Асосий мавзулар
10 март 2023

РТдан ваъз: Икки кўприк ораси

Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. 

Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик биррила?

Матчонбой, сен яхшилик ва ëмонликнинг фарқини биласанми?

Матчон Суқилиш: Овонг оғо.  Яхшиға қилсанг яхшилик ҳам ойтоди ҳам қойтоди. Ëмона қилсанг яхшилик на ойтоди на қойтоди.  Ўзи бу  манглайи қоролар ëхшилиқо ëмонлиқ атади. Бармоқингни барсанг дирсакина дўнг ютоди. 

Икки кўприк орасидаги донишманд ўгити

Бу ривоятни Қўшкўпирда айтиб беришди. Қўшкўпир бу икки кўприк деган маъно беради. Бир куни кекса донишманд бу икки кўприк ўртасида кетиб борар эди. Ортидан бир одам келиб «Эй, донишманд сен яхшилик қилган кимса сени ҳақорат қиляпти» деди. Донишманд ўзини эшитмаганга солиб, йўлида давом этди. Кейин яна бир одам келиб «Сен қўйларингни ишонган одам аслида қашқир экан. Сенинг молингга ҳиëнат қилди» деди. Донишманд бу гапни ҳам эшитмаганга солиб, йўлида давом этди. Бир оздан сўнг учинчи одам «бу икки одам ëвузлигига нега бефарқсан» деб сўради. Донишманд чарчаган эди. Йўл четидаги тошга ўтирди. Шу ерда икки каламуш ўлиги ëтарди. Донишманд хассаси билан ерни ўйди ва шу ўйиққа каламуш ўлигини хассаси билан суриб, устидан тупроқ тортиб оëғи билан босиб қўйди. 

Одамлар донишманддан изох кутишди. 

«Каламуш ўлиги сасиëтгани сизни ҳайратга солмайди. Чунки ўлик каламушнинг чириб сасишини табиий деб биласиз» деди донишманд. «Сал сабр қилсангиз, бу ўлик тупроққа қўшилиб кетади. Тупроқ бу нажосатдан бизни қутақаради. Аммо бунга озроқ вақт кетади» Одамлар бўлса «Устоз биз тушунмадик. Сизнинг яхшилигингизга ëмонлик қилган тухматчи ва омонатингизга ҳиëнат қилган палиднинг бу каламуш ҳикояси билан нима боғлиқлиги бор» деб сўрашди.  Дамини олиб бўлган донишманд ўрнидан туриб иккинчи кўприк тарафга қараб жимгина юрди. 

Одамлар унинг ортидан эргашиб мужда кутишди.

Донишманд йўл йўлакай гапириб кетарди.»Одатда олдин жиноят қилинади, кейин эса жазоланади. Бу икки палид бутун ëмонликлари учун жазони олдиндан олишган» 

Одамлар бўлса «тушунмадик, аниқроқ гапиринг» дейишди.

Донишманд деди «Менга туҳмат қилган одам етим ўсди. Яратган уни ота меҳридан жудо қилди. Яхши емади, киймади, бахил, ëлғончи ва ичи қора бўлиб улғайди. У зохиран эркак бўлиб туғилган бўлса ҳам эркаклик кучидан махрум ҳезалак эди. У «балки эркаклик юқар» дея эркаклар билан ҳам ëтиб кўрди. Аммо фойдаси бўлмади. Номига уйланган хотини ундан нафратланди. Тўшагига бегона эркакларни олиб келиб, шу хўжакўрсин эрига ошкора ҳиëнат қилди.  Туҳмат қилган одам шу тариқа жазоланди. Кейин у  хотинимни ўлдириб беринг, деб бошқа эркакларга илтижо қилиш асносида таҳқирланди. Ëлғон гапириш ва бу ëлғони фош бўлишидан қўрқиб яшади. Қашшоқлик уни доим таъқиб қилди. Пул учун ҳар нарсага тайëр тиланчига айланди. У ҳали қилмаган қилмишлари учун ўн карра қаттиқ жазони чекди. У худди чириëтган каламуш каби. Сал шошмай турсанг, чириб тупроққа қўшилиб кетади. Бу жараëнга биз акс таъсир қила олмаймиз. Балки ҳассамиз билан устини кўмиб қўямиз холос» деди донишманд ва йўлида бадар кетди. Одамлар унинг орқасидан юриб «Қўйларингни еган қашқир ҳақида нима дейсан» деб сўрашди. Донишманд «У ҳам олдиндан жазосини олиб бўлган» деди.

Шу ерга келганда одамлар орасидан бири чиқиб донишманднинг гапини тасдиқлади. Донишманд молига ҳиëнат қилган одам қамоқда зўрланган ва ўз қизини бошқаларга пешкаш қиладиган пасткаш эди.

Одамлар донишманд ҳассасидан қолган ўйиққа кўмилиб чиришда давом этаëтган икки каламуш ўлигига қарашди. Бу икки жасад донишмандга ëмонлик қилган икки палиддан кўра яхшироқ кўринарди. 

МС Оғо инди, Қиссадан ҳисса новви бўлди?

Жазосини олдиндан ўтаганларни жазолашга ҳожат йўқ. Улар каламуш ўлиги каби бир муддат сасиб йўқ бўлади.

МС: Ўтган гуни 8 морт хотинлани гуни бўлди. Бизара ким ëқмосо хотинак дап сўкамиз. Шу берам навчун гарак. Масалан, Гондурасда биннин берам йўқ.

Ўзбек хотин қизлари қўлидаги кишан ҳақида

Куни кеча «занжиримизни узайтириб беринг» дея президентга илтижо қилинган илтимосноманинг бошида имзоси турган такфирчи диний пропагандист Мубашшир 8 март арафасида хотин қизларни камситувчи иқтибос пост қўйди. Бу унинг хотин қизларни камситувчи илк пости эмас. Бу хотин душмани ва унинг кўрмуридларига шуни эслатиб қўймоқчиман. Ўзбекистон конституциясида хотин қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли деб ўқлоғдай қилиб ëзиб қўйилган. Бу нима дегани? Бу дегани нотариус, суд ëки умуман жамиятда бир хотиннинг гувоҳлиги бир эркакники билан бир хил деганидир. Эркаклар хотин қизларни контрол қилиб юрувчи полиция эмас, деганидир. Юз балки минг йиллар давомида эркаклар жамияти хотин қизларни камситиб хўрлаб келди. Улар ожиза дея оëқ ости қилинди. Хоразмда хотинни ночор дейишади. Шовот ва Моноқда «тийлик» (таглик яни эркак остида ëтадиган) дейишади. Қорақалпоқ тилида эса ночор деган сўз хотин қиз деган маънода расман луғатга кирган.  Кулол, кўнчи, темирчи кабилар иримига кўра уларнинг дўконига хотин қиз оëқ босса «барака кетаркан». Автобусчи ëки таксистлар ва тужжорлар кун бошланишидаги илк клиенти хотин қиз бўлишини исташмайди. Бу диëрлардаги оддий аҳоли ҳам, мафкура, дин ва давлат ҳам минг йиллар давомида хотин қизларни камситиб ошоқлаб келган. Бу жамият зехнияти ўғил бола туғилса «давлат қуши» қиз бола туғилса «кўнгил ҳуши» деб қарайди. Кетма кет қиз бола туғилса «Тўхта» деб исм қўяди. Туркманларда қиз бола исмларида ўғил болалар улуғланади. «Ўғилжон», «Ўғилкийик», «Ўғилбўлсин» Менимча, бу одат бошқа турк эллари ҳусусан қозоқ қипчоқларда ҳам бор. Бу зеҳният яратган мақоллар абсолют регрессив. «Қиз сақлагунча, туз сақла», «Хотин бошлаган тўй тарқайди», «Қизини урмаган тизини (тиззасини) урибди» ва ҳоказо. Тўқилган ривояту асотирлар ҳам хотинларни камситишга қаратилган. Масалан, Амир Темирнинг хотини Бибихоним ҳақидаги ривоятда хотинлар худди бўялган юмурто (тухум) кабидир. Усти ҳар хил бўлса ичи бир хил деган хулоса берилади. Бундай ривоят асотир, мақолу маталлардан тўйинган ўзбек эркаги кунора хотинини дўппослайди, камситади. Ўроқ, кетмон, болта, пичоқ, кетмон, ғишт, лом билан уриб ўлдиради. Кейин эса «эркакман» деб жун босган кўкрагига шаппатлаб ўтиради. Умуман бирор нотўғри иш қилган одамга қараб «бу эркакни иши эмас» деб дакки берилади. Нега? Хотинлар фақат ëмон ва номаъқул иш қиладиган яратиқ эркаклар эса фақат яхши иш қилиши керак бўладиган ижобий махлуқми? Асло ундай эмас. 

Бемаза оналар ўғилларни қизларидан устун қўйишгани боис, миллионлаб саводсиз, жохил қўлидан иш келмайдиган латта эркаклар суруви шаклланди. Ўзи учун ўл етим бўлиб, жамият, дин, мафкура ва давлатдан ëрдам кутмаган аксар ўзбек  қизлар эса яхши ўқиб, чет тилларни ўрганиб ўқишларга кириб ўзлигини топишди, бой бадавлат бўлишди. (Ношуд латта қашшоқ ўғлига яхши ишда катта ойлик оладиган қиз абераман деган она ва совчилар тизими шаклланган шу кунда) Эрдан ажраган хотинлар бу урод чмо эрдан  алимент кутмай, ўзини ўтга чўққа уриб, пул топиб боласини боқмоқда. Алимент тўламайдиганлар армияси эса путинпараст арабпарастга айланиб, исмомутда ис чиқса бориб, текин ош кўрса ўзини уриб юрибди. Ўзбек хотин қизлари ва уларга эркаклар муносабати ҳақидаги картина худди шундай. 100 йил олдин жадид шоир Хамза айтган гап бугун ҳам актуал.

Келди очилур чоғинг ўзлигинг намоëн қил

Парчалаб кишанларни ҳар томон паришон қил

Матчон Суқилиш: Дўғри ойтосиз оғом. 

Хотин ҳақлари куни

Саид Аҳмад ҳикояларидан бирининг қаҳрамони моғор ҳиди анқиган ярим қоронғу ишхонанинг тунд ва бадқовоқ хўжайини 8 март куни ўз котибасига атир ва қизил гул ҳадя қилади.

Доимо нос ранг кител кийиб юрадиган бу рангсиз кимса ўз котибасига ишхона деган рутубатхонадан ярим соат олдин кетишга ҳам изн беради.

Хўш, 8 март аëлларга исли сув ва қирмизи чечак ҳадя қиладиган кунми.

8 март аëлларнинг ҳақ-ҳуқуқлар байрами эмасми.

Аëллар нафақат тенг, балки кўпроқ ҳуқуқга эга бўлсин, дейишади Ғарбдаги феминистлар.

Феминист калимасини ҳали билмаган пайтимда бу сўзнинг мазмунини англаганман.

Биринчи феминист

Оллоҳ раҳматига қовушган бувим Марямжон биби мен учун биринчи феминист эди.

Бобом Матназар бува урушдан яримжон бўлиб келиб, қазо қилганидан кейин бувим биргина қиз (менинг онам) билан бева қолди.

Қиз бўйига етиб, турмушга берилганида бувим элга ош қилиб беради.

Урушдан кейинги муҳтожлик йилларида тўй-маъракаларда ош авалига эркакларга тортилар, эркаклар олдидан қайтиб чиққан сирқинди ош эса аëлларга берилар эди.

Бу ҳолат бувимнинг нафсониятига тегар ва бу ҳолатни мутлақ камситилиш ҳисоблар эди.

Босмахонада ишлаб яхшигина ойлик оладиган бувим онамнинг тўйида икки қозон осади.

Бир қозон фақат аëллар учун эди.

Ошпаз амаки паловни дамлаб капкирни аëллар қўлига беради. «Мана ош ҳам, капкир ҳам сизга!» дейди.

Қозондан ҳозиргина сузилган ош насиб бўлган хотинлар бу тадбирнинг қадрини билиб, бувимга раҳматлар айтишган. Бизни ҳам одам ҳисоблашар экан, бизни-да қадримиз бор экан деб…

Ҳозирги тил билан айтилганида, бувим қилган иш хотин-қизлар ҳақларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбир эди.

 8 март хотин-қизлар ҳақларини ҳимоя қиладиган кун эсимга тушгани қадим туркий мақол бўлди. Ўксиз ўз киндигини ўзи кесади. Хотин қизлар ўз ҳуқуқини ўзлари таниса, кейин бошқалар танийди.

МС: Оғо, ишитдингизми бир сури ëш боллони тутиб қомоб тошбдило!

РТ: Тошкент сўнгги 100 йил ичида энг ўрислашган шаҳар бўлиб қолмоқда. Ҳатто дунëдаги барча шовинист советпараст ўрисларга ўлат тегиб ўлсаю фақат Тошкентдаги ўрис тилли аҳоли қолса, ўрис иллатини қайта тирилтиришга етади. Тошкентдаги ежкову черногаевларда рус қабоҳатининг бутун иллати концентрация бўлган. Рус босқинчисига бутхона қурган шаҳардан нимаям кутилади. Сал шўрва юзига чиққан тошканлик биринчи имконият бўлиши билан ўз бачасини ўрис мактабга тиқади. 1991 йили Россия Ленин ғояларидан воз кечганида ҳам тошкентлик русийзабонлар  ленин, пионер ва октябрят ғояларига ашаддий содиқ қолишган. Хозирам шунақа. Тошкент вилоятидаги ховлида бир опоқи Сталин ҳайкалини ўрнатибам қўйибди. Бу кириш сўзи эди. Асосий гапга ўтсам. Хабарларда Амир Темур ҳайкали ëнида «аниме» услубида кийинган болалар парад қилгани ва улар олиб кетилгани айтилди. Биринчидан, ўрис мактабдаги путинпараст маллимлар пропагандасидан захарланган болалар бу. Иккинчидан, улар аниме эмас, балки рус фашист РЕДАН ЧВК гурухига сиғинадиган тўда. Милисанинг қўли дард кўрмасин, буларни қамаб ташагани учун.  Бу ëшлар севадиган япон субкультураси аниме эмас. Бу российский ЧВК редан. Украинада гўдакларни ўлдираëтган чвк Вагнернинг пионер ташкилоти. 

Пригожин СНГ ëшлари миясини забт қилмоқчи. (Ўрис мактабларда Пригожинчи маллимлар тиқилиб кетган)  

Ўзбек мактабларига сизиб кирган Россия фашистлари билан курашиш керак. 

Россию БМТ тарафидан террорчи давлат деб эълон қилинган.  Кремль ва Путинни севиб, кўйида кончать қимоқчи ва келажакда отработка қимоқчи бўган ўзбек раҳбарлари миллион марта ўйлаб кўрсин. Спид ва сифилисга чалиниши холва бўлади уларга. 

Биз терроризм ва Рус фашизми билан курашишимиз керак. 

Шонли Валерия Новодворская опа айтганидек, бугун рус тили ва ҳар қандай рус ғоясида хатар бор.

МС: Оғо ишитдингизми Мадтурвазирлик ëшуллиси ўрис артислани чоғириб галибди Ўзбекистоно.

Путинқулларнинг «Жара» концерти Янги Ўзбекистонда?

Putinqullarning «Jara» konserti Yangi O‘zbekistonda?

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон мустақиллиги душманими?  Айнан шу кимса «СССРни тиклайман деган ўсироқларнинг Путин пропагандон концерти»ни Тошкентда ўтказишга изн берди.  Олдин бу концертни Қозоғистинда ўтказишмоқчи эди аммо қозоқнинг азамат вазирлари рухсат бермади. Бизнинг умуртқаси қамағда синдирилган чиновниклар ўрисни оға деб аллада азиз тўрвада майиз қилиб олиб келишяпти. Келаëтган артслар ичида Лепс дегани бор. Бу шумғияга Европа Иттифоқи тарафидан санкция жориий қилинган. 

Ватан хоинлари ва сотқинлар ҳукуматга ин қуриб олиб Ўзбекистон мустақиллигига реал хавф солмоқда.

МС: Буларни ўлчамака линейка гарак

Линейка

Линейка дегани устига сантиметрлар ëзилган чизғич. Ўлчов олати. Бу чизғич ўзбек ўқитувчиси учун жазолаш қуроли вазифасини ҳам ўтайди. Иккичи болларнинг қовоқ калласига линейка билан солиш жоиз қилинган. Гитлер даврида линейка билан одамларнинг бурнини ўлчашган. «Орий ирқми, хўжами, сайидми» эканлигини аниқлаш учун. Бу линейка билан толиблар эркакларнинг соқол узунлигини ўлчашади. Эрондаги инқилоб посбонлари бу линейка билан аврат, аҳлоқ ва маънавият узунлигини  ўлчашади. Қатортолдаги ғарлар ўз ўйнаши олатини линейка билан ўлчагани ҳам видеога чиқиб кетган. Ўзбекистон Халқ таълим тизими ичига сизган ва ўзларини аврату маънавият посбонлари деб билган тавиялар шу Эрондаги посбонлардан илхом олса керак. Тошкентдаги 181-мактаб ўқувчилари «За деньги, да» қўшиғига клип олишди. Қўшиқ мазмунидан келиб чиқиб принт қилинган сохта долларларни видеода сочишди. Шундан сўнг, қўлига адаб чўпи ушлаган пойтахт ХТББ уларнинг ота-оналари жаримага тортилишини айтди. Нега? Масалан ўқувчи қизлар мактаб спектаклида алвасти ролини ўйнаса, улар алвасти сифатида жазоланадими?  Халқ таълим тизимига сизган толибонбашараларнинг сариқ чақалик айблови инобат бўлмади. Ўқувчи қизларнинг TikTok`даги видеосида ҳуқуқбузарлик аниқланмади. ХТББ баёноти асоссиз бўлиб чиқди.

МС: Шу линейкани бир метрлигини топиб, краетив ўқувчи қийзлони ижодина мешайт қилган ХТББ даги эшшакларни савалаш гарак.

РТ: Жорий йилнинг январь, февраль ойида Ўзбекистон Маданият ва Туризм вазирлигидан лицензия олиб ишлаëтган бир нечта санъаткорлар устидан иккита жиноий ва тўртта маъмурий иш очилган. «Санъаткор»лар диний радикализм ва экстремизмда айбланишган. Ўзбек санъаткорларидан бештаси ўз боласини ноқонуний диний хужрага  берган. Миср Араб Республикасидаги экстремизм марказларига ҳам ўз фарзандларини жойлаштирган «санъаткор»лар назоратга олинган. Элтуз тасарруфида биргина Учтепа туманидан ўнлаб ўқувчиларнинг ноқонуний каналлар орқали Мисрдаги радикал экстремистик хужраларга олиб кетилгани ҳақида ҳужжат ва рўйхатлар бор.  Тошкентдаги мактаб директорлари эса  пул эвазига бу  ўлик жон ўқувчилар «давоматини» юритиб, гўё Ўзбекистонда ўқиëтандай қилиб қўйишган. (Директорлар шу кунда назоратга олинди) Миср давлати истихборат хизмати Ўзбекистонга бу ноқонуний ҳужралар ҳақида билги бергани ортидан кенг кўламда текширув ишлари бошланди. Ота оналар «ўлсам жанозамда қироат қилсин» дея болаларини Мисрга юборишган. Ораларида қизчалар ҳам бўлган бу гўдакларнинг жинсий тажовуз нишони бўлгани ҳақидаги маълумотлар ҳам текширилмоқда.

МС: Оғо лекин шу негатив комент ëзиб, икки гапни биринда гўтла ҳаққинда сўрийдонло кўпайди

Сублимация ҳақида

Одам ичига яширинган истакнинг ўзга шаклдаги ифодаси психологик сублимацияга мисол. Масалан баччавозликка мойил ëки яширин бесоқолбоз бўлган одам қандай шаклда бўлса ҳам бу ҳақда фикр билдиришни истайди. Космик кема ëки кибернетика ҳақидаги мақола тагига ҳам баччавозлик ëки ҳамжинсбозлик ҳақида (қоралаб бўлса ҳам) ëзиб қўяади. Шу тариқа у ўзини фош қилади. Олдинлари бу тоифа одамлар туалет деворларига ëзишарди. Интернет кашф қилинганидан кейин мақоланинг изохлар қисми улар учун «ифода майдони»га айланди. Ўз истакларини яширмай, очиқ юрадиган ғарб жамиятида бу холат деярли кўзга ташланмайди. Аммо истакларини яширишга мажбур қолинадиган Ўзбекистон каби жамиятдаги «озчилик» ўзларини ифода қилиш учун туалет девори бўлса ҳам севинади. Одатда гейларни сўкадиган гомофобларнинг ўзлари, агар яхшилаб текширилса, айни жинсий озчилик вакили бўлиб чиқади. Сублимация анъанавий тарзда аскияда ўз ифодасини топади. Аския пайтида «Гулмисиз, райхонмисиз» деган мавҳум шаклда кап катта эркаклар ўзларининг бесоқолбозлик ëки бачавозлик орзу истакларини ифода қилишади. Ҳар гапининг иккинчи жумласига «гейлар» ҳақида қистириб кетадиган гомофоб диний уламоларниг баччавозликка мойиллиги ëки яширин гей эканлигини «шаҳар катта бўлса ҳам» билишади. Умуман булар очиққа чиқиб ўз истакларини эркин баëн қилишса, мақолалар остидаги офтопик коментлар анча камайган бўларди. Сублимация (немисча. Sublimierung) ифодасини аниқлаб уни ëзган одам оринтацияси ҳақида ташхис қўйишни Зигмунд Фрейд тадқиқ қилган. Қиссадан хисса шу. Ким агар трактор ëки космик кема ҳақидаги мақола остида «гейлар» ҳақида комент қолдирса билинчки бу одамнинг яширин истаги бор.

МС: Оғо ина бир сури одомло президента ëзиб, биза инди уллойдиқ қапасимизни уллироқ атиб баринг даб ëлворип ëқорипти…

Эркинлик нима ўзи?

Менимча эркинлик биров берадиган нарса эмас. Балки сендан ҳеч ким тортиб ололмайдиган нарса.

 Жамоат босими ва режимлардан эркин бўлиш – бу доимий фаолликдир. 

Ҳамма қирол кийимини мақатаëтган пайтда унинг яланғоч эканлигини айта олиш учун одам эркин бўлиши керак. 

Эрк сўзи ва эркак сўзи  орасида ўхшашлик бор. 

Саломлашганда Ассалому алайкум дейдиган нўхча (чечен)лар хайрлашганда «Эркин бўл» дейди.

 Сўз эркинлиги. Ифода эркинлиги. Саëхат эркинлиги. Юриш-туриш эркинлиги.

Эркинлик нималигини шоир Пахлавон Махмуд бир жумлага жойлаган. 

«Ким агар озоддир-ул шоддир» Пахлавон Махмуд эркинликни севган ва минглаб одамларга эрикнлик  берган философ эди. 

Пахлавон Махмуд Хиндистонда қулликда бўлган минглаб хоразмликларини озод қилган жувонмарддир.

Эркинликка қовушган бу одамлар миннатдорлик рамзи сифатида  Хива шахрини кесиб ўтадиган канал қазиб беришди. 

Канал  Пахлавон Махмуд номига қўйилган. 

«Полвон ëп» деб аталади. Бугун ҳам шу каналдан сув оқиб турибди.

Давронда кўп кўзни мен гирён кўрдим,

Неки бало бўлса, беомон кўрдим.

Нуҳ-ку минг йил яшаб кўрди бир тўфон,

Мен Нуҳ бўлмасам ҳам минг тўфон кўрдим.

МС Шўрда тўхтаб ëнқи гапни ойтинг

Ассалом Ўзбекистон жума муборак. 

Рассом Туз

Тағин ўқинг
24 сентябр 2018
Совет даврида болаларни мактаб партасидан пахта даласига қувиш одатий ҳол саналарди. Қайта қуриш йилларида сал сусайган бу анъана Ўзбекистон ...
20 апрел 2017
18-19 апрел кунлари Тошкент шаҳар ҳокимларининг ярмидан кўпи алмашгани сабабларини таҳлил қилган Kun.uz нашри энг аввало буни аҳолидан тушаётган ...
11 апрел 2020
Ўзбекистон халқ шоири, сатирик ва юмористик жанрдаги китоблар муаллифи Анвар Обиджон 73 ёшида 11 апрель куни оламдан ўтди. Бу ...
7 май 2020
Сардоба сув омбори ўпирилишидан зарар кўрган аҳоли ҳақида репортаж қилиш учун Сирдарёга борган ЎзА мухбири Анора Содиқова 6 май ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...