Асосий мавзулар
27 март 2023

Дилбар Ғаффорова: Рауф Парфига ҳайкални унинг мухлислари ўрнатди

Ўзбек музейларига кўмаклушувчи Германиядаги халқаро YUZUK ташкилоти ижрочи директори Дилбар Ғаффорованинг Рауф Парфи ҳайкали очилишда сўзлаган нутқи:

Ассалому алайкум, хурматли хонимлар ва жаноблар!
Бугун барчамизни, ушбу гўзал даргоҳда тўплаган куч бу санъатдир!

Санъат – барча замонларда, турли цивилизациялар ва маданиятлар орасидаги мулоқот тили бўлган, мухим дипломатик восита ролини ўйнаган. Жумладан Ўзбекистон халқлари ушбу воситадан мохирона фойдаланиб, тарихимизнинг барча босқичларида санъатга жуда яқин бўлишган. Санъатга бўлган муҳаббат, хорижда яшаётган бир қанча юртдошларимизни ҳам ижодий гуруҳга бирлаштирди, шу тариқа энтузиастлар жамоаси – «Юзук» дунёга келди. Ватанимиз маданий хаётига бефарқ бўлмаган ушбу жамоада, Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфига едгорлик ўрнатиш ғояси пайдо бўлди, шоирнинг турли юртларда яшаётган мухлислари тез орада бу ғояни қувватлаган холда беғараз моддий кўмак кўрсатишди. Ёзувчи, журналист, тадбиркор, олим, рассом ва талаба ҳам бьюст яралишига ўз хиссасини қўшди. Рауф Парфига хайкални унинг мухлислари қўйди! Едгорлик муаллифи этиб машхур хайкалтарош Азамат ака Хотамов танланди.

Германиядаги маданий тадбирлардан бирида Юзук вакиллари гениал рассом Вячеслав Охунов билан ижодий сухбат жараенида, ўтган асрнинг 80 – йилларида яратилган ва 90 – йиллар алғов-далғов даврида йўқолиб кетган, улкан тарихий – маданий аҳамиятга эга бўлган икки картинани топиш ва юртимизга қайтаришни режа қилдик. Бугун кўпчиликнинг меҳнати эвазига, Охунов мўйқаламигв мансуб бўлган «Чўлпон» портрети ва «Бухоронинг бомбардимон қилиниши» асарларини ўрганиш, кўриш, ҳис қилиш имкони пайдо бўлди!

Сўзим якунида картиналар логистикасида яқиндан ердам берган «Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига», бугунги тадбирни амалга ошириш имконини яратган Ўзбекистон давлат санъат музейи маъмуриятига, бизга ҳар жиҳатдан кўмакдош бўлган «Маданий мерос агентлигига», шахсан Турсунали Каримовичга, Ўзбекистоннинг Франкфурт Майн шахри бош консуллигига ва BMB Trade компаниясига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман!
Раҳмат!

Дилбар Ғаффорова

Тағин ўқинг
24 апрел 2020
Қадрли «Элтуз» кўрармонлари, мен сизнинг ҳар жума рассом Туз ваъзларини кутаётганингизни биламан ва сизнинг эътиборингизни қадрлайман. Афсуски, бу ҳафта ...
30 май 2021
Рассом Элсевар Eltuz.com
21 июн 2022
Элтуз таҳририяти шу йилнинг 23 февраль куни эълон қилинган “Алламжонов 4.2 млн $ тиллани чегарадан қандай олиб ўтди?” сарлавҳали ...
22 январ 2018
Қозоғистонда 52 нафар юртдошимизнинг автобусда тириклайин ёниб кетиши муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ҳукуматимиз номига ҳамдарлик мактублари келди. Айнан ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...