Видео
23 май 2023

Рассом Туз: Дин ишлари қўмитаси «лўхлар»ни огоҳлантиради

Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва аксар қашшоқлар тўғри гапга эмас, ўзи ишонгиси келган гапга ишонади. 

Дин ишлари бўйича қўмита фирмаларнинг ëлғон рекламаларига «лаққа тушишма» дея қайта қайта огоҳлантирди. 

“Фалон фирма билан ҳаж қилинг!”, “Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!”, “Ҳаж учун ярим нархни тўланг!” каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ!” дейилади Қўмита хабарида.

Буни мен тушунтирсам: айтайлик сиз лўхсиз. Бир мошенник фирмага йиққан -терганизни обориб бердингиз. У бўлса паспортингизга Саудияга кириш учун турист визаси урдириб берди. Сиз ўпкангизни қўлтиқлаб, «ҳожи бўлишлик» орзусида Жиддага учдингиз. Аэропортдаги полис сизни ичкарига киргизмайди. Агар шундай бўлса – бу энг юмшоқ жазо. Турист виза билан ҳаж қилмоқчи бўлган мошенник деб, «ичкарига апкириб дарра уришиям» ҳеч гаппас. Агар сиз кўзингиздан сийиб, «бухорий авлодиман» деб зорлансангиз, раҳми келиб, 26 минг доллар штрап қилса, у полисни дуо қилишлик жоиз амал бўлади. Штрапни тўлагаиниздан кейин сизни чўрнийга тиқишади¸ Саудияга кирмайдиганлар спискасига «атиз ëзилади». Чунки, Саудия Арабистонида ҳаж амалларини бажариш учун “Ҳаж-2023” визаси талаб қилинади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш, Саудия қонунчилигига кўра, қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади. Ҳаж қилишликка ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100 000 саудия риёли (26 000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади.

Маълумот учун, биргина 2022 йил Ҳаж мавсумида 500 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик ва бизнес виза орқали Саудия Арабистонига бориб, Ҳаж ибодати майдони “Машоир”га кира олмаган. Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания давлатлари орқали келган 1500 нафарга яқин ўзбекистонлик эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Жумладан, 155 нафар фуқаро Подшоҳлик ҳаж қонунчилигини бузганлиги учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган. 

Мендан ойтиш. Лекин аниқ биламанки, бу йил камида мингдан ошиқ лўх Саудияда жазога тортилади. Қариндошларига сабр. Чунки аши 26 минг дўллир иштрапни қариндошлар «совоп» йўлига тўплаб беришади. 

Рассом Туз

Тағин ўқинг
19 июл 2016
Бугун Ўзбекистоннинг таниқли ва жасур журналистлари бўлган Галима ва Багила Бухарбоеваларнинг оналари Манзура Бухарбоева вафот этгани ҳақида хабар топдик. ...
5 июл 2022
Конституцияга ўзгартишлар киритиш лойиҳаси эълон қилинганидан сўнг мени, аввало, 55-моддага (ерга эгалик ҳуқуқи) киритилиши белгиланган ўзгартиришлар қизиқтирди. Албатта, назаримда, ...
2 май 2018
Туркия президенти Ражаб Эрдўғоннинг хотини Амина Эрдўғон 30 апрель куни ўзининг Twitter тармоғига президент Мирзиёевнинг хотини Зироатхон билан тушган ...
17 апрел 2018
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат вазирлигининг Ташқи миграция агентлиги томонидан Россияга расман ишга жўнатилган йигитлар одам савдоси қурбони бўлганини айтмоқда. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...