Document UZ
6 сентябр 2023

Ўзбек Форуми: “Индорама Агро” Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқларини бузмоқда

2023 йил 3 август куни “Indorama Agro” компаниясида инсон ҳуқуқлари бузилиши ва ерларнинг ноқонуний тортиб олинаётгани юзасидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми (Ўзбек форуми) Bankwatch Network кўмагида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)га шикоят хати йўллади.

Шикоятда билдирилишича, “Indorama Agro” пахта ишлаб чиқаришни модернизация қилиш учун ЕТТБ ва Халқаро молия корпорацияси (ХМК)дан жами 130 миллион доллар миқдорида кредит олмоқда.

Шикоят Ўзбекистондаги “Indorama Agro” компаниясининг Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидаги фаолиятидаги қонунбузарликлар тўғрисида Ўзбек форуми ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг кўплаб ҳисоботлари банк ходимлари ва компания раҳбариятига етказилгани, аммо сезиларли яхшиланишлар бўлмагани ортидан берилган.

Ҳужжатда, Ўзбек форуми ернинг ноқонуний тортиб олиниши, ердан фойдаланиш имконияти йўқлиги, оммавий ишдан бўшатиш ва меҳнат шартномалари суиистеъмол қилиниши оқибатида тирикчилик манбаларини йўқотган, шунингдек, касаба уюшмасини тарқатиб юборишга уринишлар ҳақида хабар берган ўнлаб ишчи ва фермерлар билан суҳбат ўтказгани билдирилган. Бундан ташқари, “Индорама Агро” компанияси билан пахта етказиб бериш бўйича шартнома тузган фермерлар топширилган пахта учун тўловлар кечиктирилгани ва пахта учун минимал нарх белгиланмаган эксплуатацион шартномалардан шикоят қилишгани айтилган.

“Очиқ-ошкора гапирадиган ишчилар ва манфаатдор томонлар таҳдид ва ўч олиш хавфи остида қолмоқда. Ўзбек форуми мониторлари билан суҳбатдан сўнг фермерлар ва ишчилар хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан сўроқ қилинган ва “халқаро ташкилотлар” билан гаплашмаслик тўғрисида огоҳлантирилган” дейилади жумладан Халқаро молия ташкилотига ёзилган шикоятда.

“Индорама Агро” лойиҳаси бошланганидан бери маҳаллий ҳамжамиятларга катта зарар етказди. Фермерларнинг ери бир томонлама тартибда, олдиндан уларнинг розилигисиз ва товон пулисиз компанияга берилган. Бунинг ўрнига, фермерларга доимий иш билан таъминлаш борасида бажарилмаган ваъдалар берилиб, эндиликда улар ўз оилаларини боқишга ҳам қийналмоқда. Биз хабар берган қанчалаб ҳуқуқбузарликларга қарамай, ЕТТБ бу йил компанияга қўшимча 25 миллион доллар миқдорида кредит ажратди. Қани тегишли тартибдаги текширув?” – дейди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми директори Умида Ниёзова.

“ЕТТБ инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги кўплаб хабарларга қарамай, лойиҳани маъқуллади. Банк лойиҳанинг экологик ва ижтимоий таъсирини самарали баҳолай олмади ва банк стандартлари талаб қиладиган манфаатдор томонларнинг мазмунли иштирокини таъминламади, – деди Bankwatch вакиласи Нина Лесикхина.

У шунингдек ЕТТБ Ўзбекистон пахта сектори билан боғлиқ хатарларни эътиборсиз қолдириб, маҳаллий ҳамжамиятларга зарар етказганини билдирди. “Биз IPAMдан банкни жавобгарликка тортишни ва тегишли чоралар кўрилишини таъминлашни кутамиз” деди.

Қисқача маълумот:

“Индорама Агро” 2018 йилда Ўзбекистон ҳукумати қарори билан буғдой ва пахта етиштириш учун ташкил этилган конгломерат бўлиб, Сингапурда рўйхатдан ўтган “Indorama Group” таркибига киради.

“Индорама” 2016 йилда Фарғона вилоятидаги “Indorama Kokand Textile” корхонасида болалар меҳнатидан фойдалангани юзасидан Ўзбек форуми томонидан ХМКга пахта теримчилари номидан шикоят йўлланишига сабабчи бўлган. Бироқ “Индорама” бошқа банклардан, хусусан, Осиё тараққиёт банки (ОТБ)дан кредит олишда давом этиб, жумладан, яқинда компанияга ковиддан тикланиш ва иқлим ўзгаришини юмшатиш учун 15 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилган.

Тағин ўқинг
16 ноябр 2016
Рассом Туз машҳур «Опять двойка» асарига тақлидан чизган карикатурасида Ўзбекистоннинг бугунги муаммосини нишонга олади. Шу пайтгача ёзилган аризалар сонининг ...
4 май 2022
Ҳожимурод ўз қаҳрамонликлари билан донг чиқарган, бирор ёққа борганида туғ кўтарган, атрофида от ўйнатиб, уни кузатиб борувчи ўнлаб муридсиз ...
31 август 2016
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан пенсионерларга пенсия пулларини бериш учун мактаб директорларига “Агробанк»ка 100 ...
22 декабр 2020
Бош миясидан жароҳат олган Қашқадарё вилояти косонлик 57 ёшли Маҳмуд Мамашарипов 12 декабрь куни оламдан ўтди. Уни 22 ноябрь куни ўзи яшайдиган Пахтазор маҳалласидаги ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...