Cатира
29 март 2022

ВЧК-ОГПУ: «Усмонов барча бойликларини дўстлари номига ўтказди»

“Усмонов АҚШ ва Европа Иттифоқидаги барча активларини дўстларининг ҳисобларига ўтказиб қўйган”.

Гамбург расмийлари асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг яхтаси мусодара қилингани ҳақидаги Forbes хабарига жуда қўпол тарзда изоҳ берди. Уларнинг хабар беришича, яхта мусодара қилингани йўқ, аммо у ҳеч қаерга сузиб кета олмайди. 

600 миллион долларлик яхта Алишер Усмоновнинг онаси номига “Дилбар” деб номланган. Яхта айни дамда Гамбургдаги докларда режали таъмирдан ўтказилмоқда. 

ВЧК-ОГПУ телеграм канали манбасининг маълум қилишича, Европа расмийлари Усмоновнинг активлари билан боғлиқ катта муаммоларга дуч келишади. 

“Унинг яхтаси, самолёти, Германиядаги учта уйи ва бошқа мулклар оффшор компанияларга берилган. Агар сиз маълумотлари «сизиб кетган» компанияларнинг барча занжирларини «белкурак билан» ковлаб чиқсангиз ҳам, Усмонов ва унинг компаниялари билан бевосита алоқани топа олмайсиз. 

Расмий равишда, Усмонов ушбу офшор компаниялардан уй, яхта ва самолётни ижарага олади, бунинг учун унда барча зарурий ҳужжатлар бор. Бу каби масалаларнинг барчаси судларда ҳал қилинади ва мен уларнинг Европа расмийлари учун осон бўлишига шубҳа қиламан,” деди манба.

Айни пайтда санкцияга учрагани айтилаётган Алишер Усмоновнинг отаси номига “Бурхон” дея номланган Боинг учоғи Тошкент аэропортида қолаётгани иддао қилинмоқда.

«Узоқ санкциялар бумеранг бўлиб қайтади. Уларга эътибор беришнинг кераги йўқ. Қандай шароит бўлса, шундай яшаймиз. Биз ўзбеклар сабрли халқмиз, лекин қўрқоқ эмасмиз» деган эди бир вақтлар Алишер Усмонов санкциялар ҳақида Россия телеканалига берган интервюсида.

Реал ҳақиқатлар Россиянинг Украинага қарши уруш амалиётлари учун жорий қилинган санкциялардан Путин ва унинг олигархларидан ҳам кўра кўпроқ, Россия ва унга алоқадор давлатлардаги оддий аҳоли чўнтагига кўпроқ зиён етаётганини англатмоқда. Путин ўз бункерида жон сақламоқда, олигархлар ўз пулларини офшорларга ўтказмоқда.

Элтуз Россиянинг Украинага қарши бошлаган уруши атрофида кечаётган воқеаларни кузатишда давом этади.  

Eltuz.com   

Тағин ўқинг
25 август 2020
Диктатор учун трансформер тахт. Рассом Туз
6 июн 2022
Бош прокуратура томонидан тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилиш ва уларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб ...
18 октябр 2016
Ўзбекистон нашрларини кузатиб, интернет тўғрисида турли ваҳималар, унинг зарарини кўпиртириб кўрсатиш барча нодемократик тузумлардаги матбуотга хос хусусият, деган тўхтамга ...
25 октябр 2023
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда Олий таълим, фан ва инновациялар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...