Кўзқараш
16 феврал 2022

Ислом Каримовдан Мирзиёев ҳукуматига қаттиқ зарба

Каримова эгалик қилган мол-мулкни Ўзбекистонга қайтариш ҳақидаги Франсия қарорига Ислом Каримов эътироз билдириб чиқди.

15 февраль куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги Гулнора эгалик қилган мулкнинг 10 миллион доллари Франсиядан Ўзбекистонга қайтарилганини маълум қилганди. Ислом Каримовнинг невараси Ислом Каримов Инстаграм саҳифасида ёзишича, Франсиядаги қарор жорий ҳукумат айбларини яширган Ўзбекистоннинг ёпиқ судлари қарорларига асослангандир.

Ислом Каримов онаси Гулнора Каримовага чиқарилган ҳукумни сиёсий важларга асосланган дея баҳолади. Унинг таъкидлашича, онасига ҳозирга қадар ўзини ҳимоя қилиш имкони берилгаман.«Ўзбекистоннинг амалдаги ҳукумати коррупцияга ботишда давом этмоқда, лекин нимагадир мамлакатдаги бугунги ҳолат учун мана 8 йилдан буён озодликни кўрмаган ГКни айблаш осонроқ,» дея истеҳзо қилади Ислом Каримов.

У онасининг давлат бюджетидан фойдаланиш имконияти йўқлигини эсга солди.«Агар амалдаги ҳокимият идоралари бюджет маблағлари ноқонуний сарфланган деб ҳисобласа, бу ҳақда мамлакатнинг амалдаги Бош вазири – ЎзаСИ бош директори, Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар мажмуаси раҳбари лавозимларида ишлаб келган Абдулла Ариповдан сўраш керак,» дея Абдулла Ариповни сўроққа тутиш зарурлигига ишора қилади Ислом Каримов. Абдулла Арипов прокурорларнинг расмий сўровидан кейин ҳам Швециядаги судга боришдан бош тортди. Ўзи узоқ вақт уй қамоғида бўлган жаноб Бош вазир нимани яширади? – дея риторик савол беради Ислом Каримов. @eltuz

Бу савол жавобини II Ислом Каримов яхши билади, Бош вазир Абдулла Арипов ҳам яхши билади. Элтуз ҳам билади. Фақат уч тараф ҳам айта олмайди ҳозирча. Ягона айтишимиз мумкин бўлган нарса шуки, Гулнорнинг ўғирлаганлари бугунгиларнинг ўғирлаганлари олдида семичка пўчақ, ўртағ!

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
4 август 2018
Эзгулик фаришталари 21 йиллик қамоқдан юпун чиққан маҳкумга кийим элтаëтган бир пайтда СНБ ва МВДдаги ëвузлар собиқ маҳбуснинг кейинги ...
22 июл 2017
Эътироз билдиришга уриниб ҳам кўрманг, чунки бу бугуннинг ҳақиқати. Ўзбекистоннинг қайси вилоятига борманг, пахтазорда юрган, кўча супураётган, тезак, қоғоз, ...
11 сентябр 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқни товуқбоқар қилиш ташаббуси олға сурилганига ҳам бир жўжанинг тухум қилиш ёшига етишидан кўра кўпроқ ...
15 феврал 2023
Ўрусия шаҳарларидан биринда бир қизалоқ яшарди. Сочи сариқ, кўзи кўм-кўк қизгина. Бир куни шу қизнинг отасига военкоматдан повестка келди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...