Асосий мавзулар
7 октябр 2022

РТдан ваъз: Бу қандай кун, бу қандай замон?

Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Куз келиб тўй-тўйчиқ кўпайган пайт…

МС: Туз оға сиз тўйга нима тўëна қилдингиз. Биров айтди деб китоб падарка қилиб юрманг яна. Қариндошлар билан абадий юз кўрмас бўлиб кетасиз.

РТ: Тўйга тўëна берган одам диққат марказида бўлади. «Берган тўянасини қара. Зиқна. Қурумсоқ» Бутун халқ эртадан кечгача тинмай  ўйлайдиган супер ритаул тўйдаги одамнинг ҳатти ҳаракати жамоатчилик тарафидан рентген қилинади. Артсга қанча қистирди? Қистирдими ўзи? Дастахондаги показухага қўйилган бананни еди. Еб ташадия, жаллаб очопот. Чақилиши керак бўмаган писталарни безбетларча чақиб ташади. Иккита олма ва қанд қурсни чўнтагига соволди ва ҳоказо.  Энди савия шу. Ақл етадиган мавзуям шу.

Узоқдаги уруш

МС: Мана масалан Украинадаги уруш Ўзбекистондан киломертларча узоқда юз бермоқда. Нега масалан Ўзбеккстондаги ўрис ҳам бу уруш учун ҳижолат бўлўиши керак. Тўғри ўрислар Путинни хотини ë эриданҳам кўпроқ севади. Аммо ўзбеклар Путинни энсидан ҳам кўпроқ аммо доллар ва гринкарддан камроқ севади. Аммо нега урушни бошлаган қолиб бутун халқ қийналиши керак. Госпиталний ëни тиланчи ўрис билан тўли кетибди. Очўрис деган ибора яна долзарб бўлди шу кунларда.

Рус ойдини Дмитрий Губиндан сабоқ. «Нега барча руслар Путин жинояти учун жавобгар?»

Бу саволга жавобни  Украина ёки Россия билан умуман алоқаси бўлмаган китобдан топдим. Бу Марк Мансоннинг мотиватор китоби, «Менинг нима алоқам бор баҳонаси .» деб номланади. Китоб жуда американча, яъни қандай яшашни тушунтириш иштиёқида жуда кашшоф. Аммо бу кузатувларнинг нозиклиги ва умумлаштиришнинг аниқлиги туфайли американча  бошқа motivator китобларидан яхшироқ фарқ қилади.

Ëзувчи Мансон  айб ва жавобгарлик нисбати ҳақида шундай ёзади:
«Биз айбдор бўлмаган муаммолар мавжуд, аммо биз улар учун жавобгармиз. Айтайлик, сиз бир куни эрталаб уйғонгансиз ва квартирангиз остонасида янги туғилган чақалоқни топдингиз. Кимдир ташаб кетган.  Бу сизнинг айбингиз емас: сиз болани ташаб кетмадингиз. Лекин сизда бир масъулият бор. Сиз  бу вазиятда нима қилиш кераклигини ҳал қилишингиз керак. Балки, болани  ўзингиз учун асраб оларсиз. Балки 40 даража совуқда болани остонада қолдириб, эшикни ëпиб, бемалол сутли шоколод ичиб журналдаги рангли расмларни томоша қиларсиз. Ëки болани ошпичоқ билан майдалаб,  севимли  питбуль кўппагингизга емиш қилиб берарсиз. Қаранг – сизнинг танловингиз қатор муаммоларни келтириб чиқаради ва сиз ушбу муаммолар учун жавобгарсиз. Биз кўпинча, бизнинг айбимиз бўлмаган вазиятлар учун жавобгармиз. Бу ҳаёт. Мана бу тушунчаларни қандай фарқлашингиз мумкин. Айб ўтмиш билан, масъулият эса ҳозирги кун билан боғлиқ. Айб сиз аллақачон қилган танловингиздан келиб чиқади, масъулият эса ҳар куни ва ҳар дақиқада қилган танловингиздан келиб чиқади.»

Хуллас, ҳар сафар омма олдида «Бу урушда менинг айбим йўқ¸  мен ҳеч нарсада айбдор бўлмасам, нима учун уруш учун жавобгарликни ўз зиммамга олишим керак?! Бошқалар тортсин жазони!!!»-  дея бақиришдан олдин сиз ëзувчи Мансон  тасвирлаган вазиятни эсланг.

2022 йилнинг 24 февралида биз ҳаммамиз эрталаб эшикни очдик ва остонада ётган чақалоқни кўрдик.

Ва бу ўлдирилган украиналик чақалоқ эди. Уни ўлдирган аскар, давлат номидан ҳаракат қилган эди. Яъни унга бу буйруқни ким берганини биламиз. Буйруқни давлат берган эди.

Боланинг ўлимида сизнинг айбингиз йўқ, лекин ўлдирилган бола шу ерда.

Эҳтимол, сиз боланинг жасадини майдалаб, эркатой питбул кўппагингизни боқмайсиз, аммо бу сониядан бошлаб сиз ўз  хатти-ҳаракатларингиз учун жавобгар бўласиз. Агар эшикни зичлаб ëпиб, квартирада узлатга чекинган бўлсангиз ҳам, ички эмиграцияга қамалиб уйда ўтирсангиз ҳам барибир жавобгарсиз.  Сиз ëш бола жасадини кўрмаганга олиб, бу ўлик болакай устидан чатаноғингизни катта йириб хатлаб ўтиб ишларингизни қилсангиз ҳам, сизнинг айбдор эканлигингиз ҳақидаги ҳукм ўзгармайди. Полиция ҳеч нарса қилмаслигини билганингиз ҳам, бу сизни айбдан ҳолос қилмайди.
Украиналик боланинг жасади ҳар бир ўриснинг  остонасида.
Жасад учун айб Путин ва унинг жамоасида.
Лекин ҳар бир нарса учун жавобгарлик янада барча руслар зиммасида.

МС: Туз оға, нега бўмаса тармоқларда ақли етганам етмаянам Путинни мақтаб ëтибди?

РТ: Бугунги ўзбекистондаги миллионларнинг мияси чўпчак ва нафрат билан тўла. Аммо у ерда асло илм, фаҳм ва фаросат йўқ. Олдин айтганимдек, Илья Ильф ва  Евгений Петровнинг «12 стул» романи қахрамони Эллочка-людоедка луғати 30 сўздан иборат бўлса, оддий чўпчакхўр ўзбек луғати 15 сўзга ҳам бормайди. Бу сўзларнинг ярмисини ўзиям тушунмайди. Масалан, ўша мўъмин, ë мўъмина энг кўп ишлатадиган «зайбал» сўзини маъносиниям тушунмайди. Бу биомасса эртага бугундан ҳам баттар саводсиз бўлади ва охирида икки кўзли, оғзи бор аммо тили йўқ, еб ичиб туалетга борадиғон махлуққа айланади. Баъзилари айланиб ҳам бўлди. Изох қолдиришдан олдин мактабда 8 йил ўқиб, эга нима, кесим нима, эргашган қўшма гап нималигини билиб олинг!
МС:  ОМ қонуни ва пуанкаре гипотезасини билмасак гечирасизми?
РТ: Кечираману, лекин ҳар бир ватандош ОМ қонунини билгани яхши.
МС: Туз оға, анави эртакни ена бир ойтиб баринг.
РТ: Қайси эртак. Пошшони қизига уйланиб бонка очган чўлоқ ҳақидагиними?
МС: Йўқ, барсанг еб, урсанг ўладўнлар ҳақиндағисини.
РТ: Уни айтиб берувдимку. Майли яна айтай. Бир бор экан бир йўқ экан…
МС: Гириш сўзини айланиб ўтиб, дарров эртак қисмина ўтаваринг оғо.

Берсанг ейман, урсанг ўламан

Катта денгизда бир орол бор экан. Шу оролда берсанг ейман урсанг ўламан деган одамлар галаси яшар экан. Бир куни шу юртнинг тўдабошиси буларнинг хархашасидан тўйиб ўз кунини ўзи кўрадиган қилай деб орзуланди. Камбағалларга қармоқ ва балиқ тутиш ҳақида инструкция тарқатди. Бир хафтадан кейин текшириб кўрса, ҳеч ким балиқ тутишни ҳаëлига ҳам келтирмаган. Қармоқ дастасини ўтин қилиб ëқишган. Лескани сотворишган. Қармоқни тўғирлаб игна қилиб бир-бирига санчиб юришганмуш.  Балиқ тутиш ҳақидаги инструкцияга эса кўтини артишибди. Кейин тўдабоши бу камбағалларга   битта товуқ, битта хўроз, бир қоп сомон ва тухум тарқатибди. Бунинг ëнида инструкция ҳам бор эди. Сомондан уя ясаб тухумлар қўйилади. Товуқ унинг устига ëтиб, жўжа чиқаради ва ҳокозо. Бир хафтадан кейин текширилса. Тухумларни ўша куни қовуриб ейишган. Товуқни эртасига, хўрозни эса индинга сўйиб ейишган. Инстукцияни ўқишмаган. Чунки улар ҳарф танимасди. Хуллас булар ун қопи билан урилса ҳам пешанаси оқармайдиган бахти қаролар эди. Тўдабоши буларни бошқа юртга кетсин дея эшкакли кемага юклабди. Катта кемада ўнта одамга 20 та эшкак бор эди. Булар кемага чиқиб  ялпайиб ўтириб олишибди. Ҳеч ким эшкак эшмагани учун кема жойидан жилмай тураверибди. Денгиз қайтиб, кема қумга ўтириб қолибди. Одамлар тушиб кемани ëқиб исинишибди. Тўдабоши келиб, сизлар ўзи нима хохлайсизлар  деб сўрабди.
«Берсанг еймиз, урсанг ўламиз» дебди улар.

Самарқандликлар севган давлат

МС: Бу эртакдаги одамларга чет давлат ëрдам қилса бўлмасмикан? Борми шундин давлат?
РТ: Ўзбекларга реал ëрдам бераëтган дунëдаги ягона давлат АҚШ – Америка Қўшма Штатлари. Йилига беш минг (камида 20 минг дегани бу, хотин бола бақраси қўшилса) ўзбекнинг қўлига грин кард бериб ишли, нонли ва пулли қилмоқда. Кеча самарқандликлар чиқиб мендан илтимос қилишди. «Оғайи Туз. Бизнинг рахмати калонимиз ва шукронамизни  Америка каттаконларига етказинг. Америкагa келган самарқандлик, нон нима, нун нима ва инсон қадри нималигини англаб етди. Оллоҳим Американи ўз паноҳида асраяпти бизнинг бахтимизга» дейишди. Менимча бу гапга Америкада яшаб, ойига 10 минг доллар ойлик олаëтан барча ўзбеклар қўшилади. Колумбда йўқ аламим маним. Америка ватаним маним.
МС: Фақат, Американи мақтийсиз. Ҳамма нарсани билсангиз мени саволларимга жувоп уринг.

Матчон суқулиш саволлари:

– Путин укропларнинг устига атом бўмба ташайдими?
Рассом Туз:  Йўқ ташамайди. Путин шунчаки пўписа қиляпти. Укроп деманг. Укроп деб атай украинларни камситиш учун айтишади.
МС: Венгрия Бош вазири Виктор Орбан қандай сиëсатчи?
Рассом Туз: Жуда ëмон сиëсатчи. Сариқ чақага қиммат.  Орбан кремлпараст ва путинпарастдир. Шу билан бирга Европага мигрантларнинг келишига қарши. Бир сўз билан айтганда Виктор Орбан Европанинг катастрофаси. Ўзбекистон раҳбари бу ишкал сиëсатчи билан учрашиб, обрў орттирмади.
МС: Нега раҳбарият Озодбекни Маданият вазири қилиб тайинлади?
РТ: Тарихий код бу. Қадимдаям шунақа бўлган. Қоши кўзи келишган, яхши рақсга тушиб қўшиқлар айтадиган болачаларни ҳукмдорлар суюб, эркалаб, лавозимларга тайинлашган. Ўзбекистон каби қадим маданиятга эга давлатнинг Маданият вазири лавозимига дунë тамаддунидан беҳабар бир отарчининг тайинланганини бошқача изохлаш қийин.
МС: Ички ишлар вазирлиги ичдан чириганми?
Рассом Туз: Ҳа шундай. Улкан қайрағочни ҳам майда қурт емириб ташайди. Бобожонов яхши, инсофли одам, аммо ИИВ тизимидаги бетонлашган жахолатни синдиришга кучи етмайди. ИИВнинг тўлалигича жавобини бериб, қайта набор қилиш керак.
МС: Европада қўй этини килоси неча сўм?
Рассом Туз: Тахминан 7 евро орасида. Қийманинг килосини 4 еврога ҳам беради. Соатига камида 20 евро иш ҳақи оладиган Европа халқи учун қиммат эмас. Аммо европаликларнинг егани қўй, кўргани тўй эмас. Уларнинг асосий қадрияти камолат касб қилиб, ўз соҳасида ривожланишдир. Ҳар холда мен кўрган одамларда шу хислат бор.
МС: Туз оға, сиз кимни  тарапиндасиз?
Рассом Туз: Украина томондаман.
Савол: Нега сиз Шимолий Родезия ҳақида ëзмайсиз. Шунча азоб кўрмоқда улар.
Рассом Туз: Менга арнасой ҳақида ëзиш қизиқ. Украина бизнинг ҳам мустақиллигимиз учун курашаëтгани учун улар ҳақида ëзаман. Шимолий Родезия ҳақида маҳалла мачити имоми гапираверсин.
МС: Нега сиз доим дарахт кесилганини қоралайсиз. Ўша сиз мақтайдиган Ғарбда ҳам дарахтларни кесиб, ўтин қилиб, ëқиб исинишади. Россия газ бермагани учун Европада ўтин ëқиб исинишади энди. Ўрмонам қомайди яқинда.
Рассом Туз: Британияда бир дарахтни (у дарахт ўз уйингизда бўлса ҳам) давлат рухсатисиз кессангиз, камида 20 минг фунт стерлинг (бугунги курсда 22 минг доллар атрофида) жаримага тортиласиз. Ҳар бир кесилган дарахт учун.
РТ: Яхши қиз қариндошдан ортмайди дейишади. Шу кунгача қариндошлар ўртасида қиз олиб, қиз берилган. Шуни ҳукумат тақиқламоқчи? Масалан Дурдипошшо деган қўшни қийз,  инди холасини  ўғлина бормин пирдухтор бўлиб қолаварами?
Рассом Туз: Қариндошга эрга тегса боласи мажрух туғилиш эҳтимоли жуда катта. Шу боис  ҳукуматнинг бу режасини маъқуллайман. Жуда яхши режа. Яшасин! Бундай тажрибани Тожикистон бир неча йилдан буён қўлламоқда. Натижа жуда яхши. Қариндош уруғлар ўртасида қуда-андачиликни бутунлай тақиқлашса янаям яхши бўларди.
МС: Кеча избосканда нимўлувди. Ҳамма ëқни милиса босиб кетди?
Рассом Туз:  Избосканда эр деган жонивор хотини, қайнанаси ва қайнукасини пичағлади. Оқибатда хотин ва қайнана ҳодиса жойида, қайнука баннисада ўлди. Хотин, қайнана ва қайнука гўрда, эр қамағда..
МС: Нега «қамағда» деб ëзасиз соводингиз йўқми?
Рассом Туз:  Атай шундай ëзаман. Халққа яқин бўлай деб.
РТ: Шу кунгача нечта ўрис аскари Украинада ўлди?
Рассом Туз:  3 октябр кунга қадар 60430 ўрис аскари Украинада ўлдирилди. Улар орасида ўзбек дангаса мардикорлар бор. Ўликларни тўнғизлар еб ëтгани акс этган видеолар чиқиб кетди.
МС: Булар хозир шуннин бахти қоро тавия бўлдими, ë ото бувоси ҳам қарсилдап учиб гурсилдаб синган манглайи қоро адими?

Миллат қандай шаклланади?

Жадид отамиз Беҳбудий «Миллат қандай шаклланади» деган мақоласида «одамларнинг арзон хашамат ва хою ҳавасга қизиқиб ҳақиқий ирфондан узоқда » қолганидан афсусланади. 19 асрда ҳали руслар ишғол қилмасидан туриб, Хивага саëхат қилган олим Вамбери шаҳар халқининг тўйда отилган мушак, рақс тушадиган ўғлон бола (бачча) ва маддох (диний чўпчак айтадиган воиз)ларга ўта қизиқишини ëзган эди. 1873 йилда Хивага борган АҚШ  журналисти МакГахан ҳам буни тасдиқлаб «ўғри мулозимлар обрў эътиборда» бўлганини қўшимча қилади. Орадан 100 йилдан зиëд вақт ўтиб нима ўзгарди. Агар шаҳарга кибернетик, математик ëки физика фани бўйича кашфиëт қилган олим келса ҳеч кимга қизиқ эмас. Мабодо фонограммада қўшиқ айтадиган хонанда, лифтда ашулачини қучоқлайдиган созанда ëки биров ëзган матнни қироат билан ўқийдиган диктор сухандон келса, шахарнинг ярми иши кучини қўйиб югуради. Миясида хирс ва шаҳватдан бошқа нарса бўлмаган дин тужжори келиб маъвиза қилса, ҳамма ўзини унутиб талпинади. Борини уларнинг олдига ташайди. Мабодо кокил қўйиб, ашла айтадиғон бириси ўлиб қолса, ëс тутиб «қандоқ яхши одам эдия» деб уч кун йиғлайди.
МС: Вамбери ҳақида айтиб баринг. Бизларга мактабда уни шпион деб ўргатганла. Ўрислар уни шпион деб айтғон. Бизаникла ўрисни жувочкасини чайнаб ўтиришибди…

Вамбери

Бундан 150 йил олдин  можор (венгер) олими Вамбери Хивани Ғарб дунëси учун кашф қилган эди. Бугун Ўзбекистон раҳбари Венгрияда сафарда экан, эски кечмишларни яна эслашни маъқул кўрдим. Ўткан йили Венгрияга йўлим тушганда, Вамбери гўрини бориб кўрдим. Вамбери гўрининг ëнида унинг Туркистон руслар тарафидан босиб олинишидан сал олдин  Хивадан сотиб олиб келган қулининг ҳам мозори бор.
Арминий Вамбери (ёки Герман Бамбергер) 1832 йилда Будапештда камбағал яҳудийлар оиласида туғилади. У яҳудийлар мактабида, ундан сўнг эса Санкт-Георген монастирида дин аҳкомларини ўрганди.
Ўқиш асносида  Вамберини диний чўпчаклардан кўра, лингвистика яъни турли тилларни ўрганиш  қизиқтирди.  У тез орада, немис, француз ва инглиз тилларини ўрганди.  Аснода  Вамбери турк тили Усмонийлар давлати маданияти ва шеъриятига қизиқди.
20 ёшида Вамбери илк бор Истамбулга келди, у ерда у усмонли давлати бойларининг болаларига немис ва француз тилларидан дарс бериш эвазига кун кўрди. 1858  йилда Вамбери ўзи тузган туркча – немисча луғатини чоп этди. Шундан сўнг у “венгр тили турк тилидан келиб чиққан” мавзусида илмий иш ҳам ёзди.
Истамбулда Вамбери исломни қабул қилди ва туркий давлатлар тарихини ўрганишга киришди. Шу мақсадда 863 йилнинг 30 майида Вамбери Хивага келади. Хиванинг руслар тарафидан босиб олинишига ҳали роппа роса 10 йил бор эди. Вамбери Хоразм тарихи, маданиятига оид қўлёзмалар ва тарихий китобларни харид қилиш билан шуғулланади.  Венгрияда кўмилган қулини ҳам Хивада сотиб олган эди. У Хивадан сўнг, Бухоро, кейин Самарқандга йўл олади.
Вамберининг Марказий Осиёга саёҳати 6 ой давом этади. 1863 йилнинг ноябрь ойи ўрталарида у катта карвонга қўшилиб Эронга қайтади. Ундан сўнг Истамбулга ва Будапештга қайтиб, тўплаган материаллари асосида китоблар чоп эта бошлайди.
Хусусан, унинг “Ўрта Осиё бўйлаб саёҳат” китоби Лондонда 1864 йилда, “Ўрта Осиё очерклари”, 1868 йилда, “Чиғатой тилидан қўлланма” 1867 йилда, “Бухоро ёки Трансоксания тарихи” 1873 йилларда чоп этилади.
Вамберининг ўғли Рустам Вамбери таниқли юрист ва Венгриянинг  АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаган.
Вамбери агар Хива ҳушëр бўлмаса ўрислар қўлига тушиши ҳақида ҳали Хивани ўрислар босиб олинишидан 10 йил олдин маҳаллий ҳукмдорларни огоҳлантирган эди. Аммо ўғирлик, баччабозлик ва диний хурофот ботқоғига чўмган Хива раҳбарияти олимнинг бу огоҳлантиришига жиддий қарамади.

Воқеаларни олдиндан сезиш…

МС: Воқеаларни олдиндан биладиганларни шоир деб айтадилар. Урганчда Қадам оғо деган шоир бор эди, дайраварсин. Шу одам ҳамма нарсани алдиннан билар ади.
РТ: Қадам оғани шахсан танирдим. Крутой бират ади. Қадам Саидмурод  шеърларини қўшиқ қилиб айтмаган хонанда йўқ эди 80-йилларда. Отажон Худойшукуров, Камолиддин Раҳимов, Нуриддин Ҳамроқулов, Ортиқ Отажонов, Охунжон Мадалиев, Султонпошша Ўдаева, Юлдуз Абдуллаева айтган.
МС: Биламан, Юлдуз Абдуллаевенинг Мен сизни азизим, мен азизим, соғинаман йўллар қарайман деган қўшиғи текстини Қадам оға ëзган.
РТ: Қадам оға 21 асрда бор йўғи 13 йил яшади. Аммо 20 инчи асрда туриб 21 аср ҳақида яъни бугунги кун ҳақида шеър ëзган эди раҳматли.

XXI асрда

Армон, умид, шубҳа ёнма-ён,
Етти иқлим, йил — тўрт фаслда.
Бу қандай кун, бу қандай замон —
Йигирма биринчи асрда?!

Бир гул каби сўлмоқда Орол,
Амударё тутқин — асирда.
Шиорлардан томардику бол —
Йигирма биринчи асрда!

Атом, нейтрон, бутифос, лазер,
Бир-биридан «гўзал, аслда».
Мана сенга, онажоним ер,
Йигирма биринчи асрда!

Боболардан шу замин мерос,
Бизлардан-чи бизнинг наслга.
Ўйлайману қўрқаман холос,
Йигирма биринчи асрда!

Тинчлик бўлсин, тинчлик муқаддас,
Меҳр бўлсин шеърда, насрда.
Қўлни қўлга бермасак бўлмас,
Йигирма биринчи асрда!

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
19 октябр 2015
Элтуз манбаларига кўра, туман бўйича ҳозирча учта мактаб ўқувчиларининг пахта теримига чиқарилгани ҳақида аниқ маълумотлар бор. Булар Олтинкўл тумани, ...
2 май 2024
Салом қадрли мухлислар, Элтуз порталига келган cўнгги 5 та мактубни ўқиймиз, улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятларидан келган. Хатлар оқими давом этмоқда, муаммолар ечимини таъминлаш, шунингдек каналимизнинг алоҳида саҳифасига кириб приватга ўтказилган ...
1 октябр 2021
Азиз ва мукаррам, ҳар бири дуру жавоҳирлар каби қадрлиларим. Мабодо хафа бўлиб, ғам-ғуссага ботган, ишингиз юришмаган бўлса, бошлаган ишингиздан ...
23 август 2023
Шарипов Баҳром Қурбонович Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан бўшатилди. Охирги пайтларда Баҳром Шарипов ишдан бўшатилишидан бирмунча ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...