Асосий мавзулар
1 декабр 2022

EP48: Кўмирга қўшилган тупроқ, тўхтатилган пахта хосили ва омонат кўприк…

Дастлабки шикоят Қашқадарёдан:

Бойқўрғоннинг омонат кўприги

Қашқадарёдаги кўприк ибтидоий қурилишнинг ноёб намунаси каби сайёҳларни ўзига жалб қилиши мумкин. Аммо маҳаллий аҳоли учун ундан ўтиш қўрқинчли.
“Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Бойқўрғон қишлоғи дарё устидаги кўприк омонат турибди. Узилиб кетиб, фожиа рўй бериши мумкин. Мустаҳкам кўприк қуриб беришларини сўраймиз” дея изоҳлайди вазиятни Элтуз порталига видео жўнатган мухлис.

Кўмирга тупроқ қўшилмоқда

“Хоразмдан мурожаат қиляпмиз. Аҳолига берилаётган кўмирга тупроқ қўшилаётганига гувоҳ бўлдик. Вазиятни тегишли ташкилотлар назорат қилса яхши бўларди” дейди Элтуз порталига видео жўнатган хоразмлик шикоятчи. Видеода бу холатни айнан кузатиш мумкин. Кейинги шикоят Бухородан.

«Иссиқхона қураман деб хонавайрон бўлдим»

“Мен – Зулайҳо Ибрагимова, Бухоро вилояти Қоракўл туманидан мурожаат қиляпман. Бир муаммо ечимини топиш учун бир йилдан бери овора бўлиб юрибман. Президентимиз халқни камбағалликдан чиқариш учун фармон ва қарорлар қабул қилган. Лекин айрим олғир тадбиркорлар бу ҳужжатларни ўз фойдаси йўлида ишлатиб, камбағал аҳолини ночор аҳволга солмоқда. Мен ҳам шундайлардан бириман.
2021-йил феврал ойида Президентимиз фармони билан чиқарилган 14% ли имтиёзли кредит асосида, жияним Исмоил Салоҳиддинов номига расмийлаштирилган иссиқхонани ўз ҳовлимга қурдирдим. Иссиқхонани қурган фирма мени алдаб кетди. У 3,5 сотих ерда, 31 млн сўмга қурилган эди. Фирма иссиқхонани чала ташлаб кетди, ишни ниҳоясига етказмади. Бу борада суддан тортиб прокуратурага қадар мурожаат қилдим, аммо натижа бўлмади.
Мен аслида иссиқхонани вилоят ҳокимиятининг тавсияси билан қурдирганман. Иссиқхоначала қурилгани сабабли 2021-йилда 3 марта кетма-кет ҳосил ола олмадим. Ҳолбуки, кўчат, дори ва бошқа харажатлар қилинган.
Икки фарзандим контракт асосида таълим олади. Мураккаб аҳволда қолдим. Мажбурий ижро ходимлари жиянимнинг ҳам мол-мулкини хатлаб кетди. Мен бу иссиқхонани уруғ-аймоғимни хонавайрон қилдираман деб қурдирганим йўқ, балки фарзандларим контрактини тўлайман деб қурдирганман. Мутасаддилардан амалий ёрдам сўрайман”.
дея ёзади Бухоролик тадбиркор аёл. Кейинги шикоят Хоразмдан

Тадбиркорнинг пахта ортилган машинаси тўхтатилди

2022 йил 26 ноябр куни “Хонқа Голд Фибер” кооперасияси томонидан етиштирилган пахта ҳосилини Қорақалпоғистонда жойлашган «Агро Тўрткўл Текстил Кластер» МЧЖга қайта ишлаш учун олиб борилаётган маҳал уларни йўл патрул хизмати (ЙПХ) ҳодимлари тўхтатиб, транспорт ҳужжатларини текширган. Гарчи барча ҳужжатлар мавжуд бўлсада, пахта ортилган юк машинасини ҳаракатда давом этишига руҳсат берилмаган. ЙПХ ходимларининг айтишига кўра, улар томондан транспортнинг ҳужжатлари текширилгач, муаммо йўқлиги аниқланган. Аммо юк ташувчи транспортга ортилган пахтанинг қонуний равишда олиб кетилаётганини аниқлаш мақсадида Хонқа туман Агроинспексия бошлиғининг етиб келиши сўралган.
Аммо ушбу пахта мустақил равишда кооперация томонидан етиштирилгани ва асоссиз равишда пахтани ушлаб туриш сабабини сўраб берилган саволга Хонқа туман Агроинспексия бошлиғи жавоб беришдан қочди.
“Биз пахтани ўзимиз кооперасия усулида етиштирдик. Ҳамма харажатлар ўзимиз ҳисобимиздан бўлди. Солиқларни, бошқа харажатларни тўлаш учун тегирмон усулида пахтани қайта ишлаш учун олиб кетаётган эдик. Ҳозир ушлаб туришибди” – дейди кооперасия раҳбари.
Кооперация раҳбарининг айтишига кўра, пахтани тегирмон усулида қайта ишлаш учун шартномалар бор. Пахта ташиш учун “Хоразм Пахта Транс” корхонаси билан шартнома тузилган.
Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонунга асосан Фермер хўжалиги ўз уставида ва ер участкасини ижарага олиш шартномасида назарда тутилган ихтисослашувга мувофиқ фаолияти ё‘налишларини, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди.

Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳар қандай тури билан, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва реализасия қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли, дея ёзади хонқалик тадбиркор. Кейинги шикоят Қашқадарёнинг Косон туманидан.

Мактаб қоровули директорга қарши
Видео:
Халқ таълимини бизнес майдонига айлантиришга катта йўл очиб берган Қашқадарё вилояти ХТБ мудирига истефо сўраб мурожаат қиляпман», дейди Косон тумани Тошли қишлоғи турғуни Абдуғаниев Асад.

@eltuz

Тағин ўқинг
26 апрел 2016
Банк масъулининг айтишича, айни пайтда «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан берилган банк пластик карточкалари сони 1 миллиондан ошиб кетган. «Пластик карточкалар нақд ...
17 июл 2016
Амалга ошмаган ҳарбий тўнтариш ортидан 2745 судья лавозимидан четлатилди. Улар орасида Туркия Олий хакамлар кенгашининг 5 аъзоси бор. Улар ...
14 сентябр 2019
«Элтуз» нашри ўзининг ютуб каналида “Марҳабо, талантлар” танловини бошлади. Танлов шартлари Танловда иштирок этиш учун қўшиқ, ашула, рақс, шеърни ...
6 сентябр 2023
2023 йил 3 август куни “Indorama Agro” компаниясида инсон ҳуқуқлари бузилиши ва ерларнинг ноқонуний тортиб олинаётгани юзасидан Ўзбекистон инсон ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...