Кўзқараш
5 апрел 2022

Ўқитувчилар: «Мактабимизга бир келиб кетинг, муҳтарам президент!”

Қашқадарё вилоят, Қарши туманидаги 12-сон мактаб ўқитувчилари Элтузга йўллаган мактублари орқали ўз директорлари устидан президент Шавкат Мирзиёевга шикоят қилишмоқда. Улар мактубларида президентнинг келишини йўллар асфальт қилиниб, уйларнинг кўчага қараган деворлари оқланаётганидан сезишганини ёзишган. Шу мактуб орқали Президент Мирзиёевдан мактабдаги аҳволни келиб кўришини сўрашган. Элтуз мактубни тўлиқ (айрим жиддий имло хатоларинигина тўғирлаган ҳолда) эътиборингизга ҳавола қилади.

Қашқадарё вилояти Қарши туман ХТБга қарашли 12-сон мактаб директори Ҳақбердиева Сайёра етти йилдан буён рахбар лавозимида ишлаб келмоқда. Янги рахбар бўлиб келган вақтида саводсиз, савиясиз бўлишига қарамасдан юмшоқ феълли опа эди. Ҳозирги кунга келиб опа таълим сохасини шахсий бизнесга айлантириб олган. 12-сон мактаб Сайёра Ҳақбердиеванинг даромад бизнеси. Вазирлар маҳкамасининг 275-сонли қарори тўғри тақсимланмаганлиги 7-йиллик фаолиятида ўз исботини топиб турибди. Ҳурматли президентимиз Шавкат Миромоновичнинг, “ўқитувчини ҳурмат қилмаганни, мен ҳам ҳурмат қилмайман” деган жумлалари раҳбаримиз С. Ҳақбердиевага етиб келмаган кўринади, ўзи ўқитувчи бўлса ҳам.

Мактабда таърификация тўғри тақсимланмаган. Қонунга зид равишдаги ҳатти-ҳаракатлари ҳақида шикоят ёзиб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилсакда ҳануз натижа йўқ. Қашқадарё вилоят ҳокими Муроджон Азимов вилоят ҳокими бўлиб тайинланганда у кишини прокуратура сохасидан келганлигини эшитгандик, кўп утмай, Қарши туман ҳокими Бекзод Юсуповлар ҳам прокуратура соҳасидан келганлигини эшитиб янада кувонгандик. Қарши туман 12 ,38-сонли мактаблардаги ноқонуний фаолиятларга энди чек қўйилади дея умид қилгандик, энди эса, “чучварани ҳом санаганимизни” тушуниб етдик.

38-мактаб ҳисобчиси Ҳақбердиева Тунуғ, 12-мактаб директори С. Ҳақбердиеваларга давлат бюджетини талон-тарож қилишга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини тушуниб етдик. Ҳурматли президентимиз Шавкат Миромонович тез орада Қашқадарё вилоятига ташрифингиз кутилаётганлигини,  кўча-куйда ободонлаштириш, йўл чизиқларининг чизилиши, қисқа-қисқа йўллар асфальт бўлаётганлиги, маҳаллаларда катта йўл ёқасидаги уйларнинг кўча қисмлари оқланаётганлигидан сезмоқдамиз.

Ташкилотларда фуқаролар билан ишлаш эмас, фақат расмий ҳужжатлар асосида фаолият олиб борилиб, жойларда раҳбарларни Президент ташрифи арафасида ташкилий ишлар билан кўчада юрганлигининг гувоҳи бўлдик. Демак, президентимиз келар эканлар.

Сиз келиб қўнадиган учоқдан 12 километр нарида Қарши туманидаги бизнинг 12-сонли мактабимиз жойлашган. Вақт топиб бизнинг мактабимизга ҳам бир назар солсангиз, ўқитувчиларимиз директоримизнинг хийлаю-найранглари, ирим-сирим, сеҳру-жоду амалларидан азият чекмоқда. Сизнинг адолатли ташрифингизни 12 , 38-сонли мактаб жамоаси кутиб қолади.

Ҳурмат билан

Қарши туманидаги 12-сон мактаб ўқитувчилари

Тағин ўқинг
17 июн 2019
Бош прокуратуранинг Андижонда беш нафар аёлнинг алдов қурбонига айланишига сабаб бўлган мутасаддиларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги тақдимномаси аслида вилоят ...
20 сентябр 2019
Непотизм лотинча nepos сўзидан олинган бўлиб, унинг луғавий маъноси – “невара” ёки “жиян” деганидир. Аммо бу сўзнинг замонавий маъноси ...
14 декабр 2015
Малоҳат Эшонқулова Eltuz.com Улар “Дўстлик” туман соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари эди. Дам олиш куни бўлишига қарамай улар, эрта ...
7 феврал 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан. Қизилтепа ҚФЙ турғуни Нигора ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...