Асосий мавзулар
10 сентябр 2022

Тошкентдаги «Илхом» театри спектакли «толибонпараст» театр уюшмаси «доноси» ортидан бекор қилинди

10 сентябр куни «Илхом» театрида премьераси кутилган «Ер остидаги қизлар» (Underground Girls) спектакли Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси Ëқуб Аҳмедов хатидан сўнг бекор қилинди.

Спектакл ўрнига театр жамоаси матбуот анжумани ўтказиб  дунëда тақиқланган толибон режими таъсирига тушган «уюшма» тақиқига изох берадиган бўлди.

Бу ҳақда Элтузга Илхом театри вакили Никита Макаренко маълум қилди.

1937 йил услубидаги «донос»

Элтузда нусхаси бўлган Ўзбеккстон театр арбоблари уюшмаси раисининг хатида «Афғонистондаги ижтимоий диний ва сиëсий аҳволни Ғарб дунëқараши асосида кенг жамоатчиликка кўрсатиш икки томнлама давлат алоқалрига путур етказади» дея ëзилади.

 Спектакл нега мулозимларни ҳуркитди?

Э. Рейли ва Я. Скрживанеклар муаллифлигидаги «Ер остидаги қизлар» (Underground Girls) спектакли Афғонистонда 2021 йил августида ҳукумат Толибкар қўлига ўтканидан кейин дахшатли аҳволга тушган аëллар ҳақида ҳикоя қилади. Лойиҳанинг бош ҳомийси Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси. Стратегик ҳамкор Швейцаериянинг Ўзбекистондаги элчихонаси. Лойиҳа ҳамкори Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Сталинпараст ва толибонпарастлар севмайдиган маскан

«Илҳом» театри 1976 йилда «Ёш театрларнинг экспериментал студияси» номи билан тузилган бўлиб, Совет Иттифоқи ҳудудида ҳукуматга тегишли бўлмаган илк мустақил театрлардан бири бўлган. Унинг асосчиси ва бадиий раҳбари Марк Вайл 2007 йилда диний радикаллар тарафидан  ўлдириб кетилиши ортидан, театр «Марк Вайлнинг «Илҳом» театри» деб номланди.

Театр халқаро фестивалларда Ўзбекистон санъатини тақдим қилиб келади.

«Илҳом» театри Ўзбекистондаги ўзига хос маданият ва ҳурфикрлилик маркази сифатида фаолият юритиб келади. 2018 йили «Илҳом» театрида Британияда таниқли киночи Армандо Иануччи ( Armando Iannucci) тарафидан суратга олинган “Сталиннинг ўлими” (The Death of Stalin) фильми бепул намойиш қилингани ортидан Адлия вазирлиги тарафидан “кино намойишида Сталинни севадиганларнинг ҳис-туйғулари поймол бўлган ва миллатлараро низо чиқиш хатари бор” деган иддаолар асосида театр раҳбарияти расман огоҳлантирилган эди.

Тағин ўқинг
19 декабр 2019
Британиянинг нуфузли The Economist  журнали Ўзбекистонни «2019 йил мамлакати» деб эълон қилди. Нашр сўнгги йилларда мамлакатда муҳим ислоҳотлар амалга ...
27 сентябр 2017
Президент Мирзиёев ваъдаларига ишониб ватанга қайган диссидент ёзувчи Нурилла Отахонов (Нуруллох Муҳаммад Рауфхон)нинг, 27 сентябр куни Тошкент аэропортида ҳибсга ...
24 апрел 2019
Жиззах вилоятининг Зомин туманида 23 апрель куни ўтган йили «Зомин сити» қурилиши учун бузилган уйлари эвазига етарли товон пули ...
5 январ 2016
Янги йил арафасида Фэйсбук саҳифаси иштирокчилари «Тошкент гўзали»ни танлашди. Актриса Олеся Недобегова бу виртуал танлов ғолиби бўлди ва у ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...