Асосий мавзулар
27 июн 2023

Гўристонда яшаётган хотин – ЭП86

Қабристонда яшаётган оила, свет, газ муаммоси ва ойлиги тўлиқ берилмаган ишчилар. Элтуз порталига келган навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз улар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Тошкент, Андижон вилоятларидан келган. Дастлабки хат Самарқанднинг Каттақўрғон шаҳридан. Ариқдан оқаётган бадбўй оқава ҳидига чидаб бўлмаяпти.

«Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Бухоро кўчаси 2-берк кўчада яшайман. Уйимиз олдидан ўтган зовурдан ҳожатхона ахлати ва қон оқяпти. Бадбўй ҳид сабаб уйда ўтириб бўлмаяпти, болалар касал бўляпти. Амалий ёрдам сўраймиз…»

Кейинги шикоят пойтахтнинг Қорақамиш даҳасидан. Тағин свет, сув ва газ муаммоси.

«Қорақамиш 2/3 да ҳар куни чироқ тез тез ўчиб турибди. Бир сув йўқ бўлади, бир газ бўлмайди. Нима бу аҳвол. Жойни бўшатиб қўйинглар, ишлолмасаларинг…»

Кейинги мактуб ҳам Тошкент шаҳридан. Дарахтлар нобуд бўлмоқда. Пиёдалар йўлакчаси йўқ. 

«Олмазор тумани қорақамиш 2/3 РОВДдан грилбага кетаверишда дарахтлар қуриб нобуд бўлаяпти. Умуман суғорилмаяпти. Менинча атайин сувсиз қолдиряпти. Кейинчалик кесиб ташлаш учун. Пиёдалар ёълакчаси ҳам чизилмаган…»

Кейинги мактубни темир дафтарга муҳтож оила йўллаган. Улар қабристон ичидаги ташландиқ жойда яшашлари. Атрофда ёввойи итлар ва чиябўрилар борлиги туфайли шомдан кейин кўчага ҳам чиқа олмасликларини билдиришган.

«Андижон вилояти Марҳамат туманидан мурожаат қиляпман. Эрим ва мен ишсизмиз. Уч фарзандимиз бор. Темир дафтарда турамиз. Ҳайит байрамига вилоят ҳокими қуёш панели совға қилди. Сектор раҳбари қуёш панели берилгани учун энди темир дафтардан чиқасизлар деяпти. Ҳолбуки, вилоят ҳокими қуёш панели совға эканини айтган эди.
Қабристон ичида, ташландиқ жойда яшаймиз. Чироқ, газ, сув ё‘қ. Шомдан кейин кўчага чиқмаймиз, ёввойи ит, чиябўрилар бор.
Раҳмат, қийналганимизда озиқ-овқат беришяпти. Бизни темир дафтардан чиқармасликлари ва амалий кўмак беришларини сўраймиз.»

Ва ниҳоят сўнгги мактуб. Андижон вилоятининг Узкоже корхонаси ишчилари ўз маошлари тўлиқ берилмаётганидан арз қилишган.

«Андижон вилояти Хонобод шаҳрида фаолият юритиб келаётган “УзКоже” қўшма корхонасидан ёзмоқдамиз. Корхонамиз автомобил заводига сим ишлаб чиқаради. Май ойи учун маош кам берилди. Ҳолбуки, 9-12 соатлаб, дам олиш кунсиз ишлаганмиз. Лекин кореялик раҳбар “Мен фақат 8 соатга тўлайман, шанба, якшанба кунларига тўламайман, норозилар ишдан бўшасин” деган. Ҳақини талаб қилган ишчиларни қўриқлаш бўлими бошлиғи ҳақорат қилди. Ишчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишларини сўраймиз.»

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта мактубнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг. 

Тағин ўқинг
21 ноябр 2017
17-20 ноябрь куни Швециянинг Стокгольм шаҳрида VI Евроосиё адабиёти фестивали бўлиб ўтди. Постсовет давлатлар, жумладан, ўзбекистонлик ёзувчиларнинг асарлари тақдим ...
27 январ 2016
Eltuz.com сайти, шу кунларда шов шуви Ўзбекистондан ташқарига чиқиб, дунё арманларини хам хавотирига сабаб бўлаётган “Жиззахлик фермер Арамаис Авакян ...
9 октябр 2017
Куни билан ёмғир тинимсиз ёққан бўлса-да, Марғилон ва Қўқон шаҳридаги темирйўл станцияси одамлар билан гавжум бўлди. Ҳашарчилар “Ўзбекистон темир ...
25 феврал 2024
Бугун ўзбекистонлик профессор олим ва мухолифат арбоби Ботир Норбоев вафот этган кун. У 2019 йилнинг 24 февраль куни 72 ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...