
Фара Мирзаев:
Пиво ўлгур кайфида
Каттагина еб қўйдим,
Ичувдим эркак бўлдим
Сизлар ичманг, деб қўйдим.
Пахмелда нималарни валдирамас бу тил
Олдингидай тинчгина
носга қўяман кўнгил.
Акбар Умрзоқов:
Алишер Қодиров, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Мақсуда Ворисова пиво ишлаб чиқарувчи компаниялар раҳбарлари барига тушишди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев пештахта олдига келиб деди:
- Ҳар қандай ўзбекистонлик нима билан фахрланишини ва Тошкент рамзи нима эканини менга беринг! ..
Унга бир стакан ОCАРД суви берилади Алишер Қодиров барменга деди: - Ва менга Бухоронинг марваридини беринг, унинг қуёши каби ёрқин ва аёллари каби нозик! ..
Бармен унга “Бухара» виносини беради,
Мақсуда Ворисова эса барменга яқинлашади. Ҳамма унинг нима дейишини кутганча қотиб қолди? - Менга пиво беринг.
Ҳамма ҳайратдан шовқин кўтариб, ҳайратланади.
Бармен: Мақсуда опа, сиз пиво ичсангиз, мўйлаб чиқмайдими?
Моҳаммад Ноор:
Пива қучоқлаган дива.
Шарқ Она:
Пиво билан обод уйинг, бўлса гар вайрона ҳам.
Пивосиз чиқмас мўйловинг, бўлса гар ўрмона ҳам.
Барно Султанова:
Кетдим, эндиям пиво ичмасам бўлмайди.
Лолахоним Асомзода:
Отинойининг айтганини қилинглар, қилганини қилманглар!!!
Муҳаббат Назар:
Мўйловдан арқон ясаб, ҳалинчак учиш завқлими ёки пивонинг кайфида яшашми?
(Ўйга тушиб қолган бечорагина).
Eltuz.com