Вақт машинаси
25 феврал 2024

Мухолифатчи профессор Ботир Норбоев хотираси

Бугун ўзбекистонлик профессор олим ва мухолифат арбоби Ботир Норбоев вафот этган кун. У 2019 йилнинг 24 февраль куни 72 ёшида вафот этган, Тошкентнинг «Оқтепа» қабристонида дафн қилинган эди.

Шу куни қариндошлари, яқинлари, сафдош дўстлари уни сўнгги манзилга кузатишар экан, ижтимоий тармоқда ўз хотираларини ëзишди.

«У фан доктори бўлса-да, каримизмнинг узун қўллари ишдан ҳайдади. Бир неча ўғли ва хотини билан ишсиз қолди. Аммо у миллий фикридан қайтмади. Қозоғистон ва Туркия университетларида профессор бўлиб ишлади», дея фейсбукдаги саҳифада ëзилди.

Тўра Мирзо бир гуруҳ ҳамфикр дўстлари – Мамадали Маҳмуд, Бахтиёр Исабек билан марҳумнинг қабри бошида туришди.

1990-йилларда Норбоев Қозоғистонга кетишга мажбур бўлди. Дастлаб Чимкент шаҳридаги Жанубий Қозоғистон университетида талабаларга дарс берди. Кейинчалик «Туркистон тонги» газетасида ва Қозоғистон халқлари бирлиги жамиятида фаолият кўрсатди.

Умрининг сўнгги йилларида Туркияга кетган олим Норбоев Кастомону университетида «Туркистон адабиёти»дан дарс берди.

«Туркийлар учун ўрта тил масаласини кўтарардилар», дея хотирлайди Ботир Норбоевни таниқли журналист Карим Баҳриев фейсбукдаги саҳифаси орқали.

Асли хивалик бўлган филология фанлари доктори Ботир Норбоев миллий мустақиллик учун суронли кураш йилларида Тошкентда ўз шогирдлари билан бирга «Бирлик» халқ ҳаракатининг олдинги сафларида бўлди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 декабр 2016
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон конституцияси байрамида «ҳамроз» қўшиғини ижро қилди. Кейинги 9 йил давомида Усмонова катта саҳнадан ...
21 июн 2022
Элтуз таҳририяти шу йилнинг 23 февраль куни эълон қилинган “Алламжонов 4.2 млн $ тиллани чегарадан қандай олиб ўтди?” сарлавҳали ...
19 апрел 2023
Ҳаммаси 2022 йил январида Cамарқанднинг Пастдарғомида 33 ёшли кам таъминланган эркак 31 ёшли аёл уйига дори олиб борган кундан ...
9 июн 2016
«Ҳуррият» газетаси ушбу янги ижтимоий тармоқнинг «бир қатор афзалликлари бор»лигини айта туриб, қовун тушириб қўйгандек. «Аввало, у «Tas-IX» тармоғида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...