Асосий мавзулар
3 май 2022

Истеъмолчилар “ҳомийси”дан қинғирликлар бўйича маҳорат дарслари

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида кутубхона қуриш учун олинган ер майдонларини ўзлаштиришнинг ҳадисини олган.

“Элтуз”га жўнатилган шу мазмундаги иддао билдирилган мурожаатда федерациянинг ўз манфаати йўлида ер ўзлаштириши билан боғлиқ бундай қинғирликлар мамлакатнинг кўплаб шаҳар ва туманларида юз бераётгани айтилади.

Президентнинг бешта муҳим ташаббусидан бири аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган. Иддао қилинган қинғирликлар беш ташаббуснинг айни шу йўналишига боғлиқ.

Мурожаатда билдирилишича, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакатнинг ҳар бир туман ва шаҳрида “Истеъмолчилар уйи” ва “Истеъмолчи кутубхонаси” қуриш лойиҳасини илгари сурган.  

Федерация раҳбарияти шу ташаббус ижроси доирасида ҳар бир вилоятдаги туман ва шаҳар ҳокимларига “ёшлар учун кутубхона қуриш учун ер берилсин” мазмунида қарорлар чиқартириб олишга эришган. 

Бу лойиҳа орқали истеъмолчиларнинг ҳуқуқий ва китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғиб қилишдан ташқари юзлаб ёш йигит-қизларни иш билан таъминлаш ваъдаси ҳам берилган.  

“Лойиҳа доирасида вилоятларда очилган бирорта “Истеъмолчилар уйи”, “Истеъмолчи кутубхонаси”да ҳокимларга ваъда берилганидек, юзлаб ёш ўғил ва қиз иш билан таъминланмади. 

Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини мустаҳкамлаш мақсадида электрон китоблар базаси ҳам шакллантирилмади. Ўқувчи пандемия шароитида уйидан туриб китобларни буюртма қилиши ва электрон форматда арзон нархда масофадан кутубхоналардан замонавий “Bооk cаfе” ва бепул Wifi тизими ҳамда интернет орқали зарур адабиётларни топиши ва харид қилиши имконини берувчи “eReader” электрон ўқув қурилмаси ҳам ўрнатилгани йўқ. 

Бу уддабуронлар ушбу олинган ер майдонларига кутибхонага деб қарор чиқартириб, очилиш маросимларини дабдабали равишда ўтказиб олганидан кейин ташкилот учун офис учун ёки ўз мақсадларида фойдаланишмоқда (жойни ижарага бериш, ошхона, озиқ-овқат дўконлари ва ҳк)”, дейилади мурожаатда. 

Мурожаатнинг исми сир сақланишини сўраган муаллифи Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида федерация томонидан ижтимоий шериклик асосида барпо этилган “Истеъмолчилар уйи” ва “Истеъмолчи кутубхонаси”ни ўз сўзларига далил сифатида келтиради. http://cdn.uza.uz/2020/11/10/13/35/8ZGLRNXhXlVNWX2ZgpIBJKmcBL58CJyB_front.jpg

Ушбу муассасанинг очилиши маросимида қатор казо-казолар, жумладан, сенатордан тортиб туман ҳокимигача иштирок этган. Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов эса янги мажмуа ёш авлодга зиё улашиш, маънавий-маърифий, ҳуқуқий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлаган.

Фарғонада очилган, турли амалдорлар тантанавор нутқ сўзлаб, телевидение ва матбуотда ура-ура қилинган шундай “Истеъмолчилар уйи”дан айни пайтда офис сифатида фойдаланилаётганини айтар экан, Бухора вилоятида қурилган мажмуанинг тақдири ҳам шундайлигини қўшимча қилади мурожаат муаллифи. 

Март ойида ҳам расмий матбуот “яқинда Навоий вилоятининг олис чўл ҳудуди – Томди туманида жойлашган “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комлексининг очилиш маросими бўлиб ўтгани”, унда туман ҳокими, сенаторлар дохил амалдорлар иштирок этгани ҳақида хабар тарқатганди.   

Унда лойиҳа доирасида бугунги кунда мамлакатимизнинг ўттиздан ортиқ туман ва шаҳрида “Истеъмолчи кутубхонаси” ва “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплекслари қурилиб, фойдаланишга топширилгани айтилади.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1999 йилда фаолият бошлаган квазеҳукумат ташкилот бўлиб, бугунги кунда унинг тизимида 14 та ҳудудий бирлашма, туман (шаҳар) жамиятлари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда 5 502 та таянч гуруҳ бўлиб, уларнинг таркибидаги аъзолар сони 529 342 нафарни ташкил қилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 феврал 2021
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги Боғишамол қишлоғига ҳали-ҳамон XXI аср шабадаси етиб борганича йўқ. Электр энергияси, газ бир ёниб, бир ...
17 сентябр 2021
Бир пайтлар ўзбек театрлари қайнона-келин ҳақида маҳаллий каллаварам ëзган гўтўйинларни эмас, балки инсоният тафаккури гултожи бўлган Шекспир асарларини саҳналаштирарди. ...
17 август 2022
Шу кунларда халқаро санкциялар деган жумла матбуот мундарижасида. Санкциялар – ҳаддан ошганларни жиловлайдиган жазо тизими. Нафақат бировнинг юртига бостириб ...
5 май 2016
Ўзбекистон фуқароси 36 яшар Муборакхон Усмонова ўз жазмани 55 яшар Азиз Чалишқон (Aziz Çalışkan) тарафидан 27 апрел оқшомида бўғиб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...