Асосий мавзулар
28 октябр 2022

РТдан ваъз: Гап мошда эмас бошда

Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.
МС: Туз оға, Ўзбекистонда “НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?”  
РТ: Нима қилмоқ керак «Что  делать?»  бу масаланинг русча қўйилишидир. Рус блоггери Николай Гаврилович Чернышевский «Что делать?» деган асарини 1863 йили Петропавловск қамоғида ўтириб ëзган эди.
Билгичлар бу қиссадан икки хил ҳисса чиқаради. Биринчи хулоса, “Россияда бошқа бундай яшаб бўлмайди ва қутулишимиз учун нимадир қилишимиз керак» деган хулоса.
Иккинчи ҳулоса эса “Нима ҳам қилардик, ботган ботқоғимиз шу” деган пессимитик кайфият.
Ҳар ҳолда бу қисса Россияликлар зеҳниятини ўзгартириб, уларни 17-йилдаги тўнтаришга элтган ҳамиртуруш ўлароқ ҳам кўринади.  
1917 йил тўнтариши оқибати Россия давлатчилиги учун саодатманд бўлмагани ҳам аниқ.
МС: Ўрисларни қўйинг Туз оға. Ботажоқ ерина ботиб бўлди вула. Масалан, америкаликлар ничик йўл тутади?
МС: Бу масалада америкаликларнинг тутуми бошқа. Америкаликлар муаммони “НИМА ҚИЛМАСЛИК КЕРАК?” деган тарзда қўйиб  самарали ҳал қилишади.
“Эркинликни чекламаслик, одамларни камситмаслик, матбуотни назорат қилмаслик, судлардан  мустақилликни олиб қўймаслик” тарзида қўйиб, муаммони ислоҳот ўзанига буриб ҳал қилишган.
МС: Балки бизарам  Ўзбекистонда “НИМА ҚИЛМАСЛИК КЕРАК?” деган  америкача савол жавобини ўйлаб кўрармиз?
РТ: Менимча бошқарув элитаси  деб аталган тўданинг қули бўлмаслигимиз ва эркинликка интилишимиз керак.
Агар менинг бу фикрларим малол келган бўлса узр. Чернышевскийнинг «Что делать? деб номланган асари финалидаги гапга мен ҳам қўшиламан.
«Агар гапларимиз малол келса, индамай ҳам ўтира оламиз».
Бу гаплардан 45 йил ўтиб Россия подшоси Николай ва унинг оиласи большевиклар тарафидан отиб ўлдирилди.
MС: Қадим замонлода ўрисни юртинда надиян зўр ëзғувчила бўлғон. «Ëзғувчилик» ҳаққинда айтиб баринг. Навчун бизада йўқ буюк ëзғувчилар?

ҚОРА ФОН

РТ: Совет пайтида ҳақиқий ëзғувчиларнинг шедевр асари «чет элда босилар» ва «чет элда ўқилиб» ëзғувчи машҳур бўларди. Уларнинг машҳур бўлишини икки омил кафолатларди: биринчидан, Довлатов, Борис Пастернак каби «асари четда босилган» ëзғувчилар ҳақиқатан ҳам фавқуллода талантли эди; иккинчидан, бу талантли одамларни ярқ этиб кўргазадиган даҳшатли қора фон бор эди. Бу дунëнинг олтидан бирини эгаллаган, замбаракларидаги атомбошлари ана-мана пўртиллайман деб турган жаҳолат империяси – СССР эди.
Шу икки омил боис бу ëзувчиларни дунë ўқиди. (Ўшандаям ўзбек носирлари ëзгани Тўйтепадан нарига ўтмаган. Ҳолбуки, армани, гуржи ва болтиқбўйи ëзғувчилари асарлари дунëга машҳур эди.)
МС: Китоб чиқорип селфи тушганлар ким унда?
РТ: Бугун ўзбек тилини зўрға биладиган, на инглиз ва на русча ўқимайдиган «мардуми ғофил» «биннасаларни ëзиб», қаттиқ ва (негадир оқ рангли) муқовада энасининг пенсия пулига 500 дона бостириб, «ол ана рўмон жозиб ташадим» деб, кўкрак кериб ўтирибди. Бу «ëзғувчи»ни бир қора кунда туғилибоқ ўлган дея бемалол атасак бўлади. «Нега ëздинг?» деб сўрасам, кафедрадаги Шарапат апам «Ëз. Талантни гўрга обкетма» деб айтувди, дейди. «Нима ҳақда ëздинг?» деган саволга жавоби аниқ: «Барибир ҳеч ким ўқимайди. Қаттиқ оқ муқоваси очилса, ичида яхши тикилмаган варақлар тўкилиб кетади. Энам кўзига суртиб, салафанини ҳам очмай, токчага қўйиб қўйди. Бошқалар ҳам шундай. Энг муҳими «китоб чиғорди» деб селфига тушсам бўлди».
МС: Бу «ëзғувчи»нинг китобини нафақат чет элда, балки Тўйтепада ҳам ҳеч ким ўқимайди. Чунки «ëзғувчи ноль» ўқиғувчи эса «ҳарп танимайди»
РТ: Аччиқ ҳақиқат шуки, бугун дунëи дунда ҳеч бир ўзбек ëзғувчиси асари ўқилмаяпти. Толстой ўқиляпти, Довлатов, Кафка, Помуқ, Харуки Муракамини ўқишяпти. Китоблари сотилиб турибди. Ишонмасангиз – мабодо хорижга йўлингиз тушса, ëки ҳозироқ Сеул, Истанбул, Москва, Стокхолм ва бошқа холмларда бўлсанғиз – шаҳар марказидаги китоб дўкониға киринг. Агар битта ўзбек ëзғувчиси китоби сотилаëттанини кўрсангиз, куëвлигимда қайнанам устимга ëпган пахтали тўнимни ечиб, сизга падарка қиламан.
Ўзбекистондаги шарапат опалар, илтимос, ҳеч бир мардумга «ëз» деб айтманглар. Дарахтларга ачининглар…
МС: Неужели ҳеч ким йўқ? Ким аниқлайди ким зўрлигини?
РТ: Профессионал проза дунëсининг ўз тош тарозиси бор. 1901 йилдан бери адабиëт бўйича Нобель мукофоти бериб келинади. Рамбер мукофоти билан 1898 йилдан бери носирлар сийланади. Гонкур соврини (1903) «Фемина» (1904), Шиллер мукофоти  (1905), Испаниядаги  Фастенрата (1909), Пулитцер мукофоти. АҚШ (1903)- йилда таъсис қилинган. Букер ва Кафка мукофотлари ҳам бор. Буларни олган ўзбек ëзғувчиси борми?
МС: «Ўткир Хошимов ëзган «Бахор қайтмайди»да  Алимардон анув қизни эзғилаган жайи зўр чиғган» «Саид Аҳмаднинг «Уфқ» асарини ўқиб жиладим.
РТ: Эй, баракатопкур! «жилаб жилаб» ўқиганинг ҳар бир матн юксак проза намунаси бўла олмайди. Роман ëзиш учун ҳиссиëт ва диддан ташқари кучли билим ва заковат лозим.  1918 йилдан 1986 йилгача СССРда 312 марта  36,085 миллион тиражда чиқарилган «Уруш ва тинчлик» романини ëзган Лев Толстой француз тилидан ташқари немис ва инглизчани ҳам мукаммал биларди. Асар Норвегия китоб клуби тарафидан дунë кутубхонаси дурдонаси дея эълон қилинган. Барча даврларнинг 10 та буюк китоблари рўйхатида учинчи ўринга қўйилган.   The 10 Greatest Books of All Time),  Би-би-си  тузган дунëнинг 200 китоби рўйхатида йигирманчи ўринда турибди. (ингл. The Big Read)
Менга «палон ўзбек ëзғувчиси китобини ўқиғанингизда бундайчикин гапди қилмасдинғиз» деб таъна қилишди. Ўзбек прозаси деган ғариб кулбада нима мусор бўлса ҳаммасини ўқиганман. Ўқиганим учун ҳам муқояса қила оламан. «Ўзбек адабиëти зўр бўлса нега ўлик» деб ҳам айтмайман. Ўлиш учун туғилиш керак олдин. Тирик нарса ўлади. Ëзувчи ëзишдан олдин лаоқал ўзи ëзмоқчи бўлган тилни билиши керак. Савия бўлиши керак. Ëстиқдай китоб чиқарган тошкентлик ëши катта ëзғувчи мен билан суҳбатда «мошкичири емаганларга ачинаман» девди. Ëзғувчи Ўзбекистондан бошқа ерда мош йўқ деб ўйлайди. Холбуки мош тиқилиб ëтибди. Аммо гап мошда эмас. Гап бошда. Ўша бошида айтганим гап. Проза дунëсининг ўз тош тарозиси бор.

Ҳалиманинг онг ости истаги

МС: Телеграм канали фойдаланувчилариннан бири қизиқчи Ҳалимани сўкинган аудиосини чиқариб, уни ўзбек аёлина хос бўлмаған шаллақи даб айблабди.
РТ: Тузнинг бунга жавоби шу: Элтуз полиция де морало эмас. Ўзим оддий ҳаëтда Ҳалимадан ўн марта кўп сўкинаман.
Ўртача статистик ўзбек эркаги бир суткада 30 марта «онангни…» деб сўкар экан. (регионига қараб ойингни, опангни, бувингни, энангни, чечангни ва ачангни дея ишлатилади)
Масалан, битта йигит мих қоқаëтиб болға тойилиб кетса ҳам, «онангни биннаса қилай…» дейди.
Селектор мажлислари, прораб будкалари ва ҳар қандай корхона йиғилишида раҳбар эркак (баъзан хотинлар ҳам) ўз қўли остидагиларни бир-бир онасини сўкиб чиқади.
Баъзан қари онанинг ўлган бўлиши инобатга олиниб, «онангнинг гўрига жинсий алоқа қилай…» деб ишлатилади.
Қурилиш бўлаëтган жойда прорабнинг будкаси бўлади. Битта контейнер уй. Ўша жойда эрталаб «стафф митинг» бўлади. Ўша жойда ëммон сўкилади лекин. Бу шундай жараëн. Бошқасини ўйлаб топишмаган. Польшадаги қурилиш майдонидаги будкага кириб, телефон заряд қилдим. Ярим соатда прораб 50 марта «курва», деб бақирди. (Жалап дегани бу курва)
МС: Йўқай! Америкаларни будкасиндам шу гапми?
РТ: Немиснинг будкасиям шу.
Бугун ўзидан «фаришта» ясаб олганлар қизиқчи Ҳалима сўкинди деб туриб ўзлариям сўкиниб қўйишмоқда.
Ҳалимани айблаëтган сўзамол, ақлли тақсирларнинг изоҳларидаги уят сўзлар сон-саноқсиз.
Бу сўкишларни доимо ишлатадиган артист аëл Ҳалиманинг навбатдаги ҳақоратли монологи тармоққа тарқаб идорада муҳокама қилинганида бу хоним «сўкиш бу сўз ясовчи қўшимча» деб ўзини оқлаган эди.
Психолог Фрейд назариясига кўра бу ҳолат «онг ости истаги» деб аталади.

НЕГА ҲАММА ЧОҲ ҚАЗИЙДИ?

Иши, касби бор ва пул топаëтган одамнинг қизиқчи Ҳалимага хат ëзишга вақти ҳам, иштиëқи ҳам бўлмайди. Пул топмайдиган бекорчи, яхши овқатланмаганидан рахит бўлиб қолган пажмурдалар тармоқда ўтириб, «машҳурларга» ëзади.
Машҳурлар ҳам, «бор йўқол» деб, бир айтади¸ икки айтади. «Доводить қилинса», кейин сўкиб беради. Худди шу сўкишни ëзиб олиб, ўзидан «аврат қоровули» ясаган иркитлар бу аудииони элга тарқатади.
Ўзбекистоннинг бугунги куни ҳақида бир-бирига потенциал душман бўлган ва бир-бирини шантаж қилишга тайëр  ўн миллионлар дегим келади. Ўзини дўст деб атаган кимса ҳам, сиз билан телефонда гаплашса, албатта ëзиб олади. Месенжер ëзишмалари ва SMSларни скрин қилиб қўяди. Агар мабодо телефонингиз бировнинг қўлига тушиб қолса, ўша биров жигарингиз бўлса ҳам, ичидаги сизга қарши ишлатиш эҳтимоли бўлган расм ва инфоларни копия қилиб, ўзига ўтказиб қўяди. Ака укага. Келин қайнанага. Эр ўз хотинига ва дўст дўстга қарши донос йиғади. Мактаб боласи ҳам ўқитувчи койиганини телефонга ëзиб олади. Учрашувга чиққан қиз ҳам совчиликка борган холалар ҳам тинимсиз бир-бирини «запись» қилади.  
Баъзи хотинлар эса тўшакда эрига берганини телефонга олиб қўяди. «скринларни юборайми?» деб шантаж оҳангида гапириш буларнинг қон-қонига сингиб кетган.
Одатда уруш бўлаëтган пайтда шунақага яқин ҳолатлар кузатилган. Ўзбекистонда уруш бўлаëтгани йўқ-ку. Нега ҳамма бир бировига чоҳ қазийди?
МС: Бир эртак ойтиб баринг инди.

Эрте

Бир дўлатти пошшоси вазирлик тузишга ишқивоз экан. Шундай вазирликлардан бирининг оти «кўкнори вазирлиги» экан. Бунинг ëнига наша, героин, лирика, трамадол, кокаин, морфин каби ўнлаб вазирликлар қўшилибди. Қоидага кўра, энг учига чиққан бангилар вазир бўлар экан. Бир куни Молия вазири билан Ҳазина вазири уларнинг ортидан иқтисод¸ қоғоз пул ва чақа вазирлари пошшонинг олдига келиб шу наркотик сектордаги ўнта вазир яхши ишламаяпти. Шуни тарқатиб битта қисак дейишибди. Пошшо рози бўлиб биттасини қолдиринглар дебди. Вазирлар қайси бирисини деб сўрашибди. Пошшо уларга қараб “Ҳаммасини бир хонага йиғинг. Кайф қилиб ўтиришсин. Кейин ўт қўйиб юборинг. Ким қочмаса ўша вазир бўлади” дебди.
Наркотик секторидаги 10 та вазир узун қисқа бўлиб келишибди. Биттаси томирига урди. Битаси хидлади. Биттаси чилим чекди. Хуллас ўтиришибди вазирлар қийшайиб  кайф тарақ. Қўллларида блокнот. Шу пайт шотирлар келиб, хонага ўт қўйворибди. Вазирларнинг кайфи тарқаб қочиб кета бошлабди. Биттаси бўлса сузилганича ўтираверибди. Дунëни сув босса тўпиғига чиқмайдиган хилидан эди. Шотирлар кўпик сепиб ўтни ўчиришибди. 9 та вазир ишдан олиниб, барча наркотик вазирлари бирлаштирилиб битта вазир бўлибди.
Қоғоз пул, банкомат, чақа ва сариқ чақа вазирликлари хурсанд бўлишибди. Иқтисод, молия, чўнтак ва пошшо оиласи чўнтаги вазирлари бундан севинибди.
Аммо ишсизлик, қашшоқлик, совуқ уй, чироқсиз кўча, уйқусизлик  ва уйсизлик вазирлари эса хафа бўлишибди. Чунки ишсиз қолган бу 9 банги уларнинг ихтиëрига ўтган эди.

+++
Эрте тугади. Энди сийиб келиб, иши борлар ишига, ўқиши бор ўқишига борурсин.  120 вазир соясидаги дўлатда бугунам, эртагаям тинчлик бўлади.
Жаҳолат, хабарсизлик ва билимсизликдан эса қўрқоқлик келиб чиқади. Буларнинг никоҳидан эса мутелик туғилади.
Мутенинг  томирида фақат  қуллик қони оқади.
МС: Каналдаги коментларимизни рассом Туз навчун ўчиради, бизани чёрнийга диқиша на ҳаққи бор уни, демократия қани даб ёзибдила одамла. Шу гаплара на дийсиз?
РТ: Кейинги бир ҳафта ичида мен блок қилганлар жохил,  қўрқоқ ва мутелар эди.
Улар ëзган ажи-бужи калака–малякаларани ўчириб ташласам, “Демократия бу бизнинг ҳам сўз эркинлигими бор” деб ҳақ талаб қилишди.
Жавоб шу. Сизларда ҳеч қандай ҳақ ҳуқуқ йўқ.
Қутурган итда қопиш ҳуқуқи бўлмагани каби.
Сизларнинг энг сўзамол энг бийронингиз ҳам милициянинг оддий сержанти олдида тили тутилиб ëнидагиларни сотишни бошлаб юборади.
 Миллионта исботимиз бор.
Энг каттангиздан тортиб, энг майдангизгача бир-бирингизга қарши кўрсатма ëзгансиз.
Бу кўрсатмалар турибди жойида. Булгаков айтгандек қўлëзмалар ëнмайди.
Буларга қараб, Рауф Парфи айтган сатрлар мана бу:
Оқни қора дейсан тиллани темир
Ноҳақсан сарқитни ош деб урасан
Кармисан? Кўрмисан? Нимасан ахир.
Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
20 март 2023
16 мартга белгиланган Рауф Парфи ҳайкали тақдимоти 27 мартга кўчирилди. Тақдимот шоирнинг 80 ëшга тўлиши арафасида бўлади.
11 январ 2016
“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, беш фарзанднинг онаси Холида Зарипова, Шарифжон Бурхонов шахс билан шаръий никоҳ асосида яшаб келган. У олтинчи ...
10 январ 2023
Рассом Туз @eltuz
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...