Асосий мавзулар
2 май 2023

ИШИД етакчиси Ал Қурайший ўлдирилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 30 апрел куни кечқурун Туркия разведка кучлари томонидан “Исломий давлат” гуруҳи етакчиси Абулҳусайн Ал-Қурайший (ёки Ал-Қурайший) ўлдирилганини маълум қилди. 

Туркия президенти «ТРТ Турк» каналига берган интервюсида “бу шахс ўтган куни Туркия Миллий разведка ташкилотининг Суриядаги амалиёти чоғида ўлдирилган”,  деди. 

Унинг қўшимча қилишича, турк хавфсизлик кучлари Абулҳусайн Қурайшийни узоқ вақтдан бери кузатиб келаётганди. 

Суриядаги хавфсизлик ва маҳаллий манбалар, бу операция Сурия шимолида жойлашган, Туркия томонидан қўллаб-қувватланган исёнчи гуруҳлар назорати остидаги Жандариш шаҳарчасида бўлиб ўтганини билдирмоқда. 

Рейтерс ахборот агентлигининг ушбу шаҳар аҳолисига таяниб хабар беришича, тўқнашувлар шанба куни кечқурун бошланган ва бир соат давом этган ва ниҳоят портлаш овози билан тугаган.  Шундан сўнг хавфсизлик кучлари одамлар яқинлашмаслиги учун ҳудудни ўраб олди. 

ИШИД 2022-йил ноябрида Сурия жанубида гуруҳнинг аввалги раҳбари ўлдирилганидан кейин Ал-Қурайшийни ўз раҳбари этиб тайинлаган эди. 

2014-йилда “Исломий давлат” экстремист гуруҳи Ироқ ва Сурияда катта ҳудудларни эгаллаб олди ва собиқ етакчи Абу Бакр Ал-Бағдодий ўзини “халифа” деб эълон қилди. 

Ироқ ва Сурияда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган кучлар ҳамда Сурияда Эрон ва Россия томонидан қўллаб-қувватланган кучларнинг ҳужумларидан сўнг ИШИД бу ҳудудлардаги назоратини йўқотди. 

Аммо, айтилишича, бу гуруҳнинг минглаб тарафдорлари ҳамон Сурия ва Ироқнинг чекка ҳудудларида яшириниб, кутилмаган ҳужумлар уюштиришга қодир. 

АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари курд кучлари билан биргаликда Сурияда ИШИДга қарши курашни давом эттирмоқда.

@eltuz

Тағин ўқинг
19 январ 2016
Чойхона оши Майхона оши Тўйхона оши Наҳор оши Таъзия оши Пайшанбаю якшанба оши Шундай ўтар рўзу рўзгорим Нарироқда ҳўв ...
23 май 2023
Cалом қадрли мухлислар Элтуз порталига келган навбатдаги бешта хатни ўқиймиз. Улар Ташкент, Қашқадарё ва Cамарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят ...
6 январ 2020
Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 1992 йилнинг 16 январида пойтахтнинг Талабалар шаҳарчасида содир бўлиб исён ва ундан ...
9 март 2017
Президент Мирзиёев 2016 йилнинг 5 октябрида чиқарган фармони жорий йилнинг 1 январдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан режадан ташқари ҳар қандай ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...